Олийваўртамахсустаълимвазирлиги тошкентдавлатиқтисодиётуниверситети


Хўжалик юритувчи субъектлар фаолиятини назорат қилиш тўғрисидаги қонун ҳужжатлари



Download 1,5 Mb.
bet47/107
Sana22.10.2022
Hajmi1,5 Mb.
#855315
1   ...   43   44   45   46   47   48   49   50   ...   107
Bog'liq
АРМ 67 Moliya&Soliq Kaf 04 SOLIQ MA\'MURCHILIGI TDIU ARM

Хўжалик юритувчи субъектлар фаолиятини назорат қилиш тўғрисидаги қонун ҳужжатлари.


Хўжалик юритувчи субъектлар фаолиятини назорат қилишининг ҳуқуқий мунособатлари ва тартиб қоидалари қуйидаги қонун ҳужжатларига асосан амалга оширилади:



  • Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодекси (2007 йил 25 декабр);

  • Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Хўжалик юритувчи субъектларни текширишни ташкил қилишни тартибга солиш тўғрисида»ги Фармони (1998 йил 19 ноябр, ПФ-2114-сонли);

  • Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Тадбиркорлик субъектларини ҳуқуқий ҳимоя қилиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Фармони (2005 йил 14 июн, ПФ-3619-сонли);

  • Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Тадбиркорлик субъектларини текширишни янада қисқартириш ва унинг тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Фармони (2005 йил 5 октябрь, ПФ-3665-сонли)

  • Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Хўжалик юритувчи субъектларни текширишни ташкил қилишни тартибга солиш тўғрисида» 1998 йил 19 ноябрдаги ПФ-2114-сонли Фармонига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги Фармони (2005 йил 28 ноябр, ПФ-3694-сонли);

  • Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни янада ривожлантириш учун қулай ишбилармонлик муҳитини шакллантиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Фармони (ПФ-4354-сонли, 24 август 2011 й.)

  • Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Бюрократик тўсиқларни бартараф этиш ва тадбиркорлик фаолияти эркинлигини янада ошириш чора- тадбирлари тўғрисида” ги Қарори. (ПҚ-1604-сонли. 25 август 2011 й.)


  • @TDIU_ARM
    Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Махкамасининг «Хўжалик юритувчи субъектларни текширишни ташкил қилишни тартибга солиш чора- тадбирлари тўғрисида» Қарори (1998 йил 27 ноябр 496-сонли);

  • «Назорат қилувчи органлар томонидан ўтказиладиган, тадбиркорлик субъектлари - юридик шахслар фаолиятини текширишларни мувофиқлаштириш тартиби тўғрисида» Низом (Адлия вазирлигида 2006 йил 5 майда 1573-сон билан рўйхатга олинган);

  • “Назорат қилувчи органлар томонидан якка тартибдаги тадбиркорлар фаолиятини текширишларни ташкиллаштириш тартиби тўғрисида”ги Низом Адлия вазирлигида 2007 йил 3 сентябрьда 1712-сон билан рўйхатга олинган);

  • «Текширишларни рўйхатга олиш китобининг шакли ва уни тўлдириш тартибини тасдиқлаш ҳақида»ги буйруғи (Адлия вазирлигида 7 ноябр 2011 йил 2208-сон билан рўйхатга олинган).

«Хўжалик юритувчи субъектлар фаолиятини давлат томонидан назорат килиш тўғрисида»ги қонуннинг мақсади ҳўжалик юритувчи субъектлар фаолиятини давлат томонидан назорат қилиш билан боғлиқ муносабатларни тартибга солишдир. Давлат бюджети ва бюджетдан ташқари жамғармалар маблағлари ҳисобидан молиялаштирилган муассасалар фаолиятини давлат томонидан назорат қилишда қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда
амалга оширилади.

Прокурор назорати тартибида амалга ошириладиган давлат назорати тегишли Қонун ҳужжатлари билан ҳам тартибга солинади.
Агар Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномасида хўжалик юритувчи субъектлар фаолиятини давлат томонидан назорат қилиш тўғрисидаги Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатларида назарда тутилганидан бошқача қоидалар белгиланган бўлса, халқаро шартнома қоидалари қўлланилади.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Республика солиқ органлари тизимини янада модернизация қилиш чора-тадбирлари тўғрисида» 2010 йил 8 январдаги ПҚ-1257-сон қарорига асосан Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитасининг асосий вазифалари ва функциялари этиб қуйидагилар белгиланди:

@TDIU_ARM
-пул маблағларининг ноқонуний муомалада бўлиши манбаларини бартараф этиш, аҳоли билан пул ҳисоб-китобларини амалга оширувчи юридик ва жисмоний шахслар томонидан нақд тушумнинг ўз вақтида ва тўлиқ топширилиши юзасидан тизимли назоратни таъминлаш;
-деҳқон бозорлари ва савдо комплексларининг молия-хўжалик фаолиятини, улар томонидан солиқ қонунчилигига риоя қилинишини қаттиқ назорат қилиш ҳамда жиноий ишларни ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларига топширган ҳолда уларнинг ҳудудларида аниқланган ҳуқуқ бузилишлари бўйича суриштирувлар ўтказиш;
-республика назорат қилувчи органларининг хўжалик юритувчи субъектлар фаолиятини текшириш масалалари бўйича ишлари мувофиқлаштирилишини таъминлаш, ушбу ишни амалга оширишда бир- бирини такрорлашга ва суиистеъмолчиликларга йўл қўймаслик;
-юридик ва жисмоний шахслар томонидан валюта ва экспорт-импорт операцияларини амалга оширишда қонун ҳужжатларига қатъий риоя этилиши юзасидан таъсирчан назоратни ўз ваколатлари доирасида амалга ошириш;
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Республика солиқ органлари тизимини янада модернизация қилиш чора-тадбирлари тўғрисида» 2010 йил
8 январдаги ПҚ-1257-сон қарорига асосан Республикаси Давлат солиқ
қўмитаси марказий аппарати тузилмасида Бозорлар ва савдо комплекслари фаолиятини назорат қилиш бош бошқармаси ташкил этилди ва бозорлар, савдо комплекслари, уларга туташ автомобил тўхташ жойлари, шунингдек улар ҳудудида фаолият кўрсатаётган тадбиркорлик субъектлари фаолиятини текшириш ҳуқуқи фақат давлат солиқ хизмати органларига берилади.
давлат солиқ хизмати органлари, кейинчалик Назорат органлари фаолиятини мувофиқлаштириш республика кенгашини ёки унинг ҳудудий комиссияларини хабардор қилган ҳолда, Бозорлар ва савдо комплекслари фаолиятини назорат қилиш бош бошқармаси бошлиғининг буйруқлари асосида бозорлар, савдо комплекслари ва уларга туташ автомобил тўхташ жойларида бир марталик йиғимлар топширилишини, ижара тўлови тушуми ва ҳисоби тўлиқ юритилишини, назорат-касса машиналаридан, ҳисоб-китоб терминалларидан фойдаланилишини, шунингдек савдо ва хизматлар кўрсатиш қоидаларига риоя қилинишини ҳар куни текшириш ҳуқуқига эгалиги кўрсатилагна;
бозорлар ва савдо комплексларида санитария норма ва қоидаларига, шунингдек стандартларга, ёнғин хавфсизлиги нормалари ва қоидаларига риоя этилишини назорат қилиш тегишли равишда Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигининг санитария-епидемиология хизмати органларига ва Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг Давлат ёнғин хавфсизлиги хизматига юкланган.
Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги, тегишли вазирликлар ва идоралар ўз ходимлари ва мутахассисларининг бозорлар ва савдо комплекслари фаолиятини тартибга солиш бўйича қонун ҳужжатлари талаблари бажарилишини таъминлаш учун давлат солиқ хизмати органлари томонидан ташкил этиладиган гуруҳлар таркибида қатнашишини таъминлаш белгиланган
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2010 йил 21 майдаги “Давлат солиқ хизмати органлари фаолиятини ҳуқуқий тартибга солишни янада такомиллаштириш тўғрисида”ги 98-сонли Қарорига асосан Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси тўғрисидаги Низом 1-иловага мувофиқ
хамда Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитасининг Бозорлар ва
савдо комплекслари фаолиятини назорат қилиш бош бошқармаси тўғрисидаги Низом 2-иловага мувофиқ тасдиқланди. Ушбу қарорда Давлат солиқ қўмитасининг вазифалари, хуқуқлари ва ваколатлари белгиланган.
«Хўжалик юритувчи субъектлар фаолиятини давлат томонидан назорат килиш тўғрисида»ги қонуннинг мақсади ҳўжалик юритувчи субъектлар фаолиятини давлат томонидан назорат қилиш билан боғлиқ муносабатларни тартибга солишдир. Давлат бюджети ва бюджетдан ташқари жамғармалар маблағлари ҳисобидан молиялаштирилган муассасалар фаолиятини давлат томонидан назорат қилишда қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда амалга оширилади.
Прокурор назорати тартибида амалга ошириладиган давлат назорати тегишли Қонун ҳужжатлари билан ҳам тартибга солинади.

@TDIU_ARM
Агар Ўзбекистон Республикасининг ҳалқаро шартномасида хўжалик юритувчи субъектлар фаолиятини давлат томонидан назорат қилиш тўғрисидаги Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатларида назарда тутилганидан бошқача қоидалар белгиланган бўлса, ҳалқаро шартнома қоидалари қўлланилади.



    1. Download 1,5 Mb.

      Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   43   44   45   46   47   48   49   50   ...   107




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish