Қўлларнингсувга кириш фазаси. Қўллар тананинг бўйлама ўқига яқин сувга киради, кафт ташқаригаўгирилган, бармоқ учлари пастга йўналтирилган бўлади.
Ушлаш фазаси. Кафт панжа олдинга-пастга ва нисбатан ташқарига ҳаракатланади.
Сузувчи сув оқими босимини сезган ҳолда, ушлашни бажаради ва кафтни эга бошлайди. Сузувчи мустаҳкам ушлашни бажариш учун, елка бўғими ҳаракатчанлигига эга бўлиши шарт.
Фаза давомийлиги 0,15–0,18 с (тўлиқ ҳаракат жараёни вақтидан 15%) ни ташкил қилади.
Тортишиш фазаси. Бу фазада кафт ҳаракат йўналиши, тирсак елка бўғимининг айланиши ва эгилишида ўзгариш юзага келади. Кафт орқага ва юқорига ҳаракатланади. Кафтнинг ишчи текислиги ва тирсак фронтал ҳолатни эгаллайди. Тирсак кўкракда крол усули каби, пастга ва ён томонга ўгирилган ҳолда қолади. Қўл тирсак бўғимидан кучли букилади, кафт тойғоқ, тез ҳаракат бажаради.
Қўлнинг тирсак бўғимидан эгилиш бурчаги энг юқори катталик 75–110 даражага етади.
Фазанинг давомийлиги–0,18–0,24 с (тўлиқ ҳаракат жараёни вақтидан 15–17%)ни ташкил қилади.
Депсининг фазаси. Депсиниш қўл кафтининг елка чизиғидан ўтиш вақтидан бошланади. Бу фазада елка камари, тана мушакларининг кучли қисқариши ҳисобига қўлнинг тирсак бўғимидан букилиши юзага келади. Панжа қўлнинг тирсак бўғимидан тўлиқ тўғирлангунга қадар, эгри чизиқли траектория бўйлаб сирпанади.
Фаза кафтнинг орқага-пастга тўлқинсимон ҳаракати билан тугалланади. Панжа эшиш охирида болдирдан пастда, ушлаш фазаси чуқурлигида бўлади.
Депсиниш фазаси давомийлиги–0,22–0,29 с (тўлиқ ҳаракат жараёни вақтидан 20–25%).
Қўлнинг сувдан чиқиш фазаси. Қўлнинг бу фазадаги ҳаракати–тез ва сирпанчиқ. Қўл кафт тўғирилган ва болдир ёнида, қўл тўғирланган, бўшашган панжа бош бармоқ билан сувдан чиқади, бу вақт нисбатан чўктирувчи куч ва сув қаршилиги камаяди.
Фазанинг давомийлиги–0,10–0,12 с (тўлиқ, қўл ҳаракати жараёни вақтидан 6–10%).
Қўлнинг тайёргарлик ҳаракати. Гавданинг вертикал яссилиги устида, иккинчи қўлнинг бир маромдаги ҳаракатланиб билан бажарилади. Сув устидаги ҳаракат давомида қўл тўғри ва бўшашган ҳолда бўлади.
Фазанингдавомийлиги–0,40–0,50 с (қўл ҳаракати вақтининг 30–35%).
Бир қўл сувдан чиқади ва ушлашни бошлайди, қўллар қарама-қарши фазада ҳаракатланади.
Нафас. Кўпчилик ҳолатда нафас бир қўл ҳаракати билан мослашади, масалан, тайёргарлик ҳаракати охирида нафас олинади, шу қўлнинг эшиши охири ва сувдан чиқиш вақтида нафас чиқарилади. Бундай ҳолатда нафас қўлларнинг иккита эшиши билан амалга оширилади. Нафас олишни бошқа вариантлари ҳам қўлланилади.
Do'stlaringiz bilan baham: |