Бошқарув бу шундай йўналтирувчи кучки, у инсонлардаги ижодий потенциал имкониятларини оладиган шароитларни юзага чиқаришни мақсад қилиб қўяди. Шундай экан, ўқитувчининг таълим-тарбия жараёнини тўғри ва окилона бошқара олиши ўқувчи шахси камолотида ниҳоятда каттадир.
Фаолиятдан кутиладиган натижа психологияда мақсад дейилади. Ўқув жараёнининг бошқарилиши иккита асосий мақсадни кўзда тутади. Улардан биринчиси, ўқув жараёнини тўғри ташкил эта олиш, иккинчиси эса ўқувчиларнинг шахсий қизиқиш ва эҳтиёжларини қондиришдир. Ана шу мақсадлар бошқаришнинг вазифаларини белгилаб беради. Демак, ўқув жараёнини бошқаришнинг:
биринчи вазифаси ташкилий бўлиб, ўқувчиларнинг таълим ва тарбияси бўйича ижтимоий буюртмаларни қондириш;
иккинчи вазифаси - бевосита ўқувчининг қизиқиш ва талабларини қондиришга йўналтирилган холатдаги ижтимоий вазифадир. Шунингдек, бу вазифа ўқувчиларнинг кўтаринкилик, яхши кайфият ва ўқув жараёнидаги ишчанликни юзага келтиришни ҳам уз ичига олади. Афсуски, кўп йиллар давомида бошқаришнинг ана шу ижтимоий вазифасига жуда кам эътибор берилган.
Бошқарувнинг иккинчи вазифаси бу ижтимоий-психологикдир. Бу вазифа ўқувчиларда самарали фаолият учун зарур бўлган ижтимоий-психологик холат ва хусусиятларни ривожлантиришга қаратилгандир.
Бу холат ва хусусиятлар ўқувчиларни ўзаро жипслаштириш, назорат, уз- ўзини бошқариш, шунингдек, мустақил таълим олишларини ривожлантиришдан иборатдир.
Ўқув жараёнини бошқариш учун қуйидаги таркибий қисмларни эгаллашлари лозим:
Берилган ўқув топширигини ечиш учун воситалар танлаш.
Топшириқларни ечиш жараёнида ўз-ўзини назорат қилиш.
Ўзлаштирилган билимлар, малакалар, кўникмалар сифатини баҳолаш.
Ўқув топширикларини бажарилганлигини текшириш.
Ўз олдига мақсад куя олиш.
Турли белгилар билан предметнинг ички муносабатлари мувофиқлигини кура олиш.
Ўқитишнинг иккита усули мавжуд. Бири анъанвий ўқитиш усули - бунда ўқитувчи муаммони белгилайди, вазифаларни аниқланайди ва муаммони ечиб беради. Ўқувчи эса масалани ечиш йўлларини эслаб қолади ва уни ечишни машқ қилади. Бунда ўқувчиларда репродуктив тафаккур шаклланади.
Ривожлантирувчи таълим ўқитишнинг муаммоли усулида ўқитувчи ўқувчиларнинг билиш жараёнларини бошқаради, уни ташкил этади ва назорат қилади. Ўқувчи эса муаммони тушунади. Уни ечиш йўлларини кидиради ва уни ечади. Бундай холларда ўқувчи тафаккурининг махсулдорлиги ошади ва унинг мустақиллиги ривожланади.
Ўқувчининг ўқишга бўлган қизиқишини ривожлантириш учун ўқитувчи қуйидаги қоидаларга таяниши лозим:
Ўқув жараёнини шундай ташкил этиш лозимки, бунда ўқувчи фаол ҳаракат қилиши, мустақил изланиши, янги билимларни ўзи кашф этиши ва муаммоли характердаги масалаларни ечиш учун шароит излаши керак.
Ўқувчиларга бир хил ўқитиш усуллари ва бир турдаги маълумотларни беришдан қочиш керак.
Ўргатилаётган фанга нисбатан қизиқишнинг намоён бўлиши учун айни шу фан ёки билим, ўқувчининг ўзи учун қанчалик аҳамиятли ва муҳим эканлигини билиши керак.
Янги материал қанчалар ўқувчи томонидан аввал ўзлаштирилган билимлар билан боғлиқ бўлса, у ўқувчи учун шунчалик қизиқарли бўлади.
Хаддан зиёд қийин материал ўқувчида қизиқиш уйғотмайди. Берилаётган билимлар ўқувчининг кучи етадиган даражада бўлиши лозим.
Ўқитувчи ўрганилаётган мавзу ёки билимининг аҳамиятини кўрсатиш, ўқувчининг ўқув фаоллигини ошириш учун қизиқарли мисоллар, ақлий ўйинлардан кенг фойдаланиши лозим. Лекин, таълимдаги ҳар бир бериладиган билим ёрқин, қизиқарли бўлавермайди, шунинг учун ўқувчиларда ирода, қатъийлик, меҳнатсеварлик каби ҳислатларнинг камол топтирилиши ниҳоятда зарурдир. Ана шу ҳислатлар ўқувчининг келгусида ўз-ўзини назорат қилишга, ўз-ўзини баҳолашга ва мустақил таълим олишга асос бўлиш керак.
Do'stlaringiz bilan baham: |