4. Дельфин усулида сузиш техникаси
Дастлаб,дельфин брасснинг бир тури сифатида юзага келди.1953-йилда ФИНА қарорига биноан, дельфин мустақил усул сифатида ажралди. Оёқларнинг юқоридан-пастга симметрик ҳаракат бажаришига рухсат берилди. Бу дельфиндан дельфин турининг юзага келишига сабаб бўлди.
Бу усул ката спортда муҳим аҳамиятга эга. Ҳамма замонавий расмий мусобақаларда дельфин усулида сузиш дастурнинг иккита номери бўйича: 100 ва 200 м (эркаклар ва аёллар учун), бундан ташқари, дельфин–аёллар ва эркаклар учун комплекс сузиш дастурида 200 ва 400 м. Масофага (биринчи босқич) ва аралаш эстафеталарда 4х100 м (учинчи босқич) масофаларга беллашадилар. Бу усул тезлиги жиҳатдан кўкракда крол усулида сузишдан кейин иккинчи ўринда туради.
1953-йилда дельфин усулида сузиш техникаси ўзгарди. Биринчи жаҳон рекордчиси, венгер Д.Тумпекикки ва учзарбли дельфин техникасини қўллади.
Замонавий мусобақалар қоидаси сузувчи кўкракда сувда ётиб, оёқ ва қўллар бир вақтда ҳаракатланишини талаб қилади. Оёқлар ёки панжалар, албатта, баравар ҳаракатланиши шарт, уларнинг навбатма-навбат ҳаракатланишига йўл қўйилмайди.
Дельфин усулида сузиш
Оёқ ҳаракати. Дастлабки ҳолат. Оёқлар ишчи зарб ҳаракатини тугатиб, тўғриланган, таз максимал юқори ҳолатда, панжалар тескари, энг пастки ҳолатда.
Тайёргарлик ҳаракати.Тайёргарлик ҳаракати бошланиши ва унинг биринчи ярми тўғриланган оёқлар билан бажарилади. Бу вақтда панжалар юқорига таз ва болдир пастга ҳаракатланади.
Оёқлар горизонтал ҳолатга келганда, таз ҳаракати кетидан болдир ишчи ҳаракати бошланади, тизза ва панжа юқорига ва юзага ҳаракатни давом қилдиради. Оёқларнинг тизза бўғимидан букилиши юзага келади.
Ишчи ҳаракат. Таз ва болдир ишчи ҳаракатига тизза ва панжа ергашади, натижада тизза бўғимидан букилиш юзага келади. Бир бўгимдан иккинчи бўғимга ҳаракатларни узатиш натижасида думсимон зарб юзага келади.
Панжа асосий ҳаракатлантирувчидир.Тайёргарлик ва олдинги бўғимларда бошланган ишчи ҳаракатлар унинг ҳисобидан амалга ошрилади.
Жараён давомида ҳужум бурчаги анча ўзгаради. У ижобий ва салбий аҳамиятга эга.
Жараён охирида қўлни сув устидан олиб ўтиш вақтида ижобий ҳужум бурчаги 20 даражадан кўп эканлиги кузатилади. Сузувчи қалқиб чиқиш вақтида ҳужум бурчаги 20 даражадан кам бўлади.
Қўл ҳаракати. “Дельфин” усулида қўллар асосий бошқарувчи вазифани бажаради. Унга оёқлар ва гавданинг тўлқинсимон ҳаракатлари бўйсунади. Қўллар бир вақтда ва симметрик ҳаракатланади.
Қўллар ҳаракати қуйидаги фазаларга бўлинади: «қўлларнинг сувга кириши», «ушлаш», «тортилиш», «депсиниш», «қўлларнинг сувдан чиқиши”, «қўлларни сув устидан олиб ўтиш».
Do'stlaringiz bilan baham: |