Таянч иборалар:
Назорат, режали текширишлар, солиқ назорати, назорат қилувчи органлар, текширув турлари, режадан ташқари текширишлар, текширувчи
мансабдор шахслар, текширишларни ўтказиш, текширувларнинг даврийлиги, мониторинг қилиш.
Мустақил ишлаш учун назорат саволлари
Хўжалик юритувчи субъектлар фаолиятини давлат томонидан назорат қилишнинг моҳияти нимада?
Текширувлар қандай турларга бўлинади?
Назоратнинг қандай шакллари мавжуд?
Текширув қандай турларга бўлинади?
Давлат назоратининг ъринсиълари нимадан иборат?
Текширувни ўтказишга асос бўлувчи ҳужжатлар?
Режадан ташқари текширув ўтказиш тартиблари нималардан иборат?
Текширилаётган хўжалик юритувчи субъектларни ҳуқуқлари нимадан иборат?
ҚИСМ. СОЛИҚ МАЪМУРЛАРИ ТЕКШИРУВ ИШЛАРИНИНГ НАТИЖАВИЙЛИГИ БОБ. СОЛИҚ ТЕКШИРУВИ НАТИЖАЛАРИНИ РАСМИЙЛАШТИРИЛИШИ ВА УНИ КЎРИБ ЧИҚИШ ТАРТИБИ
Хужжатли текшириш далолатнамасини расмийлаштиришда қўйиладиган талаблар
Хужжатли текшириш далолатномасини расмийлаштириш тартиби
Хужжатли текшириш далолатномасининг тавсиф қисмини тузишда қўйиладиган талаблар
@TDIU_ARM
Хужжатли текшириш далолатномасини имзолаш ва тақдим қилиш
Хужжатли текшириш далолатнамасини расмийлаштиришда қўйиладиган талаблар.
Солиқ кодексида назарда тутилган ҳолларда, солиқ текшируви доирасида ҳаракатлар амалга оширилганда баённома тузилади. Баённомада қуйидагилар кўрсатилади:
текширилаётган шахснинг номи (фамилияси, исми, отасининг исми); текширувни ўтказиш асослари, тури ва даври;
муайян ҳаракат бажарилган сана ва жой; ҳаракат бошланган ва тугалланган вақт;
баённомани тузган шахснинг лавозими, фамилияси, исми, отасининг исми;
ҳаракатларни амалга оширишда иштирок этган ва (ёки) ҳозир бўлган ҳар бир шахснинг фамилияси, исми, отасининг исми, зарур ҳолларда эса унинг манзили;
ҳаракатнинг мазмун-моҳияти, уни ўтказиш изчиллиги; солиқ текшируви пайтида аниқланган фактлар ва ҳолатлар.
Ҳаракатларнинг амалга оширилишида иштирок этган ва (ёки) ҳозир бўлган барча шахслар баённомани ўқиб чиқадилар. Мазкур шахслар ўз фикр- мулоҳазаларини баён этишга ҳақли ва бу фикр-мулоҳазалар баённомага киритилиши ёки солиқ текшируви материалларига қўшиб қўйилиши лозим. Баённома давлат солиқ хизмати органининг баённомани тузган мансабдор шахси, шунингдек ҳаракатларни амалга оширишда иштирок этган ва (ёки) ҳозир бўлган шахслар томонидан имзоланади. Баённомага фотосуратлар ва негативлар, киноленталар, видеоёзувлар ҳамда ҳаракатлар амалга оширилганда бажарилган бошқа материаллар илова қилиниши мумкин.
Тасдиқланган дастур асосида, ўтказилган ҳужжатли текшириш (тафтиш) натижалари бўйича тузилган текшириш далолатномаси солиқ органларининг ваколатли мансабдор ходимлари томонидан, мазкур тартиб асосида, уч нусхада тузилади ва учинчи нусхаси текширилган хўжалик юритувчи субъект раҳбарига берилади. Хужжатли текшириш (тафтиш) далолатномасининг ҳар бир нусхаси текширувчи ва текширилаётган субъектнинг масъул ходимлари, яъни раҳбари ва бош ҳисобчиси томонидан имзоланади. Далолатнома қоғозда, ўзбек ёки рус тилида тузилиб, варақлари кетма-кетликда рақамланади. Хужжатли текшириш (тафтиш) далолатномасида ёзувларни ўчириш, тузатиш ҳолларига йўл қўйилмайди, агарда шу ҳоллар рўй берса бу ўзгартиришлар имзо қўювчилар томонидан изоҳланиб, имзолари билан тасдиқланиши зарур. Далолатномада қисқартиришлар ёки умумий қабул қилинган аббревиатуралар ишлатилиши, дастлаб қисқартириладиган сўз бирикмаси тўлиқ ёзилиб, бир вақтнинг ўзида кейинчалик қисқартириладиган сўз бирикмаси намунаси қавс ичида келтирилган тартибда ифодаланади.
Хужжатли текшириш (тафтиш) далолатномасида, текшириш жараёнида ҳужжатлар асосида тасдиқланган солиқ ва бошқа қонунбузарликлар фактлари ёки қонунбузарлик мавжуд бўлмаган ҳоллар ифодаланиши лозим.
Do'stlaringiz bilan baham: |