ШКларни юритиш ишларини қонунийлиги учун жавобгарлик
Хорижий валютада солиқ ҳисоботи тақдим этувчи солиқ тўловчилар рўйхатдан ўтган давлат солиқ хизмати органларида янги дастурий мажмуа яратилгунига қадар ШКларда қўлда юритиладиган ҳисоб-китоблар тўғрилигига хамда янги дастурий мажмуа ишга туширилиб, амалиётга жорий қилингандан сўнг, тегишли маълумотлар тўлиқ янги дастурий мажмуага ўтказилишига давлат солиқ хизмати органлари рахбари жавобгар ҳисобланади.
ШКларда солиқ ва мажбурий тўловлар бўйича ҳисоб-китобларни тўғри ва хаққоний юритилишини таъминлаш учун қуйидагилар:
Солиқлар ва мажбурий тўловлар тушумларини ҳисобга олиш, тахлил қилиш, маълумотлар базасига хизмат кўрсатиш бўлимининг солиқ тўловчи
ШКсини юритиш учун масъул ходими хамда бўлим бошлиғи солиқлар ва бошқа мажбурий тўловлар бўйича ҳисобланган (камайтиришга ҳисобланган), қўшимча ҳисобланган, ундирилган (тўланган, қайтарилган), тўлаш муддати кечиктирилган (ҳисобдан чиқарилган, бўлиб-бўлиб тўлаш имкони берилган), ҳисобланган пеня ва жарима суммаларини ШКларда тўғри ва тўлиқ акс эттирилиши, шунингдек уларни ҳисобини юритилиши ва белгиланган ҳисоботларни тўғри тузилиши бўйича;
ДСИнинг Юридик шахсларга солиқ солиш, Жисмоний шахсларга солиқ солиш ва бошқа функционал бўлинмаларининг масъул ходимлари мазкур Тартиб билан белгиланган шакллар бўйича маълумотларни тўлиқ ва тўғри тўлдириб (ёки тайёрлаб) ўз вақтида таъминланиши бўйича;
@TDIU_ARM
Камерал назорат бўлимининг масъул ходимлари, қабул қилинган солиқ ҳисоботларидаги ШКга киритилиши лозим бўлган ҳисобланган солиқ суммаларининг тўғри акс эттирилиши, солиқ ҳисоботлари реестрини сақланиши хамда тегишли функционал бўлимга белгиланган муддатларда тақдим этиб борилиши, солиқ ҳисоботларидаги солиқ суммасини реестрдаги солиқ суммаларига тўғри келиши ва уларнинг хаққонийлиги бўйича;
Давлат солиқ хизмати органининг рахбарлари, солиқлар ва мажбурий тўловлар тушумларини ҳисобга олиш, тахлил қилиш, маълумотлар базасига хизмат кўрсатиш бўлимида бюджетга ва бюджетдан ташқари мақсадли жамғармаларга солиқ ва мажбурий тўловлар бўйича тушумлар ҳисобини хамда солиқ тўловчиларнинг ШКларини юритилишини тўғри ташкил этилиши, шунингдек назорат қилиниши бўйича қонунда белгиланган тартибда жавобгардирлар.
ШКларга асоссиз тарзда ўзгартириш ва қўшимчалар киритилиши тақиқланади. ШКларни юритиш учун асос бўладиган бошқа маълумотларни ноқонуний кўрсатганлик ва ШКларга ноқонуний маълумотлар киритганлик учун масъул ходимлар қонунда белгиланган тартибда жавобгарликка тортиладилар
Таянч иборалар:
солиқ тизими, тушунча, тамойил, солиқ муносабатлари, бошқариш, ҳаракатлар стратегияси, солиқ сиёсати, давлат солиқ хизмати органлари,
солиқ юки, солиқ ставкаси, солиқ маъмурчилиги, солиқ ҳисоботлари.
Do'stlaringiz bilan baham: |