Банкрот деб эълон қилинган солиқ тўловчиларнинг ШКларини ҳисобини юритиш тартиби
Хўжалик юритувчи субъектни банкрот деб эълон қилинганлиги тўғрисидаги Хўжалик судининг қарори солиқ органига белгиланган тартибда кирим қилингач, ДСИ бошлиғининг муносабат белгиси билан
бир нусхадан Солиқлар ва мажбурий тўловлар тушумларини ҳисобга
олиш, тахлил қилиш, маълумотлар базасига хизмат кўрсатиш бўлимига ижрога берилади.
Хўжалик юритувчи субъектни банкрот деб эълон қилинганлиги тўғрисидаги Хўжалик судининг қарори Солиқлар ва мажбурий тўловлар тушумларини ҳисобга олиш, тахлил қилиш, маълумотлар базасига хизмат кўрсатиш бўлими томонидан ижрога олингач, банкрот корхонанинг ШКсини юритувчи масъул ходим томонидан 1 иш куни ичида корхонани банкрот деб эълон қилинган санадан бошлаб, солиқ тўловчининг ШКсидаги барча тўлаш муддати узайтирилган қарзларнинг тўлаш муддати келган деб ҳисобланиб ШКда тикланади.
@TDIU_ARM
Солиқлар ва мажбурий тўловлар тушумларини ҳисобга олиш, тахлил қилиш, маълумотлар базасига хизмат кўрсатиш бўлимининг масъул ходими (администратор) 1 иш куни ичида маълумотлар базасига солиқ тўловчини банкрот деб эълон қилинганлиги тўғрисидаги тегишли ўзгартиришни киритади.
Ушбу хужжат чиққан санадан бошлаб банкрот деб эълон қилинган солиқ тўловчининг ШКларида барча солиқ қарзи суммаларига пеня ҳисобланиши дастурий махсулдаги имкониятлардан фойдаланиб, Солиқлар ва мажбурий тўловлар тушумларини ҳисобга олиш, тахлил қилиш, маълумотлар базасига хизмат кўрсатиш бўлимининг масъул ходими томонидан тўхтатилади.
Солиқлар ва мажбурий тўловлар тушумларини ҳисобга олиш, тахлил қилиш, маълумотлар базасига хизмат кўрсатиш бўлими томонидан банкрот корхонанинг солиқ қарзлари тўғрисида солиштирма далолатнома тузилиб, тугатиш бошқарувчисига тасдиқлатиш учун ДСИ номидан тугатиш комиссиясига вакил қилиб ишончнома берилган ходимга расман рўйхатдан ўтказилган холда тақдим этилади.
ДСИнинг масъул тузилмаси томонидан тасдиқланган солиштириш
далолатномаси асосида 3 кун муддатда ДСИ номидан бошлиқ ёки унинг ўринбосари имзоси билан тугатиш бошқарувчиси номига банкрот
корхонанинг солиқ қарзларини қарздорнинг кредиторлар реестрига киритиш хақида расман хат билан мурожаат қилинади.
Банкрот деб эълон қилинган хўжалик субъекти амалдаги қонунчиликда белгиланган тартибда тугатилиб, Хўжалик суди томонидан тугатиш бошқарувчисининг якуний ҳисоботи тасдиқлангач, унинг асосида корхонани давлат реестридан ўчириш тўғрисида чиқарилган қарор нусхаси ДСИнинг девонхонаси орқали расман рўйхатга олиниб, ДСИ рахбарининг муносабат белгиси билан бир нусхаси Солиқлар ва мажбурий тўловлар тушумларини ҳисобга олиш, тахлил қилиш, маълумотлар базасига хизмат кўрсатиш бўлимига ижрога берилади.
Солиқлар ва мажбурий тўловлар тушумларини ҳисобга олиш, тахлил қилиш, маълумотлар базасига хизмат кўрсатиш бўлимининг масъул ходими банкротлик йўли билан тугатилган корхонани давлат реестридан ўчириш тўғрисида чиқарилган қарор нусхаси ва унга ДСИ бошлиғининг билдирган муносабат белгиси асосида Маълумотлар базасига тегишли ўзгартириш киритади.
Ушбу давлат реестридан чиқариш тўғрисидаги хужжат чиққан санадан бошлаб банкротлик тамойили натижасида тугатилган солиқ тўловчининг ШКларидаги қолдиқ суммалар Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексининг 38-моддасига асосан даъво қилиш муддати ўтгунга қадар алохида ҳисобда юритилиб, ШКда жорий ва муддати узайтирилган солиқ қарздорлиги (шу жумладан пеня) ёки ортиқча тўланган суммалар сифатида акс эттирилмайди.
Мазкур операциялар бажарилганидан кейин Солиқлар ва мажбурий тўловлар тушумларини ҳисобга олиш, тахлил қилиш, маълумотлар базасига хизмат кўрсатиш бўлими масъул ходими томонидан банкрот корхонанинг ШКлари 1 иш куни ичида белгиланган тартибда ёпилади.
Do'stlaringiz bilan baham: |