«Ҳисоботлар 1» бандида киритилган маълумотлар жамланиб, қуйдаги йўналишларда таҳлил қилинади:
корхоналарнинг солиқ тўлаш тартиби бўйича;
корхоналарнинг тоифалари;
корхоналарнинг молиявий ҳисоботларни тақдим этиши.
«Ҳисоботлар 2» бандида маълумотлар базаси таҳлил қилиниб, қуйидаги маълумотлар шакллантирилади:
Ҳисобот топшириши лозим бўлган корхоналар тўғрисида маълумот.
Мақоми ўзгарган, корхоналар ҳақиқатдаги мақоми бўйича тегишли мақомга олиб борилмаган корхоналар тўғрисида маълумот. Бу бўлимда ҳолатлари тугатилган, аммо статуси бўйича фаолият кўрсатаётган корхоналарни танлаб беради.
Ҳолати ўзгарган, корхоналар ҳақиқатдаги ҳолати бўйича тегишли ҳолатларга ўтказилмасдан қолган корхоналар тўғрисида маълумот. Бу бўлимда ҳолатлари бўйича фаолият кўрсатаётган, аммо 98-статусга олинган
корхоналарни танлаб беради.
4.8.1.-расм. Умумий интерфейс
Банк муассасасида ҳисоб рақам очган, лекин ДСИ маълумотлар базасида ҳисоб рақам очмасдан фаолият кўрсатмаётган корхоналар тўғрисида маълумот. Бу бўлимда маълумотлар базасига ҳисоб рақамлари киритилмаган корхоналарнинг рўйхати шакллантирилади.
Банк муассасасида ҳисоб рақам очмаган, маълумотлар базасида фаолият кўрсатаётган ҳамда солиқ мажбуриятига эга корхоналар тўғрисида маълумот. Бу бўлимда маълумотлар базасида ҳисоб рақамлари нотўғри киритилган корхоналар рўйхати шакллантирилади.
Фаолият кўрсатаётган, лекин ДСИ маълумотлар базасида солиқ мажбуриятига эга бўлмаган корхоналар ҳолатида турган корхоналар тўғрисида маълумот. Бу бўлимда 9-ҳолатга нотўғри ўтказилган корхоналар рўйхати шакллантирилади.
Фаолият кўрсатаётган, лекин ДСИ маълумотлар базасида ҳисобот тақдим этмаган корхоналар ҳолатида турган корхоналар тўғрисида маълумот. Бу бўлимда 14-ҳолатдан 0-ҳолатга ўтказилмаган корхоналар рўйхати шакллантирилади.
Ҳисобот тақдим этмаган, лекин ДСИ маълумотлар базасида фаолият юритаётган корхоналар ҳолатида турган корхоналар тўғрисида маълумот. Бу бўлимда 14-ҳолатга ўтказилмаган корхоналар рўйхати шакллантирилади.
Маълумотлар базасида солиқ тўловчи томонидан ҳисоботларни кечиктириб тақдим этган корхоналар тўғрисида маълумот. Бу бўлимда ҳисоботларни топшириш муддатидан кейин ҳисоботлари маълумотлар базасига киритилган корхоналар рўйхати шакллантирилади.
Солиқ ҳисоботларини тақдим этмаган корхоналар тўғрисида маълумот. Маълумотлар базасидаги 14-ҳолатдаги корхоналар рўйхати шакллантирилади.
"0" ҳисобот тақдим этган корхоналар тўғрисида маълумот. Маълумотлар базасига “нол” ҳисоботларни тақдим этган корхоналарни олиб шакллантирилади.
Солиқ тўловчи томонидан ЯИТ, ПЖСБ ва ЖШОДС бўйича ҳисоботларнинг таҳлили. Таҳлил ва назорат ишларини ташкил этиш мақсадида, меҳнатга ҳақ тўлаш фондидан ҳисобланадиган ягона имжтимоий тўлов, мажбурий суғурта бадаллари, жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи бўйича шахсий карточкада ҳисобланган суммаларни солиштириш мумкин.
@TDIU_ARM
Ягона солиқ тўловини амалга ошираётган юридик шахслар бўйича маълумот. Ягона солиқ тўловининг базавий миқдорларини солиштириш ҳамда ташқи манба маълумотларини таҳлил ва назорат қилиш учун фойдаланилади.
Товар айланмасидан ЙЖ, ПЖ ва ТЖ бўйича солиштирма жадвал. Таҳлил ва назорат ишларини ташкил этиш мақсадида, товар айланмасидан бюджетнинг мақсадли жамғармаларига ҳисобланадиган тўловлар бўйича шахсий карточкада ҳисобланган суммаларни солиштириш мумкин.
3.8.2.-расм. Ҳисобот топширадиган корхоналар рўйхатини шакллантириш.
Do'stlaringiz bilan baham: |