Олийваўртамахсустаълимвазирлиги тошкентдавлатиқтисодиётуниверситети


Назорат қилишнинг асосий принциплари ва текширувчи мансабдор шахсларга қўйиладиган талаблар



Download 1,5 Mb.
bet49/107
Sana22.10.2022
Hajmi1,5 Mb.
#855315
1   ...   45   46   47   48   49   50   51   52   ...   107
Bog'liq
АРМ 67 Moliya&Soliq Kaf 04 SOLIQ MA\'MURCHILIGI TDIU ARM

Назорат қилишнинг асосий принциплари ва текширувчи мансабдор шахсларга қўйиладиган талаблар.


Текширувчи мансабдор шахсларга қўйиладиган талаблар. Хўжалик юритувчи субъектлар фаолиятини текшириш назорат қилувчи органларнинг мансабдор шахслари томонидан амалга оширилади. Назорат қилувчи органларнинг мансабдор шахслари қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда аттестациядан ўтказилиши лозим.


Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида 2010 йил 20 январда 2070- сон билан рўйхатга олинган “Назорат қилувчи органлар мансабдор шахсларини хўжалик юритувчи субектларда текшириш ўтказиш ҳуқуқини бериш бўйича аттестациядан ўтказиш тартиби тўғрисида” Низом асосида назорат қилувчи органлар мансабдор шахсларининг хўжалик юритувчи субъектлар фаолиятини текширишга рухсат белгиланган намунадаги махсус гувоҳнома билан тасдиқланади.Ушбу низомга мувофиқ аттестациядан ўтказиш тартиби қуйидагича:
Аттестацияни ўтказиш муддати аттестация комиссияси раиси томонидан ходимларнинг хўжалик юритувчи субъектларда текшириш ўтказиш ҳуқуқининг тугаш муддати, назорат қилувчи органнинг тузилмаси, штат бирлигининг ўзгариши, ходимлар қўнимсизлиги ва бошқа ҳолатларни инобатга олиб, назорат қилувчи орган раҳбари билан келишган ҳолда белгиланади.
Аттестацияни ўтказиш тўғрисида назорат қилувчи орган раҳбарининг хўжалик юритувчи субъектларда текшириш ўтказиш ҳуқуқини бериш бўйича аттестациядан ўтадиган ходимлар рўйхатини тасдиқлаш ҳамда аттестация ўтказишни ташкиллаштириш бўйича буйруғи қабул қилинади.
Ходимлар рўйхатига назорат қилувчи органнинг хўжалик юритувчи субъектларда текшириш ўтказиш ҳуқуқига эга бўлган (муддати тугаган ёки тугаётган) ва бундай ҳуқуқни олишга таклиф этилаётган ходимлари
киритилади. Бунда ходимлар рўйхатига олдин хўжалик юритувчи
субъектларда текшириш ўтказиш ҳуқуқи берилган, аммо хўжалик юритувчи субъектларда текшириш ўтказиш билан боғлиқ бўлмаган лавозимга ўтган ходимлар киритилмайди.
Хўжалик юритувчи субъектларда текшириш ўтказиш ҳуқуқи бериладиган ҳар бир ходим бўйича назорат қилувчи органнинг тегишли тузилмаси раҳбари томонидан ушбу ходимнинг иш фаолиятида эришган натижалари, ижобий ва салбий хусусиятлари тўғрисида аттестация комиссиясига хизмат тавсифномаси тақдим этилади.
Аттестациядан ўтказиладиган ходим аттестациядан камида икки ҳафта олдин, аттестацияни ўтказиш тўғрисидаги буйруқ ва ўзи ҳақидаги хизмат тавсифномаси билан имзо қўйдирилган ҳолда таништирилиши керак.

@TDIU_ARM
Аттестация комиссияси йиғилиши аттестация комиссияси тасдиқланган таркибининг 3/4 қисми қатнашса ваколатли ҳисобланади.
Аттестация аттестациядан ўтаётган ходим билан суҳбат шаклида ўтказилади.
Аттестация комиссияси томонидан аттестациядан ўтувчи ходим ҳақидаги тавсифнома ва саволларга берилган жавобларни инобатга олган ҳолда ҳар бир аттестациядан ўтувчи ходимга нисбатан очиқ овоз бериш йўли билан алоҳида қарор қабул қилинади. Қарор аттестацияда иштирок этган аттестация комиссияси аъзоларининг кўпчилиги овоз берганда, қабул қилинган деб ҳисобланади. Аттестация комиссияси аъзоларининг овозлари тенг бўлган тақдирда аттестация комиссияси раисининг овози ҳал қилувчи бўлиб ҳисобланади.
Аттестация натижаси бўйича аттестация комиссияси қуйидаги қарорлардан бирини қабул қилади:
ходим аттестациядан ўтди; ходим аттестациядан ўтмади.
Ҳар бир аттестациядан ўтаётган ходимга икки нусхада мазкур
Низомнинг 1-иловасига мувофиқ хўжалик юритувчи субъектлар фаолиятида текшириш ўтказиш ҳуқуқини бериш бўйича аттестация варақаси тузилади.
Аттестация якуни бўйича аттестация комиссияси томонидан қабул қилинган қарор аттестация комиссияси раиси, котиби ҳамда аъзолари томонидан имзоланадиган аттестация варақасига киритилади. Аттестация варақасининг иккинчи нусхаси аттестация ўтказилгандан кейин уч кун муддатда аттестациядан ўтган ходимга имзо қўйдирилган ҳолда тақдим этилади.
Аттестация якунлари бўйича уч кунлик муддатда баённома тузилади. Баённомада аттестация ўтказилган сана ва жойи кўрсатилади ҳамда аттестация варақалари илова қилинади. Баённома аттестация комиссияси раиси ва котиби томонидан имзоланади ва унда ҳар бир аттестациядан ўтувчи ходимга берилган саволлар мазмуни, жавоблар тўғрилиги, шунингдек ходимга хўжалик юритувчи субъектларда текшириш ўтказиш ҳуқуқини бериш ҳақида қабул қилинган қарори кўрсатилиши керак.
Аттестация комиссияси томонидан "ходим аттестациядан ўтди" деб қарор қабул қилинган ходимга аттестация комиссияси томонидан белгиланадиган, аммо назорат қилувчи орган томонидан ўрнатилган аттестацияни ўтказиш даврийлигидан ошмаган муддатга хўжалик юритувчи субъектларда текшириш ўтказиш ҳуқуқи берилади.
Аттестация комиссияси томонидан аттестациядан ўтган ходимга қуйидаги хўжалик юритувчи субъектларда текшириш ўтказиш ҳуқуқини берувчи махсус гувоҳнома берилади:
Текширувга аудиторлик ташкилотлари ва (ёки) экспертлар жалб этилгани тақдирда, назорат қилувчи органнинг мансабдор шахси томонидан назорат қилувчи орган ва аудиторлик ташкилоти ва (ёки) эксперт ўртасидаги шартноманинг кўчирма нусхаси албатта тақдим этилади. Шартномада аудитор ва (ёки) экспертнинг фамилияси, исми, отасининг исми, иш жойи ва лавозими кўрсатилган бўлиши керак. Аудитор ва (ёки) эксперт хулосасининг тўфғрилиги ва унинг қонун ҳужжатларига мувофиқлиги учун аудиторлик ташкилоти ва (ёки) экспертнинг жавобгарлиги тузиладиган шартноманинг
зарурий шарти ҳисобланади. Аудиторлик текширувлари ва экспертизаларни ўтказиш харажатлари назорат қилувчи органлар ҳисобига амалга оширилади.

Download 1,5 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   45   46   47   48   49   50   51   52   ...   107




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish