Олий ва ўрта



Download 4,39 Mb.
bet38/85
Sana24.02.2022
Hajmi4,39 Mb.
#200738
1   ...   34   35   36   37   38   39   40   41   ...   85
Bog'liq
2 5271498346345793995

9-МАВЗУ. СУЗИШ МАШҒУЛОТЛАРИДА ЎРГАТИШ МЕТОДЛАРИ.

Р Е Ж А:

1. Болаларни сузишга ўргатиш хусусиятлари.
2. Сузиш техникаси ҳаракатлари ва уларни мослаштириш усуллари.
3. Табиий сув ҳавзаларида сузишга ўргатиш.

Болаларни сузишга бошланғич ўргатишни уюштириш ва ўтказишда уларнинг анатомик, физиологик ва психологик хусусиятларини эътиборга олиш зарур. Катталар ва болаларни сузиш спортига бошланғич ўргатиш методикаси ўртасида принципиал тафовут йўқ. Лекин шунга қарамай ўқитувчи болалар билан шуғулланган пайтда уларнинг ёш хусусиятлари ва имкониятларига қараб методик усулларни қўллаши зарур.


Ўргатиш методикаси сузишнинг бошланғич таълим ва спорт тренировкаси методларини ўз ичига олади. Бошланғич таълим ва спорт тренировкаси бир бутун жараён бўлиб, материалнинг бошланғич ва кейинги босқичларини кетма-кет баён қилиш мақсадида у бошланғич тренировка ва спорт тренировкасига бўлинган. Сузиш машғулоти ташкилий жараёнининг асосий вазифалари қуйидагилар:
1. Шуғулланувчиларнинг ҳар томонлама жисмоний камолоти соғлиқларини мустаҳкамлашга, улар организмини чиниқтиришга хизмат қилади.
2. Шуғулланувчилар спортча сузиш техникасининг назарий асоси ва методикаси билан қуроллантирилади, шунингдек кейинчалик буни такомиллаштириш йўллари уларга ўргатилади. Бу масалалар маъруза ва суҳбатлар ўтказиш, спорт-ўқув кинофилмлари, киноколсовка, суратлар, кинограмма ва бошқа кўргазмали қуролларни намойиш қилиш, сузиш техникасининг индивидуал хусусиятлари ва кучли сузувчиларнинг машқ олиш методларини, сузиш техникасида шахсий хатоларнинг келиб чиқиши ва уларни бартараф қилиш усуллари, шуғулланувчиларнингспортча сузишга оид махсус адабиётларни ўқиши орқали очиб берилади.
3. Сузиш кўникмаси амалий машғулотлар жараёнида айрим машқларни қуруқликда ва сувда тренер раҳбарлигида кўп марта такрорлаш орқали такомиллаштирилади, сузиш техникасининг малакаси оширилади.
4. Ҳар томонлама сузиш тайёргарлигива ҳамма сузиш усуллари техникаси мукаммал ўзлаштирилгандан кейин шуғулланувчиларнинг уёки бу сузиш турига мойиллигианиқланади.
5. Шуғулланувчиларга танланган спортча сузиш тури бўйича маҳоратларини оширишлари учун керакли шароит яратиб берилади.
Спортча сузишга ўргатиш методикаси деганда шуғулланувчилар сузиш техникасини тез ва пухта эгаллашлари учун ўқитувчи қўллаган усул ҳамда қўлланмалар тушунилади. Спортча сузиш техникасини ўргатишда қўлланиладиган асосий усуллар:

  1. Тушунтириш усули

  2. Кўрсатиш усули

  3. Сузиш техникасини алоҳида элементларга бўлиб ва бир бутунликда ўргатиш усули.

  4. Машқ усули.

Тушунча бериш усули турли хил тушунтириш усуллари ва қўлланмаларни
Ўзичига олади. Тингловчиларда айрим ҳаракатлар ҳақида тушунча ҳосил қилиш ва уларнинг ўзаро мослашувини яхшироқ эслаб олишга ёрдам беради.
Ўрганилаётган материал ҳақида тушунча беришнинг асосий формалари қуйидагилар: машғулот жараёнида қуруқликда группа билан қисқа тушунча ва кўрсатмалар берилади.
Ўқитувчи спортча сузиш техникасининг асосий қонун ва элементларини чуқурроқ ўрганишлари учун шуғулланувчиларга махсус адабиёт тавсия қилади. Тушунча бериш баъзи ҳолларда кўргазмалар билан якунланади ёки иккаласидан бир вақтда фойдаланилади. Шунингдек кўргазмадан кейин тушунча бериш мумкин.
Биринчи ҳолда асосий мақсад: тушунча бериш орқали шуғулланувчиларда ўрганилаётган ҳаракат ҳақида яққол тасаввур ҳосил қилиш, кўрсатиш орқали уни мустаҳкамлаш ёки тўғри бажартириш; иккинчи ҳолда–кўрсатиш асносида шуғулланувчилар эътиборини асосий ҳаракатларига жалб қилиш ва шу билан бирга, улар ўрганаётган ҳаракатни тўғри тушунишга ёрдам бериш; учинчи ҳолда кўрсатиш ёрдамида кейинги тушунчаларни тўғри тушунтиришдан иборат.
Кўрсатиш услубиятининг асосий мақсади–шуғулланувчиларда сувдаги ҳаракатлар тўғрисида тўлиқ ва аниқ тасаввур ҳосил қилишга кўмаклашишдан иборат. Шуғулланувчиларга барча янги ўрганилмаган ҳаракатлар, сувдаги машқлар кўрсатилади.
Сузиш техникасини алоҳида элементларга бўлиб ва бир бутунликда ўргатиш услубияти (сузувчилар сузиш техникаси ҳақида умумий тушунчага эга бўлганларидан сўнг) усулнинг айрим элементларини - оёқ, қўл, нафас ҳаракатлари, улар борасидаги мослашув ва сузиш техникасини бир бутунликда ўргатишни тақозо этади.
Бундай изчиллик мураккаб спортча сузиш техникасини ўрганишни осонлаштиради. Шу тариқа шуғулланувчилар эътибори ўргатишнинг бошланғич босқичидаги айрим элементларга ва ўргатишнинг охирги босқичидаги ҳаракатлар мослашувига ва нафасга қаратилади.
Машқ услубияти ўзлаштириш лозим бўлган спортча сузиш техникасини ўргатиш ва мустаҳкамлаш учун машқларни кўп марта такрорлаш, шунингдек, ҳаракат сифатларини ривожлантириш ва такомиллаштириш (тезлик, куч, чидамлилик) ни ўз ичига олади.
Янги ҳаракат кўникмасини ҳосил қилиш жараёнида айрим ҳаракатларни такрорлайвериш ҳар доим ҳам техникадаги камчиликларни бартараф этишга ёрдам беравермайди. Баъзан унинг акси бўлади.
Шуғулланувчиларнинг у ёки бу спортча сузиш усулига мойиллиги аниқлангач, сузиш тайёргарлигини ошириш мақсадида группаларда спортча сузишнинг ҳамма усуллари такомиллаштирилади. Спортча сузиш усуллари техникасини ўргатишда изчиллик турлича бўлиши мумкин.
Лекин ўқув–спорт ишлари тажрибасидан қуйидаги изчилликка риоя қилган маъқул: крол, истисно тариқасида, брасс усулида чалқанча ва ёнбошлаб сузган маъқул.
Спортча сузиш усуллари техникасини кўрсатилган тартибда ўргатиш сузиш техникасини эгаллашни тезлаштиради ва бу шуғулланувчиларга кейинчалик ўзлари танлаган сузиш усулини такомиллаштиришда кўмак беради. Бу ҳолда асосий эътиборни керакли сузиш усулига қаратиш, қолган усулларни танланган усул техникасини такомиллаштиришда ёрдамчи восита сифатида қўллаш мақсадга мувофиқ.



Download 4,39 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   34   35   36   37   38   39   40   41   ...   85




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish