Олийваўртамахсустаълимвазирлиги тошкентдавлатиқтисодиётуниверситети



Download 1,5 Mb.
bet55/107
Sana22.10.2022
Hajmi1,5 Mb.
#855315
1   ...   51   52   53   54   55   56   57   58   ...   107
Bog'liq
АРМ 67 Moliya&Soliq Kaf 04 SOLIQ MA\'MURCHILIGI TDIU ARM

Солиқ текширувини ташкил этиш


Текшириш бу – хўжалик юритувчи субъектлар томонидан қонунлар ҳамда ўз фаолиятини тартибга солувчи бошқа қонун ҳужжатлари қандай бажарилаётганлигини наорат қилувчи органларнинг бир марта назорат қилишидир.
Солиқ текширувининг мақсади бўлиб, солиқ тўловчиларнинг солиқ ва валютага оид қонун ҳужжатларига риоя этиши, шунингдек уларнинг фаолиятини тартибга солувчи қонунлар ва бошқа қонун ҳужжатлари талабларини бажариши устидан назорат қилиш бўлиб ҳисобланади.
Солиқ текширувининг вазифаси текширилаётган солиқ тўловчининг солиқ мажбуриятини бажариши солиқ тўғрисидаги қонун ҳужжатлари талабларига мувофиқлигини аниқлаш ҳамда давлат солиқ хизмати органлари томонидан аниқланган солиққа оид ҳуқуқбузарлик далилларининг ҳужжатлар билан тасдиқланиши ва уларнинг солиқ текшируви далолатномасида акс эттирилишидан иборат.
Солиқ текширувлари фақат давлат солиқ хизмати органлари томонидан ўтказилади, улар текширувлар давомида солиқ ва валютага оид жиноятлар аломатларини аниқлаган ҳолларда – Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Солиқ, валютага оид жиноятларга ва жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга қарши курашиш департаменти томонидан ўтказилади.
Текширилаётган солиқ тўловчи мансабдор шахсларининг яқин қариндошлари (ота-онаси, эри ёки хотини, ака-укаси, опа-синглиси, фарзандлари) ёки қудалари (ер ёки хотиннинг ака-укаси, опа-синглиси, ота- онаси ва фарзандлари) бўлган давлат солиқ хизмати органлари ходимларининг солиқ тўловчиларда солиқ текширувларини ўтказиши тақиқланади. Шунингдек солиқ текшируви натижаларидан шахсан, бевосита ёки билвосита манфаатдор бўлган давлат солиқ хизмати органлари ходимлари солиқ тўловчиларда солиқ текширувлари ўтказишга қўйилмайди. Бундай ҳолатлар юзага келганда давлат солиқ хизмати органлари ходими текширув бошланишидан олдин ўзининг бевосита раҳбарига бу ҳақда маҳлум қилиши шарт. Мазкур қоидага риоя этмаганлик учун жавобгарлик
Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатларига мувофиқ солиқ хизмати органи ходими зиммасига юкланади.
Давлат солиқ хизмати органлари ходимлари солиқ текшируви пайтида олинган солиқ тўловчилар тўғрисидаги маҳлумотларни сир сақлашга мажбурлар, фақат қуйидаги шахсларга Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда мазкур ахборотни тақдим этишга ҳақлидирлар:

  • давлат солиқ хизмати органларининг бошқа ходимларига, улар хизмат мажбуриятларини бажаришлари пайтида ва мақсадида;

  • ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга, солиққа оид ҳуқуқбузарликлар ва жиноятларни содир этаётган шахсларнинг қонунга кўра айбини фош этиш мақсадида;


  • @TDIU_ARM
    судларга, солиқ тўловчининг солиққа оид мажбуриятларини ёки солиққа оид ҳуқуқбузарликлар ва жиноятлар учун жавобгарлигини белгилаш ҳақидаги ишни кўриб чиқиш давомида;

  • давлат бюджети прогноз кўрсаткичларини шакллантирувчи ваколатли давлат органига;

  • халқаро шартномаларга мувофиқ бошқа мамлакатларнинг солиқ ёки ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларига.

Солиқ текширувларининг ўтказилиши солиқ тўловчининг фаолиятини тўхтатиб қўймаслиги керак, Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатларида белгиланган ҳоллар бундан мустасно.
Давлат солиқ хизмати органлари текширилаётган юридик шахснинг таркибий бўлинмаларини текширишга ҳақли.
Солиқлар ва мажбурий тўловларнинг тўғри ҳисобланиши ва ўз вақтида тўланиши солиқ текшируви предмети ҳисобланади.
Текширув давомида қуйидаги масалаларга эътибор бериш зарур:

  • бухгалтерия ҳисоби юритилиши сифати;

  • солиқ солинадиган база тўғри белгиланиши ва солиқ ставкаси тўғри қўлланиши;

  • солиқлар ва мажбурий тўловлар суммалари ўз вақтида ўтказилиши;

  • солиқ ҳисоб-китоблари солиқ органларига ўз вақтида тақдим этилиши;

  • солиқлар ва мажбурий тўловлар бўйича имтиёзлар қўлланиши тартиби ва солиқ тўлашдан бўшаган маблағларнинг мақсадли ишлатилишини текшириш;

  • солиқ солишга оид бошқа масалалар.

Режали текширувдан аввал, солиқ инспекторлари ҳар бир солиқ тури бўйича ҳисобот ва ҳисоб-китобларни камерал назоратдан (жойига чиқмасдан) ўтказадилар
Хўжалик юритувчи субъектлар фаолиятини текшириш қуйидаги турларга бўлинади:
- тафтиш;
- муқобил текшириш;
- назорат тартибида текшириш.
Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексига асосан солиқ текшируви давлат солиқ хизмати органлари томонидан, қонун ҳужжатларида назарда тутилган ҳолларда эса, прокуратура органлари томонидан амалга ошириладиган солиқ тўғрисидаги қонун ҳужжатларининг бажарилишини текширишдир.
Солиқ текшируви солиқ тўловчининг молия-хўжалик фаолияти текшируви (тафтиши) ва қисқа муддатли текширув шаклида амалга оширилади.
Солиқ тўловчининг молия-хўжалик фаолияти текшируви (тафтиши) солиқ тўғрисидаги қонун ҳужжатларига риоя этилиши устидан назоратни амалга ошириш мақсадида солиқ тўловчининг бухгалтерия, молия, статистика, банк ҳужжатлари ҳамда бошқа ҳужжатларини ўрганиш ва таққослашдир.
Қисқа муддатли текширув солиқ тўловчининг молия-хўжалик фаолиятини текшириш билан боғлиқ бўлмаган, унинг айрим операцияларининг солиқ тўғрисидаги қонун ҳужжатларига мувофиқлиги текширувидир. (СК. 14 боб. 85-модда)
Солиқ тўловчи молия-хўжалик фаолиятининг режали солиқ текшируви (тафтиши) – текширувларни амалга оширишнинг назорат қилувчи органлар фаолиятини мувофиқлаштирувчи махсус ваколатли орган томонидан
тасдиқланган мувофиқлаштириш режаси асосида ўтказиладиган текширувдир.
Солиқ тўловчи молия-хўжалик фаолиятининг режадан ташқари солиқ текшируви (тафтиши) қуйидаги ҳолларда ўтказиладиган текширувдир:
юридик шахс тугатилаётганда;
Ўзбекистон Республикаси Президентининг ёки Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг қарорларидан келиб чиқувчи текширувларни ўтказиш зарур бўлганда;
давлат солиқ хизмати органига солиқ тўғрисидаги қонун ҳужжатлари солиқ тўловчи томонидан бузилганлиги ҳоллари ҳақида қўшимча маълумотлар тушганда.

@TDIU_ARM
Муқобил текширув – операциялар бирлиги туфайли ўзаро боғланган ва турли солиқ тўловчиларда бўлган ҳужжатларни таққослашдан иборат текширувдир.
Муқобил текширув учинчи шахсларга нисбатан, агар солиқ текширувлари ўтказилаётганда давлат солиқ хизмати органида мазкур шахслар билан боғлиқ бўлган, солиқ тўловчи ўтказган операциялар солиқ бўйича ҳисобга олишда тўғри акс эттирилганлиги ҳақида қўшимча маълумот олиш зарурияти келиб чиқса, ўтказилади.
Қисқа муддатли текширувлар режадан ташқари солиқ текшируви тарзида ўтказилади.

    1. Download 1,5 Mb.

      Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   51   52   53   54   55   56   57   58   ...   107




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish