Солиқ тўловчи юридик шахсларнинг ШКларини ёпиш тартиби
ШКлар қуйидаги холларда ёпилади:
а) солиқ тўловчининг солиқ мажбуриятлари бошқа корхонага ўтказилганда (қўшилганда);
б) солиқ тўловчининг фаолияти қонунда белгиланган тартибларда тугатилиб, давлат реестридан чиқарилганда (бунда, банкротлик аломатидан ташқари бошқа холатлар бўйича корхона тугатилган бўлса, солиқ қарзи ундирилгандан сўнг, ортиқча тўланган суммалари эса солиқ тўловчи томонидан қайтариш тўғрисида ёзма мурожаат қилинмаган тақдирда, давлат фойдасига ҳисобга олингандан сўнг ШКлари ёпилади);
в) солиқ тўловчининг юридик манзили ўзгарганлиги муносабати билан бошқа туманга солиқ тўловчининг ШКлари жўнатилгандан сўнг;
г) амалдаги солиқ қонунчилигига асосан бошқа холларда.
Солиқ тўловчининг бюджет ва бюджетдан ташқари мақсадли жамғармалар бўйича солиқ мажбуриятлари бошқа корхонага ўтказилишида (қўшилишида), бошқа юридик шахсни қўшиб олиш орқали
қайта ташкил этилаётган юридик шахс бошқа туман (шахар) солиқ органида рўйхатдан ўтган бўлса, солиқ тўловчининг юридик манзили ўзгарганлигини ШКларда акс эттириш тартибида амалга оширилади (фақат солиқ тўловчига тегишли маълумотлар ва ШКнинг почта файли шакллантириб юборилмайди), ШКлардаги қолдиқ суммалар солиқ турларига нисбатан мос равишда қўшиб олаётган солиқ тўловчининг ШКларига ўтказилади.
Агарда қўшилаётган юридик шахс ва бошқа юридик шахсни қўшиб олиш орқали қайта ташкил этилаётган юридик шахс билан бирга битта солиқ органидан рўйхатдан ўтган бўлса, қўшилаётган солиқ тўловчининг ШКларидаги қолдиқ суммалар солиқ турлари бўйича мос равишда ўтказилади.
Солиқлар ва бошқа мажбурий тўловларни ҳисобга олиш, тахлил қилиш, маълумотлар базасига хизмат кўрсатиш бўлимининг масъул ходими томонидан солиқ тўловчининг ШКларидаги солиқ қарзи (ёки ортиқча тўланган сумма) каби қолдиқ суммалари алохида режим орқали ҳисоблашга (камайтиришга) бериш орқали «тугатилган», «бошқа туманга ўтган», «бошқа корхонага қўшилган» каби ёзувлар билан қолдиқ суммалар ёпилиб, Солиқ кодексининг 38-моддасига асосан даъво қилиш муддати ўтгунга қадар алохида ҳисобда юритилади.
Солиқлар ва мажбурий тўловлар тушумларини ҳисобга олиш, тахлил қилиш, маълумотлар базасига хизмат кўрсатиш бўлими бошлиғи, маълумотлар базаси администратори ва масъул ходимлар (ўзига тегишли статуслар бўйича) солиқ тўловчининг ШКларига киритилган маълумотларнинг тўлиқ ва тўғрилиги юзасидан инвентаризастия ўтказиб борадилар.
Шунингдек, ДСҚнинг 2008 йил 2 майдаги 84-сонли, 2011 йил 6 июлдаги 188-сонли, 2012 йил 15 мартдаги 71-сонли буйруқлари ва бошқа ДСҚ томонидан юборилган топшириқлар талабларига асосан юридик ва
жисмоний шахслар маълумотлар базаси белгиланган муддатларда
инвентаризастиядан ўтказиб борилиб, аниқланган хато ва камчиликлар ДСИ рахбариятига маълум қилиниб, бартараф қилиб борилади.
Солиқ тўловчининг ШКлари инвентаризастиядан (назоратдан) ўтказилаётганда Солиқлар ва мажбурий тўловлар тушумларини ҳисобга олиш, тахлил қилиш, маълумотлар базасига хизмат кўрсатиш бўлимининг масъул ходими ШКга киритилган ёзувлар учун жавобгар ҳисобланади ва қуйидагиларга эътибор қаратиши лозим:
@TDIU_ARM
солиқ тўловчи томонидан тақдим этилаётган маълумотларни (ҳисоботлар, қайта ҳисоботлар ва маълумотномалар), ўтказилган текширув далолатномалари бўйича маълумотларни (қўшимча ва камайтиришга ҳисобланган суммалар, пеня ва жарималар) ўз вақтида, тўғри ва тўлиқ ШКларга киритилиши;
бюджет ва бюджетдан ташқари мақсадли жамғармалар бўйича келиб тушган ва қайтарилган маблағларни ўз вақтида, тўғри ва тўлиқ ШКга бирламчи банк тўлов хужжатлари асосида тўғри киритилиши;
ҳисобот йили бошидан солиқлар ва бошқа мажбурий тўловлар бўйича келиб тушган хамда қайтарилган маблағларни, бюджет классификастияси меъёрларига тўғри келиши;
ваколатли органларнинг солиқ ва бошқа мажбурий тўловлари бўйича солиқ қарзи, пеня хамда жарималар тўлаш муддатини узайтириш, бўлиб- бўлиб тўлаш имконини бериш ва ҳисобдан чиқариш, қайта тиклаш тўғрисидаги хужжатлари (қарор ва мажлис баённомалари) асосида ШКга ёзувлар тўғри, белгиланган тартибда ва муддатларда киритилиши;
солиқ қарзи суммаларига ўз вақтида, тўлиқ ва белгиланган тартибда инкассо топшириқномалари қўйилиши;
солиқ қарзига белгиланган тартибда пеня ҳисобланганлиги.
ШКлардаги тегишли қолдиқ суммаларини йилдан-йилга ўтказиш дастурий махсуллар ёрдамида амалга оширилади. Дастурий махсуллар ёрдамида қолдиқ суммалари кейинги йилга ўтказилганлиги тўғрисида ДСИ
бошлиғи, Солиқлар ва мажбурий тўловлар тушумларини ҳисобга олиш,
тахлил қилиш, маълумотлар базасига хизмат кўрсатиш бўлими бошлиғи ва Маълумотлар базаси администратори иштирокида далолатнома тузилиб, тасдиқланади ва 1 нусхаси юқори солиқ органига тақдим этилади.
Маълумотлар базаси ҳар куни архивланади ва ой якунлангунга қадар архив файллари Маълумотлар базаси администраторининг компютерида сақланади. Ҳар ой якуни билан бир маротаба маълумотлар базаси администратори, Солиқлар ва мажбурий тўловлар тушумларини ҳисобга олиш, таҳлил қилиш, маълумотлар базасига хизмат кўрсатиш бўлими ва Жисмоний шахсларга солиқ солиш бўлими бошлиқлари иштирокида маълумотлар базаси архивланиб, маълумотнома тузилади ва сақлаш учун компакт диск ҳамда сервер компютерида алоҳида архив маълумотлари учун ажратилган жойда келгусида фойдаланиш учун сақланади.
Маълумотномада архив базаси хажми ва санаси кўрсатилиб, масъул ходимлар томонидан имзоланади. Маълумотнома тузилгандан сўнг, ой давомида администратор компютерида сақланиб келинган архивланган маълумотлар базаси ўчирилади.
Do'stlaringiz bilan baham: |