Олий ва ўрта


МАВЗУ СУЗИШ ТЕХНИКАСИНИ ТАКОМИЛЛАШТИРИШГА ЙЎНАЛТИРИЛГАН ЎЙИНЛАР



Download 4,39 Mb.
bet25/85
Sana24.02.2022
Hajmi4,39 Mb.
#200738
1   ...   21   22   23   24   25   26   27   28   ...   85
Bog'liq
2 5271498346345793995

7. МАВЗУ СУЗИШ ТЕХНИКАСИНИ ТАКОМИЛЛАШТИРИШГА ЙЎНАЛТИРИЛГАН ЎЙИНЛАР



  1. “Кема ҳалокати”

Ўйин вазифалари: болаларни чуқур жойлардан қўрқмасликка ўргатиш ва ортиқча куч сарфламасдан чуқур жойда туришга ёки саёз жойга чиқиб олишга ўргатиш.
Ўйин тавсифи. Ўйнайдиган болалар чуқур жойда, сузишни ҳар қандай усулини қўллаб. Сузиш билан сув юзасида елкада ётиш биланалмаштириб, раҳбар хабар бергунича қадар сувда туриб қолишга интиладилар.
Методик кўрсатмалар. Ўйинда икки кишидан кўп бўлмаган болалар бирвақтда қатнашади. Ўйнаётган болаларни ҳаракатлари чуқур жойда раҳбар ёки унинг ёрдамчилари томонидан доимо назорат қилинади.

  1. “Ким ғалаба қозонади ” ?

Ўйин вазифалари: сузиш техникасини такомиллаштириш.

Ўйин тавсифи. Ўйин қатнашчилари раҳбар буйруғи билан маълум бир масофани (10,15,25 м тайёргарлигига боғлиқ ҳолда) сузиб ўтишга мусобақа қилишади. Ким биринчи бўлиб сузиб келса, ўша бола ғалаба қилади.


Методик кўрсатмалар. Ўйин қатнашчилари орқа билан, кўкрак билан крол усулида, брасс усулида, оёқлар ҳаракатлари ёрдамида сўзадилар (тахта билан ёки тахтасиз) ва хоказа таёргарлигига боғлиқ ҳолда.

  1. “Марафон”

Ўйин вазифалари: Сузишда ўз кучини чамалаши ва иложи борича узоқроқ масофани енгиб ўтиш кўникмаларини тарбиялаш.
Ўйин тавсифи. Ўқитувчи буйруғига кўра ўйнаётган болалар “марафонга” сузиш старти холатига ўтадилар. Ҳар бир бола ўзига қулай усулда ёки усулларни алмашлаб сўзади. Энг кўп масофани босиб ўтган бола ғалаба қозонади.
Методик кўрсатмалар. Сузишни бошлашдан олдин ўқитувчи болаларни секинроқ , аммо кўпроқ вақт сузиш ва бунда ритмик нафас олиб сузиш хақида огоҳлантиради. Тайёргарлик даражасига кўра болалар “ марафонча” масофасининг ўзунлиги 50,100,200 м ва ундан ортиқ бўлиши мумкин.

  1. “Ким кўпроқ (узоқроқ)” ?

Ўйин вазифалари: Брасс усулида оёқлар ҳаракатлари техникасини
Такомиллаштириш, мушаклар кучини ривожлантириш.
Ўйин тавсифи. Раҳбар буйруғи билан басейннинг чуқурроқ жойида мусобақа ўтказилади. Қатнашчилар брасс усулид оёқлар ҳаракатларини бажарадилар, панжаларни сув юзасидан тепга ўшлаб турадилар. Ким кўпроқ (узоқроқ) вақт сув юзасида ўзини ушлаб турс, ўша бола ғалаба қозонади.

  1. “ Эстафета”

Ўйин вазифалари: сузиш техникасини такомиллаштириш, ғалаба
учун куршиш техникасини тарбиялаш.
Ўйин тавсифи. Қатнашчилар таёргарлиги бир хил бўлган иккита жамоага бўлинадилар. Улар қўллар ёки оёқлар ҳаракатлари ёрдамида, ёки иккаласини тўлиқ мувофиқлаштирган ҳолда тайёргарлигига боғлиқ ҳолда сузишади.
Агар ўйнаётганлар сузишни спорт усулини эгаллашган бўлса, комбинatsiялашган эстафеталарни ўтказиш мумкин: крол усулида кўкракда. Орқа билан, брасс усулида ёки оёқлар ҳарактлари ёрдамида тўлиқ муофиқлашган ҳолда сузиш мумкин.

  1. “Ким камроқ эшкак қулоч отади ? ”

Ўйин вазифалари: Самарали эшкак қулоч отишни такомиллаштириш.
Ўйин тавсифи. Ўйин қатнашчилари иложи борича камроқ эшкак қулоч отиб, маълум масофани сузиб ўтишади. Раҳбар ва унинг ёрдамчилари эшкак қулоч отишни хисоблаб боришади. Камроқ эшкак эшган қатнашчи ютиб чиқади.
Методик крсатмалар. Қатнашсилар тайёргарлигига боғлиқ ҳолда крол усулида, орқа билан ёки брасс усулида сузишади.

  1. “Ким тезроқ сузиб ўтади ? ”

Ўйин вазифалари: сузиш техникасини такомиллаштириш,мушаклар кучини ривожлантириш.
Ўйин тавсифи. 1 – вариант. Қатнашчилар жуфт жуфт бўлиб ажралишади ва старт чизиғига чиқадилар. Бошловчи буйруғига кўра улардан биттаси қўллар ҳаракатлари ёрдамида сўзади, иккинчи эса биринчини оёғидан ушлаб олади ва хеч қандай ҳаракат қилмай сувда ётади. Маррага тезроқ етиб келган жуфтлик ғалаба қозонади. Финишдан кейин жуфтликлар ўрин алмашадилар.
2- вариант. Тахта билан оёқлар ҳаракатлари ёрдамида сузиш бўйича мусобақа ўткказилади: бир шерик орқаси билан иккинчисини олдида ётиб, тахтадан ушлаб олади.
Методик (услубий) кўрсатмалар. Тайёргарлигига боғлиқ ҳолда қатнашчилар кўкракда, орқада крол усулида, брасс усулида сўзадилар.

  1. “Кимни рекорди ? ”

Ўйин вазифалари: Худди олдинги ўйиндагидек.
Ўйин тавсифи. Ўқитувчи буйруғи билан ўйин қатнашчилари қўллар ҳаракатлари ёрдамида кўкрак билан, орқа билан крол усулида ёки боғланган оёқлари билан брасс усулида маьлум масофага сузиш учун стартга турадилар.

  1. “Салки” (“Пятнашки”)

Ўйин вазифаси: сузиш техникасини такомиллаштириш.
Ўйин тавсифи: Ўйин қатнашчилари еркин тартибда жойлашадилар. Улардан биттаси (“салка”) (“пятнашка”) сузиб бораётган ўйинчилардан . Биттаси кувлаб, қўлини теккизади ва қўл теккан ўйинчи ўз навбатида (“салка”) (“пятнашка”) бўлиб қолади.
Методик кўрсатмалар. Ўйин басейнни чуқур жойида ўтказилади, чунки қатнашчилар бассейн тубида оёқ билан юрмасдан, айнан сузишлари лозим.

  1. Ўйиндан чиқиш эстафетаси

Ўйин вазифалари:сузиш техникасини такомиллаштириш, иродавий сифатларни тарбиялаш.
Ўйин тавсифи. Ўйин бассейнда ўтказилади. Бошловчи буйруғи билан қатнашчилар қарама- қарши деворчага сузиб боришади. Охирги бўлиб сузиб келган қатнашчи ўйиндан чиқади.
Методик кшрсатмалар. Ҳар қандай усул билан ёки усулларни алмашлаб сузиш мумкин. Ўйинни тўхтаб – тўхтаб ўтказиш мумкин. Басейнни ҳар бир сузиб ўтканда қатнашчиларга бир мунча дам берилади. Агар эстафета тўхтатмасдан ўтказилса, унда ҳар бир бурилишда деворга охирги бўлиб қўл теккизган қатнашчи ўйиндан чиқади.

  1. “Гусеница” (“Капалак қурти”)

Ўйин вазифаси: Сузиш техникасини такомиллаштириш
Ўйин тавсифи: Ўйин қатнашчилари биттаданколонна бўлиб туришади, кейин сувга (кўкрак ёки орқа билан) бир – бирини белидан оёқлари билан қучоқлаб олиб ётиб олишади. Бошловчи белгиси билан “капалак қурти” олға қараб ҳаракатлана бошлайди: ҳамма қатнашчилар бир вақтнинг ўзида крол усулида (орқа билан ёки кўкракда) ҳаракат қилиб бошлашади – аввал ўнг қўлда, кейин чап қўлда. Энг орқадаги крол усулида оёқлар билан ҳаракатни бажаради.
Агар “гусеница” (“қурт”) брасс усулида сўзса, унда қатнашчилар бир – бирини қўлларидан ушлаб оладилар. Биринчи тўрган брасс усулида тўлиқ мувофиқлашиб сўзади, қолганлар оёқлар ҳаракатларини бир вақтнинг ўзида бажаришади.

  1. “Бурилиш”

Ўйин вазифаси: бурилишни бажариш техникасини такомиллаштириш.
Ўйин тавсифи. Ўйин қатнашчилари крол усулидаорқа билан оёқлар ҳаракатлари ёрдамида сўзадилар. Ўқитувчи буйруғи билан улар гуруҳ – гуруҳ бўладилар, кўкракда ағдарилишади ва тескари томонга крол усулида кўкрак билан оёқлар ҳаракатлари ёрдамида сузиб кетишади.
Методик кўрсатмалар.Бурилиш ҳамма қатнашчилар томонидан бир вақтда бажарилиши керак.

  1. “Умбалоқ ошиш”

Ўйин вазифаси: Худди илгари уйиндагидек.
Ўйин тавсифи. Ўйин қатнашчилари крол усулида кўкрак билан оёқлар ҳаракатлари ёрдамида сўзадилар, қўллар олдинга чўзилган. Сигнал (хабар, белги) берилганда ҳамма қатнашчилар қўлларини паст томонга чўзадилар, гуруҳланишади ва олд томонга ўмбалоқ ошишади, тўлиқ оборомдан (айлангандан) сўнг ва сув юзасига чиққандан сўнг улар илгариги йўналиш бўйича ҳаракатни давом эттиришади.
Методик кўрсатмалар. Ўмбалоқ ошиш ҳамма қатнашчилар томонидан бир вақтда бажарилиши керак.

  1. “Резина чилвир (боғлиқ)”

Ўйин вазифаси: Кучли эшкак отиш ҳаракатларини такомиллаштириш.
Ўйин тафсилоти. Резина чилвирнинг бир томони тумбочкага махкамланади, бошқа учи эса сузувчининг белига боғланади. Ўйин
Қатнашчилари навбат билан сузишади ва иложи борича резина чилвирни ўзунроқ чўзишга ҳаракат қилишади. Ўқитувчи ўтирган жойдан резина чилвирни рекорд даражада чўзилишини қайд қилиб боради.
Ўйин қуйидаги кетма- кетликда бажарилади:оёқлар ҳаракатлари ёрдамида сузиш, кейин қўллар ҳаракатлари ёрдамида ва тўлиқ мувофиқлашган ҳолда. Сузишнинг ҳамма усуллари қўлланилиши мумкин.
Методик кўрсатмалар. Резина чилвирни ишончли мустахкамланишини таъминлаш зарур ва ҳар бир кишини натижасини қайд қилиш керак: Ўйин қатнашчиси қанчалик даражада рекорд белгигача чилвирни тортолмади ёки рекорд даражадан ўтиб кетди.

  1. “Винт” (бурама мих, мурват )

Ўйин вазифаси: крол усулида эшкак қулоч отиштехникасини такомиллаштириш
Ўйин тавсифи. Стардан кейин навбатма – навбат крол усулида кўкракда ва орқа билан ҳаракатларни бажариб крол усулида иштирокчилар сузишади.
Методик кўрсатмалар. Ўйинни эстафетали сузишда қўллаш мумкин. Винтсимон (бурама) ҳаракатларни бажариб қатьий туғри чизиқ бўйича сузиши зарур.

  1. “Пилдироқ” (“Бизбизак”).

Ўйин вазифаси: Орқа билан бурилишни бажариш техникасини такомиллаштириш.
Ўйин тавсифи: Орқа билан ётган холатда иштирокчилар тиззаларини иякга тортиб гуруҳ бўлиб турадилар. Гуруҳ холатида қўллари билан эшкак эшиб тезликда ўнг томонга (чапга) қараб айланадилар.
Методик кўрсатмалар. Тўлиқ бурилишлар сони тўрттадан ошмаслиги керак. Айланишни аввал ўнгга кейин чапга бажариб ўйинни мураккаблаштириш мумкин.

  1. “Аниқ сакраш” Ўйин вазифаси: Тумбочкадан (жовончадан) бошланғич сакрашни бажариш техникасини такомиллаштириш.

Ўйин тавсифи. Иштирокчилар тумбочкадан туриб олиб борувчи ушлаб тўрган (чамбарак) орқали навбатма –навбат сакрашни бажаради.лар.
Методик кўрсатмалар: Иштирокчи ўзини тегизмай обруч орқали учиб (сакраб) ўзишлари керак.

  1. “Ким узоқроқга ?”

Ўйин вазифаси: Стартни бажариш техникасини такомиллаштириш.
Ўйин тавсифи. Ўйин мусобақа тарзида (шаклида ўтказилади: аввал иштирокчилар максимал сирпаниш ўзунликда тумбочкадан стартли сакрашни бажаради; ундан кейин максимал даражада ҳавода учиш сакрашини бажаради (қулларни сувга тегизиш билан белгиланади.
Методик кўрсатмалар. Мусобақанинг ҳар бир турида ғолиб аниқланади.



Download 4,39 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   21   22   23   24   25   26   27   28   ...   85




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish