Олийваўртамахсустаълимвазирлиги тошкентдавлатиқтисодиётуниверситети


Хужжатли текшириш далолатномасининг тавсиф қисмини тузишда қўйиладиган талаблар



Download 1,5 Mb.
bet66/107
Sana22.10.2022
Hajmi1,5 Mb.
#855315
1   ...   62   63   64   65   66   67   68   69   ...   107
Bog'liq
АРМ 67 Moliya&Soliq Kaf 04 SOLIQ MA\'MURCHILIGI TDIU ARM

Хужжатли текшириш далолатномасининг тавсиф қисмини тузишда қўйиладиган талаблар


Хужжатли текшириш (тафтиш) далолатномасининг тавсиф қисми ДСҚ (ДСБ, ДСИ) томонидан тасдиқланган текширув дастурига биноан ва қуйидаги талабларга мувофиқ расмийлаштирилиши зарур:


а) Объективлик, асослилик ва холислик.
Далолатномада акс эттириладиган фактлар - тўлиқ текшириш натижасида аниқланган, ноаниқликларни инкор қилувчи, шунингдек солиқ тўловчи томонидан (ҳаракат ва ҳаракатсизлик оқибатида) йўл қўйилган солиқ қонунчилиги ва бошқа қонунбузарликлар ҳақида тўлиқ хулоса берилишини таъминлаши зарур.
Далолатномада акс эттирилган ҳар бир солиқ қонунбузарлик фактлари бўйича қуйидагилар аниқ изоҳлаб берилиши лозим:

      • солиқ ва бошқа қонунбузарликларни турлари, қонунбузарликни содир этиш усули ва уни келтириб чиқарган шароитлар, мазкур қонунбузарликка йўл қўйилган солиқ даври;

      • солиқ тўловчи томонидан ДСИга топширилган солиқ ҳисоб-китоблари ва ҳақиқатда текширув натижалари асосида тузилган солиқ ҳисоб- китоблари ўртасидаги аниқланган тафовутга баҳо бериш;

      • солиқ ҳисоботлари ҳужжатли текширув далолатномасида ёзма равишда баён этилиб, далолатномага таққосланган жадваллар ҳамда тегишли ҳужжатлар илова қилинади;

      • қонунбузарлик фактларини тасдиқловчи бирламчи бухгалтерия ҳужжатлари ва бошқа асосларга таяниш (зарур бўлганда, бухгалтерия ёзувлари тўғри берилганлиги, керакли хўжалик операцияларини бухгалтерия регистрларида тўғри қайд этилганлиги кўрсатилади);

      • содир этилган қонунбузарликларни, амалдаги қонунлар ва бошқа меъёрий ҳужжатларни, шунингдек Ўзбекистон Республикаси солиқ кодекси, Вазирлар Маҳкамасининг 1999 йил 5 февралдаги 54-сонли қарори билан тасдиқланган «Маҳсулот (ишлар, хизматлар)ни ишлаб чиқариш ва сотиш харажатлари таркиби ҳамда молиявий натижаларни шакллантириш тўғрисида»ги низоми бузилган бандларига боғлиқ ҳолда таснифлаш;

      • експерт хулосаси (агарда экспертиза амалга оширилган бўлса), мансабдор шахсларнинг тушунтириш хати шунингдек ҳужжатли текширишни амалга ошириш вақтида бажарилган тадбирлар бўйича тузилган баённомаларга асосланиш;

      • далолатномада текширувчининг этарли даражада исботланмаган, асоссиз, субъектив тахмин ва хулосалари бўлмаслиги лозим.

б) Солиқ ва бошқа қонунбузарликларга алоқаси бўлган барча ҳолатлар тўлиқ ва атрофлича ёритилиши зарур.
Солиқ тўловчи томонидан йўл қўйилган қонунбузарликларнинг далолатномадаги баёни, изоҳланаётган далилга алоқаси бўлган барча ҳужжатларни текшириш, шунингдек солиқ назоратини таъминлаш учун
ўтказилган тадбирлар натижаларига, (агарда зарур бўлган ҳолларда бошқа
назорат органлари мутахассисларини текширувга жалб этган ҳолда), асосланиши зарур.
Далолатномада, аниқланган қонунбузарликларга тааллуқли бўлган барча муҳим ҳолатлар, шу жумладан қуйидаги маълумотлар тўлиқ ёритилиши зарур:

      • солиқ идораларига топширилмаган солиқ ҳисоб-китоблари;

      • бухалтерия ҳисобида молия-хўжалик операцияларини тўлиқ ва тўғри қайд этилиши ҳолати;

      • ишлаб чиқариш ҳаражатларини тўлаш тартиби бузилиши ҳолатлари таҳлили ва манбалари (нақд пулга, товар айирбошлаш (бартер), учинчи шахс орқали ўзаро ҳисоб-китоб) ҳақида;


@TDIU_ARM
в) Далолатномада баён этиладиган иборалар аниқ, қисқа ва равон мумкин даражада бухгалтерия ҳисоби бўйича махсус тайёргарлиги бўлмаганлар учун ҳам тушунарли бўлиши зарур. Далолатномада келтирилган ибораларнинг иккиёқлама талқин этилиш ҳолатига йўл қўйилмаслиги зарур.
г) Текшириш натижаларини ифодалаш тизими.
Текшириш жараёнида аниқланган хато ва камчиликлар, улар таъсир этган солиқ турлари ва қонунбузарликлар хусусиятига қараб текширилаётган давр бўйича бўлимлар ва бандлар кўринишида тартиб билан жамланган ҳолда далолатномада изоҳланади.
Бир хил кўринишдаги ва кўплаб учрайдиган хато ва камчиликлар рўйхат ва жадваллар кўринишида жамланиб далолатномага илова қилиниши мумкин. Бундай ҳолатда далолатнома матнида, йўл қўйилган хато ва камчиликларнинг моҳияти, солиқ тўловчи томонидан амалдаги қонунлар ва бошқа меъёрий ҳужжатларнинг бузилган бандлари, шунингдек мазкур хато ва камчиликларнинг миқдорий ҳамда пул кўринишидаги оқибатлари билан баён этилади ва далолатномада илова рақами келтирилади.
Мазкур иловаларда қуйидагилар кўрсатилиши лозим:

      • ҳисобот (солиқ) даври кўрсатилган ҳолда, бир турдаги солиқ қонунбузарликларнинг тўлиқ рўйхати;

      • содир этилган операцияларга тегишли ҳужжатларнинг номи, санаси ва рақами;

      • мазкур операциянинг моҳияти;

      • ҳуқуқбузарлик меъёри;

Ҳар бир юқорида кўрсатилган илова, текширувчи, текширилаётган корхона раҳбари ва бош ҳисобчиси (вақтинчалик вазифасини бажарувчи шахслар ёки тадбиркорлар) томонидан имзоланиши зарур.
Солиқ қонунчилиги бузилганлик тўғрисидаги далиллар баён этилганда, далолатноманинг тавсиф қисмида қонун бузулганлигини тасдиқловчи ҳужжатларнинг асли ёки нусхаси олиб қўйилганлиги акс эттирилади;
Хужжатли текшириш (тафтиш) далолатномасининг якуний (тугалланувчи) қисмида қуйидагилар акс эттирилиши лозим:

      • текширув давомида яширилган ялпи тушум, фойда (даромад) ва бошқа солиқ тўлаш обектини яширганлиги ёки солиқларни нотўғри ҳисобланиши натижасида, тўланмаган (тўлиқ тўланмаган) солиқларнинг умумий миқдори ёки ортиқча ҳисоблаб қўйилган солиқлар, солиқ турларига ва солиқ даврларига бўлиб кўрсатилган маълумот;

      • текширув вақтида тасдиқланган текширув дастурига асосан аниқланган бошқа камчиликларни умумлаштирилган маълумоти (Президент Фармонлари ва Ҳукумат қарорларини бажарилиши, муддати ўтган дебитор қарзлари, 15 фоизлик тўлов олдиндан ундирилмасдан маҳсулот (иш,хизмат) жўнатиш ҳолатлари, товар айрбошлаш (бартер) операциялари, камомад, ортиқчалик, ғазна операциялари, пул маблағларидан мақсадсиз фойдаланиш, экспорт-импорт ҳамда валюта операциялари ва бошқалар);

Солиқ тўловчининг солиқ қонунчилигини бузганлиги учун жавобгарлигини энгиллаштирадиган ёки оғирлаштирадиган ҳолатлари (боқиманда ёки ортиқча тўловлар ва бошқалар) далолатноманинг якуний қисмида акс эттирилади.
Хужжатли текширувлар далолатномасига иловалар.
Хужжатли текширувлар далолатномасида қуйидаги иловалар бўлиши зарур:

      • назорат қилувчи органлар фаолиятини мувофиқлаштирувчи Республика кенгаши режа-жадвалидан ёки режадан ташқари текшириш ўтказиш рухсатномасидан кўчирма, ҳуқуқни мухофаза қилувчи органларнинг жиноят иши юзасидан қабул қилган «Хужжатли текшириш (тафтиш) тайинлаш

тўғрисида»ги қарори;

      • ҳужжатли текширувни (тафтишни) ўтказиш учун солиқ органи раҳбари (раҳбар ўринбосари) томонидан имзоланган буйруқдан кўчирма;

- текширувчилар томонидан аниқланган қонунбузарликлар кўрсатилган ҳолда тузилган ва текширув ўтказилаётган корхона раҳбари ва бош ҳисобчиси (улар вазифасини вақтинчалик бажарувчилар) ёки хусусий тадбиркор томонидан имзоланган солиқ турлари бўйича ҳисоб-китоблар;

      • текширув ўтказилаётган ташкилотнинг асосий воситалари, товар моддий бойликлари, ҳазинадаги нақд пуллар ва бошқалар бўйича ўтказилган саноқ далолатномалари (мазкур илова агарда саноқдан ўтказилган бўлса келтирилади);

      • қарама-қарши текширув материаллари (агарда ўтказилган бўлса);

      • експерт хулосаси (агарда экспертиза ўтказилган бўлса);


      • @TDIU_ARM
        солиқ тўловчи томонидан даромад олиш манбаи сифатида фойдаланаётган, ишлаб-чиқариш, савдо, омборхона биноларини кўздан кечиришда иштирок этган шахсларнинг изоҳ (тушинтириш) хати, шунингдек солиқ назоратини амалга оширишда бажарилган тадбирлар натижасида тузилган тушунтиришлар (шундай тадбирлар амалга оширилган тақдирда);

      • солиқ имтиёзларидан фойдаланиш ҳуқуқини тасдиқловчи ҳужжатлар нусхаси;

      • солик тўловчи томонидан, солиқ қонунчилиги бузилганлигини тасдиқловчи ҳужжатлар нусхаси ёки солиқ тўловчидан юқоридаги ҳужжатлар олиб қўйилганда уларнинг асл нусхаси.

      • банк (бошқа кредит ташкилотлар) маълумотномаси;

      • якуний текшириш ва зарурият туғилган ҳолларда текширилаётган субъектнинг банклардаги мавжуд ҳисоб рақамларидаги пул маблағларининг ҳаракати тўғрисидаги олинган маълумотлар (тўлиқ ҳужжатли текшириш ўтказилганда, бутун текширилаётган давр учун олинади);

      • тадбиркорлик субъекти низом жамғармасининг шаклланиши тўғрисида маълумот;

      • таъсисчилар таркиби ва ҳар бир таъсисчининг улушлари миқдори тўғрисида маълумот;

      • текширилаётган субъект раҳбарлари томонидан имзоланган, мавжуд

шўба корхоналари ва мустақил бўлинмалари, ваколатхоналари (уларнинг манзили, СТИРлари) корхонанинг асосий ҳудудидан ташқарида жойлашган ишлаб-чиқариш биноси, омборхонаси ва савдо шохобчалари манзили, солиқ тўловчи қарамоғидаги эр участкаси тўғрисида малумот;

      • ҳужжатли текширув (тафтиш) далолатномасида акс эттирилган солиқ ва бошқа қонун бузилиш ҳолатларини тасдиқловчи, шунингдек текшириш натижалари бўйича қарор қабул қилиш учун зарур бўлган бошқа ҳужжатлар.




    1. Download 1,5 Mb.

      Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   62   63   64   65   66   67   68   69   ...   107




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish