Олий ва ўрта


Машғулот учун жой тайёрлаш



Download 4,39 Mb.
bet23/85
Sana24.02.2022
Hajmi4,39 Mb.
#200738
1   ...   19   20   21   22   23   24   25   26   ...   85
Bog'liq
2 5271498346345793995

Машғулот учун жой тайёрлаш.
Мактабгача ёшдаги болаларни сузишга ўргатишда купинча уй бассейни (ванна)дан, статционар ёпиқ ва очиқ бассейнлардан ҳамда табиий сув ҳавзаларидан фойдаланилади.
Ташкилий жиҳатдан пухта уйлаб курилганидан кейин болаларни сузишга ўргатиш учун уй бассейнларидан муваффақиятли фойдаланиш мумкин. Хусусан: Бола тиббий курикдан ўтказилган ҳамма шғулотларнибошлашолдидан соғлом булмоғи лозим.
Куннинг биринчи ярми, боланинг кундузги уйқуси олдидан белгиланган вақт бутун йил давомида индивидуал машғулотлар ўтказиш учун энг яхши вақт ҳисобланади.
Машғулотларни бошлашдан олдин болани сувга тушишга ва табиий эхтиёжларини қондиришга ўргатиб бориш лозим.
Машғулотлар олдидан ваннани яхшилаб ювиш, хонани шамоллатиш, ортиқча предметларни йиғиштириб қуйиш, сувнинг ҳароратини Қ30…Қ32ºС га қадар етказиш керак. Сув (ўзининг тиниқлиги, ранги, ҳиди ва таъми буйича) ГОСТ 2874-82 «Ичимлик сув» стандартига мувофиқ келиши зарур.
Машғулотларни хавфсиз ўтказиш учун ваннанинг четларига паролон қопланиш лозим.
Қандай ўйинчоклар ва қанақа қушимча воситалар танланиши дарснинг мавзусига ва вазифасига боғлиқ бўлади.
Йигма ванналардан фойдаланиб, кичкинтойларни мустақил равишда ваннага кутарилашга ва сувга тушишга ўргатиб бориш лозим.
Машғулот ўтказилаётган вақтда тренер олдига сув ўтмайдиган фартук, оёғига резина шиппак кийиб олиш керак.
Машғулот ўтказилаётган вақтда телефон қўнгироқларига ва эшик жингироқлари шаалахсиб кетмаслик, телевизор, радиони ўчириб кўйиш керак; оиланинг бошқа аъзолари тренерни чалғитмасликлари керак .
Ҳар қандай шароитда ҳам боланинг бир ўзини ваннада қолдириб булмайди.
Машғулотга ванна хонани шундай тайёрлаш керакки, ҳар бир дарс бола учун янгилик, байрам сингари ўтсин, боланинг сувда бўлиши унга ҳуш ёқсин ҳамда фойдали бўлсин.
Уй бассейнинг безатилиши, ундаги ўйинчоклар ва инвентарлар болага фақат зарур машқларни ўзлаштириб олишдагина эмас, шу билан бирга теварак атрофдаги оламни ўрганишида ҳам ёрдам бериши керак.
Бинобарин, уй ваннаси ҳали кўкракдан ажратилмаган ҳамда илк ёшдаги болаларни индивидуал тарзда яхши бир восита бўлишимумкин.
Статционар бассейнларнинг қўйидаги турлари мавжуд:
Усти ёпиқ, кичик ҳажмдаги бассейнлар.
Мактабгача тарбия муассасалари ҳудудига усти очиқ, кичик ҳажмли бассейнлар.
Спортча типдаги усти ёпиқ ва усти очиқ бассейнлар.
Йиғиб-ёйиб қуйиладиган бассейнлар.
Мактабгача ёшдаги кичик болаларни дастлабки тарзда сузишга ўргантиш учун катталиги 7х3м, чуқурилиги 0,8м бўлган бассейнлар қулайдир.
Эмизикли чақалоқлар ва мактабгача каттароқ ёшидаги болалар учун машғулотлар уюштиришда ваннасининг катталиги 10:6м, 12,5х6м, чуқурлиги 1,2-1,6 м гача бўлган бассейнлардан фойдаланган маъқул. Тўғри туртбурчак шаклидаги бассейнлар ҳаммадан кура қулайроқ ҳисобланади.
Бу ҳолдаги бассейнлардан фойдаланиш қоидалари ишлаб чиқилган ва тасдиқланган бўлиб, болалар боғчаларининг раҳбарлари санитария ҳолати тўғрисида, ҳаракат режими, гигиена қоидалари ва ҳокозолар ҳақидаги инструкцияга эгадирлар.
Бироқ машғулотларнинг ўзини ташкил этиш ва самарадорлигини ошириш учун сувда ўйналадиган ўйинлар учун сирпанчиқлар ясаш, сувда турли қурилишлар тимсолидаги мосламалар бўлиш ва назарда тутилмоғи керак, баъзи жойларда бассейнга шнур тортиб унга турли ҳалқалар ва ўйинчоклар илиб қуядилар.
Бассейн интерери таълим вазифаларига жавоб берадиган даражада бўлиши керак.
Ёз вақтларида сузишга ўргатиш болалар боғчаси ҳудудидаги кичик ҳажмли очиқ бассейнларда ўтказиши ҳам мумкин.
Бундай бассейнларнинг катталиги усти ёпиқ кичик ҳажмли бассейнлариникидек бўлиши керак.
Дастабки машғулотларни шамол турмаган, ҳавонинг ҳарорати Қ24…Қ25ºСдан паст бўлмаган, сувнинг ҳарорати Қ25…Қ28ºС бўлган шароитда ўтказиши лозим.
Дастлабки даврда болаларнинг сувда бўлиш вақти 5-7 минут (бунда албатта болалар ўзини яхши ҳис килаётган бўлиши керак) бўлиб, бу вақт сувнинг ва ҳавонинг ҳарорати кутарилиб боришга қараб ошириб борилади; сунгра ҳарорат бир оз пасайтирилган шароитларда ҳам шуғулланиш мумкин.
Бутун кун давомида сув ҳароратининг ўзгаришини, бунга ҳар бир боланинг реакцияни кўзатиб бориш ҳам давра тавсиясини ҳисобга олиш зарур.
Усти очиқ бассейнларда сувнинг ифлосланиши мумкинлигини ҳисобга олиб, бассейн сувини ҳар куни алмаштирилиши керак. Сув алмаштиришдан олдин бассейн яхшилаб ювилиши ҳамда дизенфектсия қилиниши керак.
Йигиб-ёйиб қуйиладиган бассейнлар очиқ ҳавода ўрнатилади, улардан фойдаланиш шароитда усти очиқ кичик хажмли бассейнлардан фойдаланиш шароитларига яқин бўлади.
Ёзги вақтларда дастлабки машғулотларни ўтказиш учун табиий сув ҳавзаларидан ҳам фойдаланиш мумкин. Бунда қўйидаги шартларга риоя этиш керак:
Қиргоқ ясси, қумлик ёхуд майда тошли бўлиши керак; ҳавзанинг туби – текис ва қаттиқ бўлиши лозим; ҳавзадаги сув – тоза ва тиниқ бўлиши шарт.
Мактабгача кичик ёшдаги болалар учун сув ҳавзасининг чуқурлиги 0,6-0,7м, каттароқ болалар учун 0,8-1м бўлиши зарур; оқим тезлиги – 0,5м Ғс дан ошмаслиги керак.
Сувнинг ҳарорати Қ 26ºСдан кам бўлмаслиги керак (бунда болалар олдиндан чиниққан бўлиши шарт), ҳавонинг ҳарорати сувнинг ҳароратидан 4-5ºСга ортиқроқ бўлиши лозим.
Чумилиш ва сузиш учун танланган жой оқава сувлар ва бошқа ифлос сувлар ташланадиган жойлардан юқорироқда бўлиши керак.
Сув нотинч бўлганда, ёмгир ёгиб тўрганда ва шамол бўлиб тўрган вақтларда машғулот ўтказмаслик керак.
Машғулотларда бегона кишилар иштирок этмагани маъқул.
Табиий сув ҳавзаларида машғулот ўтказилганда қўйидаги талабларга риоя қилиниши керак.
Тренер чумилиш зонасини белгилайди, ўзи биринчи бўлиб сувга тушади, кейин эса болаларни таклиф қилади.
Сувга тушиш ва сувдан чиқиш машқи барча болалар томонидан баравар, қул ушлашиб бир вақтда бажарилади. Сувга тушишга ботина олмай тўрган болаларни олиб қолиш, улардан бошқа бир махсус группа тузиш ва улар билан алоҳида шуғулланиш лозим.
Табиий сув ҳавзаларида дарс бошлашдан олдин жисмоний машқлар комплексини бажариш зарур.
Дастлаб сувда ўтказиладиган машғулотнинг вақти 5-8 минутдан ортмаслиги керак, кейинрок эса болалар сувга ўрганиб, маслашиб олганларидан сунг машғулот вақтини 25-30 минутгача ошириш мумкин.
Барча машқлар сув ҳавзасининг чуқур жойидан саёз жойига қараб ёки соҳилга яқинроқ жойда туриб бажарилади.
Ўйинчоклар ва инвертарлар сони шуғулланувчилар сонига мувофиқ келиши керак.
Ўкишнинг дастлабки босқичида бола кутариб сувнинг чуқур жойларига бориш тавсия этилмайди. Шунингдек, болани зўрлаб, куч билан сувга туширишга йўл қўйилмайди.
Бадан ювиб кетганда («Гозтериси», лабларнинг газариши, елкаларнинг қисилиши ва ҳокозо аломатлар содир бўлганда) зудлик билан судан қирғоққа чиқиш, қуруқ сочиқ билан артиниш, тез-тез бир нечта гимнастик машқларни бажариш ва тезда кийини бўлиш зарур

Download 4,39 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   19   20   21   22   23   24   25   26   ...   85




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish