Олий ва ўрта маҳсус таълим вазирлиги тошкент молия институти



Download 6,3 Mb.
Pdf ko'rish
bet38/344
Sana24.03.2022
Hajmi6,3 Mb.
#508019
1   ...   34   35   36   37   38   39   40   41   ...   344
Bog'liq
Ракамли иктисод ва элек тиж кирилл

аугментед реалитй, АР
) технологияларининг ривожланиши ҳам келажак 
трендларидан бири бўлиб, уларнинг ишлаб чиқаришга бўлган таъсири борган 
сари салмоқли бўлиб бормоқда. Бундай технологиялар ишчи ва 
хизматчиларга машина ва механизмларнинг ички тузилишини кўриш ҳамда 
уларнинг фаолиятини кузатиш имконини берадилар. Масалан, 
Гиги 
Cапитал
компаниясининг баҳолашича, 
АР 
бозорининг ҳажми 2016 йилда 1 
млрд доллар бўлган бўлса, 2020 йилга келиб 90 млрд га этиши мумкин экан. 
Голдман Сакчс
нинг башоратларига кўра эса виртуал реаллик дастурий 
таъминотининг сотув ҳажми 2025 йилга келиб 9 млрд долларга етар экан.
Рақамли иқтисод молиявий бошқарув ва молиялаштириш соҳасида ҳам 
бир 
қанча 
ажойиб 
имконийталар 
яратдики, 
уларсиз 
замонавий 
иқтисодиётнинг барча янги усул ва услубиятларини ишлатиш, рақобатли 
бозорда муваффақиятга эришиш ва замонавий молиявий бошқарув 
усулларидан самарали фойдаланиш мумкин бўлмай қолди. Масалан, 
қуйидаги саволларга жавоб бериш замонавий молиявий бошқарувда ҳал 
қилувчи факторлардан бири бўлиб қолиши мумкин: интернет молиявий 
бошқарувда қандай аҳамият касб этади, қандай қилиб омма (
cроwд

эффектига эришиш мумкин, краудсорсерларнинг мотивлари нималардан 
иборат ва уларни қандай қилиб қизиқтириш мумкин, нега ҳилма-хиллик 
яхшироқ натижа беради ва бошқалар. Шундай ва шунга ўхшаш бир қанча 
сабабларга кўра, молиячилар олдида краудсорсинг ҳамда краудфондингнинг 
моҳияти ва унинг иқтисодий маъносини ўрганиш, крауд-лойиҳанинг 
механизми ва амалга оширилишини тушуниш, инвестицион режанинг 
бюджетини аниқлаш, тармоқ краудсорсингининг ҳусусиятларини очиб 
бериш ва ушбу молиявий технологияни мамлакатимиз корхоналари 
амалиётига тадбиқ этиш масаласи пайдо бўлди. Ҳозирги пайтда краудсорсонг 
атамасининг бир қанча аниқланувлари бўлиб, улардан бири қуйидагича - 


59 
жамоа учун катта аҳамиятга эга бўлган муаммоларни кўнгиллилар кучи 
воситасида ҳал қилиш ёки бир қанча ишлаб чиқариш билан боғлиқ бўлган 
амалларни аниқ бўлмаган шахслар жамоасига топшириш. Лекин 
краудсорсингнинг ушбу аниқланувида бир қанча камчиликлар бўлиб, уларни 
тўғри ҳал қилиш учун, шу жумладан, краудсорсинг меҳнизмини реал 
бизнесга тадбиқ қилиш имкониятига эга бўлиш учун краудсорсингнинг 
қуйидаги кенг маънодаги алътернатив аниқлануви ҳам таклиф этилади:
Краудсорсинг платформаси воситасида маҳсулот ёки ҳизматга қўшимча 
талаб яратиш ёки муҳим ижтимоий-иқтисодий масалаларни ҳал қилиш 
ҳамда лойиҳаларни амалга ошириш, ишлаб чиқаришни йўлга қўйиш ёҳуд янги 
маҳсулот яратиш асосида инсонларни жалб қилиш кенг маънодаги 
краудсорсинг деб аталади
. Чегараланган маънода эса краудсорсингни 
синергетик эффектга олиб келувчи коллектив билим ва ҳатти-ҳаракатларни 
масофавий усулда дунёнинг турли нуқталаридан туриб, интернет орқали 
24/7/364 режимида ишлатиҳсга асосланган янги интерфаол ишлаб чиқариш 
механизми сифатида ҳам тушуниш мумкин. Биз тадқиқотимизни ҳудди шу 
аниқланув асосида амалга оширамиз. Бунда миллий, ирқий, билим даражаси, 
профессионал маҳорат кабилар бўйича инсонлар бир-биридан фарқ 
қилинмайдилар. Кўпчилик инсонларни бундай усулда қандайдир ишларни 
бажаришга жалб қилиш фақатгина интернет технологиялар асосидагина 
амалга оширилиши мумкин, албатта. Синергетик самарага эса крауд-
лойиҳаларга жалб қилинган инсонларнинг турли-туманлиги асосида 
эришилади. 

Download 6,3 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   34   35   36   37   38   39   40   41   ...   344




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish