8- МАВЗУ. Кўкракда крол ва чалқанча крол, дельфин, брасс усулида сузиш техникасини ўргатиш.
Режа.
1.Кўкракда крол усулида сузиш техникаси
2. Чалқанча крол усулида сузиш техникаси
3.Брасс усулида сузиш техникаси
4. Дельфин усулида сузиш техникаси
1.Кўкракда крол усулида сузиш техникаси
Бугунги кунда спортча сузишнинг брасс, баттерфлай, кўкракда крол ва чалқанча крол усуллари мавжуд. Сузиш бўйича мусобақада турида еркин усулда сузиш мусобақалари тавсия қилинади. Мусобақа дастуридаги масофалар бўйича иштирок қилувчи спортчи хоҳлаган сузиш усулини танлаши мумкин. Мақсад–белгиланган масофани тезроқ босиб ўтиш. Буни фақат кўкрак дакрол усулида сузиб, амалга ошириш мумкин. Ҳеч қайси сузиш усули тезлик жиҳатдан крол усулига тенг келолмайди.
Олимпиада ўйинлари, жаҳон биринчилиги ва йирик халқаро мусобақалари дастуридан қуйидаги масофалар ўрин олган: 100, 200, 400 м–аёллар ва эркаклар; 800 м ва 4х100 м–эстафета аёллар; 1500 м масофа ва 4х100м,4х200–естафеталар эркаклар, комплекс сузиш ва аралаш сузишни охирги босқичлари; 4х200 м эстафета–аёллар учун.
Ушбу масофалар бўйича европа, дунё рекордлари қайд қилинган.
Кўкракда крол усули фақат тезкор усул бўлиб қолмасдан, балки кам куч сарф усулдир. Бу усул марафонча ва узоқ масофаларга сузишда ҳам кенг қўлланилади. Крол усули амалий аҳамиятга ҳам эга. Унинг ёрдамида узоқ масофаларга сузиб бориш, чўкаётган одамни қутқариш мумкин. Замонавий крол усули гавданинг горизонтал ҳолати, оёқ ва қўлнинг навбатма-навбат ҳаракати, қўлнинг эшиш учун ҳаводаги тайёргарлик ҳаракати билан тавсифланади.
Крол усули қачон пайдо бўлган? Бусаволга ҳеч ким аниқ жавоб бера олмайди. Миср бутхоналаридан бирининг деворида тошга ўйиб чизилган сузувчи-нинг гавдаси сақланиб қолган. Маълум бўлишича, ушбу расм ўша вақтларда ҳаммага маълум бўлгани ероглиф сузишга ўхшайди.
Расм ерамиздан 2500 минг йиллар олдин пайдо бўлган. Шуни айтишимиз мумкинки, замонавий крол усули бутун асрлар қаъридан етиб келган десак, муболаға бўлмайди.
Қадим даврларда Россияда крол усулига ўхшаш «Саженка» усули маълум бўлган. “Оверармстроке”деб номланган ҳозирги замон кролус улининг «отаси» ҳам такомиллаштирилган ёнбошлаб сузиш «оверарм» номини сақлаб қолган.
Ушбу усулнинг фарқли хусусияти шундаки, сузувчи ёнбош ҳолатида пастки қўли билан сув тагида эшиш, юқоридаги қўли билан навбатдаги эшиш ҳаракати учун тайёргаликни, оёқлар қайчисимон ҳаракатлани бажарган. Бувдай усул рус ёзувчилари орасида машҳур бўлган.
1873-йил инглиз сузувчиси Жон Артур Треджен биринчи маротаба ўша вақтларда Доубле оверармстроке («треджен», «қўл билан навбатма-навбат ҳаракат») деб номлаган янги усулни намойиш қилди.
Сузувчи кўкракда қўллар ёрдамида навбатма-навбат эшиш ҳаракатини бажарганда, бирқўл эшиш ҳаракатини бажарганда, иккинчи қўл ҳавода тайёргарлик ҳаракатини бажарган. Иккита (бита ўнг қўл, бита чап қўл) эшиш ҳаракатига оёқларнинг битта қайчисимон ҳаракати тўғри келган.
Келгусида “оверарм” ва “треджен”спортча сузиш усули сифатида халқаро миқёсдатан олинмади. Фақат 1914-йилдан 1952-йилгача Россияда“ оверарм” айрим сузиш усулига ажратилган ва мамлакат биринчилиги мусобақаларида натижалар қайд қилинган. Ушбу усулда эркаклар 100 ва 300 м,аёллар 100 ва 200 масофаларга сузганлар.
Дунёда биринчи маротаба кўкракда крол усулини венгер ёзувчиси Золтан Халмаи ва австриялик Ричард Кевил қўллаганлар.
З.Халмаи, оёқ ва қўл ҳаракатини такомиллаштириб (қўлларни чўзилган навбатма-навбат тез ва кучли эшиши ва оёқларни вертикал яссиликдаги сезиларли навбатма-навбат треджен усулидагидек, горизонтал бўлмаган), сузиш тезлигини деярли оширишга муваффақ бўлди. 1904-йилдаги олимпиада ўйинларида у 50 ва 100 ярд (1 ярд–0,91 м) масофаларга еркин усулда 28,6 ва 1.02.8 натижа билан иккита олтин медалга сазовор бўлди.
Р.Кевил, З.Хилмаига нисбатан оёқ ҳаракатининг фаолиятини янада кўпроқ оширишга еришди. Кевил қўлнинг ҳар бир эшиш ҳаракатига, оёқ билан қарама-қарши (зарб) ҳаракат бажарди. У янги пайдо бўлган крол усули номи билан боғлиқ (инглизчада cраwл–силжиш) сувда силжиш ҳаракатини бажарган.
Шу даврдан бошлаб, З.Халмаи қўллаган усул «венгеркроли», Р. Кевил қўллаган усул «австралиякроли» деб тарихга киритилган.
Австралиялик Алекс Викхем крол усулида сузган биринчи спортчилардан саналган.
1905-йил Венада ўтказилган сузиш бўйича халқаро мусобақада З.Халмаи 100 ммасофани еркин усулда (крол) 1.05.8 натижа билан сузиб ўтди.
Do'stlaringiz bilan baham: |