Брасс усулида сузиш.
1.Сувда вертикал холатни эгаллаб (оёқлар сув тубига таянмайди, қўлла бош ортида), оёқлар билан (брасс билан) ўзлуксиз ҳаракат қилиш хисобида иложи борича сувдан баландроқ кўтарилиш керак.
Оёқларни ҳаракат техникасини ва тортиш кучини такомиллаштириш учун қўлланилади.
2. Илгари (дастлабки) холатдаги машқ, аммо сузувчи олдинга силжиб горизонтал холатни эгаллайди.
Оёқлар билан эшиш кучи техникасини такомиллаштириш учун қўлланилади.
3.Оёқларнинг ўзлуксиз ва кенг бўлмаган ҳаракатлари ёрдамида сузиш (қўллар тос олдида, ияк сув юзасида).
Оёқлар билан тор (қисқа) ишлаш техникасини такомиллаштиришда қўлланилади.
4.Аввалги (юқорида келтирилган) машқлардай, бироқ қўлла олдинга чўзилган.
Оёқлар билан тор (қисқа) ишлаш техникасини такомиллаштиришда қўлланилади.
5.Оёқларнинг ҳаракатлари ёрдамида чалқанча сузиш.
Оёқларнинг ҳаракатлари техникасини ва тананинг суйрилик (қаршиликка кам учраш) холатини такомиллаштириш учун қўлланилади.
6.Масофни бирқисмида энг кам ешишда (тахтача билан) оёқлар ҳаракати ёрдамида сузиш.
Оёқ ҳаракатларини самарадорлиги ошириш учун қўлланилади.
7.Оёқлар ҳаракати ёрдамида 10 метр чуқурликка шўнғиш , кўллар олдинга чўзилган.
Ҳаркатни тежаш, тана суйрилик холатини ҳамда сув остида ориентировка олишни (ўзини бошқаришни) такомиллаштириш учун қўлланилади.
8.Бир зарбали дельфин (қалқима) усулида маромда қўл билан брасс ва оёқ билан дельфин усулида ўзлуксиз ҳаракатлар ёрдамида сузиш.
Стоп пастга ҳаракати қўл ва елка камарини олдинга ва қўллар билан эшишни бошланишининг равон ўтиши мос келади.
Кўллар билан ҳаракат техникасини такомиллаштириш учун қўлланилади.
9.Худди олдингидек машқ нафас билан ўзаро боғлиқ холатда (нафасни ўз вақтида бажаришга эътибор берилади). Кўл ҳаракати техникасини ва нафасни такомиллаштириш учун қўлланилади.
10. Брасс усулда қўл билан қалқима (секинлашмаган ) усул ёрдамида (оёқлар орасида тахта билан) сузиш. Брассда қўл билан қалқима (секинлашмаган) ҳаракатлар техникасини такомиллаштириш учун қўлланилади.
11. Худди олдингидек машқ, аммо тахтачасиз. Брассда қўл билан қалқима (секинлашмаган) ҳаракатлар техникасини такомиллаштириш учун қўлланилади.
12. Вақти - вақти билан шўнғиш билан алмаштириб тўлиқ мосликда сузиш (2-3 циклдан кейин).
Танани мувозанатини ва суйрилик ҳолатини такомиллаштириш учун қўлланилади.
13. Худди олдингидек машқ, аммо шўнғишда ёнбошгача ўзун эшкак қўлланилади.
Қўл билан эшкак эшиш кучини такомиллаштириш учун қўлланилади.
14. Тўлиқ мувофиқлаштирилган ҳолда ва ўзун эшкак билан эшиб 10 метрга шўнғиш.
Қўл билан эшкак эшиш кучини такомиллаштириш ва гавда ҳолатининг суйрилиги учун қўлланилади.
15. Қўл ва оёқлар билан 2-3 цикл ҳаракатларни активлаштириш билан дельфин усулида 2-3 цикл секинлашмаган брасс билан сузиш.
Қўллар, оёлар ҳаракати ва нафас олишнинг умумий ўзаро мослигини такомиллаштириш учун қўлланилади.
16.Қўл билан икки эшкак , оёқ билан бир эшкак эшишни ўзаро мослаштириб сузиш.
Қўллар, оёлар ҳаракати ва нафас олишнинг умумий ўзаро мослигини такомиллаштириш учун фойдаланилади.
17.Қўл билан бир эшкака, оёқ билан икки эшкак эшишни ўзаро мослаштириб сузиш.
Қўллар, оёқлар ҳаракати ва нафас олишнинг умумий ўзаро мослигини такомиллаштириш учун фойдаланилади.
18.Тиззадан бошлаб бажариладиган оёқлар билан махсус қисқа ҳаракатлар билан сузиш.
Оёқлар билан қисқа ишлаш техникасини такомиллаштириш учун фойдаланилади.
19. Худди олдингидек машқ, аммо оддий брассга ўтиш билан.
Оёқлар билан қисқа ҳаракат қилиш техникасини такомиллаштириш учун фойдаланилади.
20.Энг оз эшкак қулоч билан сузиш. Ҳаракатлар техникаси самарадорлигини такомиллаштириш учун фойдаланилади.
21. Қўллар ва оёқлар билан эшкака эшиш ҳаракатларини деярли бир вақтда бажариш ва махсус катта бурчак билан ташланиб сузиш.
Қўллар ва оёқлар ҳаракатини ўзаро мослаштириш учун фойдаланилади.
22. Қўллар ва оёқлар ҳаракатини кетма –кет мослаштиришдан тезлаштириш ва ўтишни тўлиқ мувофиқлаўтириб, уларни биргаликдаги ҳаракатларини ўзаро мослаштириш билан сузиш.
Турли хил тезликда брасс усулида сузиш техникасини такомиллаштириш учун фойдаланилади.