Олий ва ўрта махсус таълим



Download 3,06 Mb.
bet66/121
Sana18.02.2022
Hajmi3,06 Mb.
#455370
1   ...   62   63   64   65   66   67   68   69   ...   121
Bog'liq
2 5199409484945954502

Тиббиёт муассасаларини моддий рағбатлантириш ва ривожлантириш жамғармаси. Тиббиёт муассасаларини ривожлантириш жамғармаси маблағлари ҳисоби тегишли молия органлари томонидан Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетининг Маблағлар манбаси ва бюджетлар даражаси таснифига (Адлия вазирлигида 2010 йил 11 октябрда 2146-сон билан рўйхатга олинган Ўзбекистон Республикаси бюджет таснифини қўллаш бўйича йўриқноманинг 1-иловасига) мувофиқ очиладиган 4003–маблағ манбали шахсий ғазна ҳисобварақларда юритилади. Бунда, ходимларни моддий рағбатлантириш ва моддий- техника базасини мустаҳкамлаш тадбирлари учун алоҳида шахсий ғазна ҳисобварақ очилади.
Тиббиёт муассасаларини моддий рағбатлантириш ва ривожлантириш жамғармаси маблағлари ҳисобидан ҳам юридик мажбуриятларни қабул қилиш чекланмайди, молиявий мажбуриятларни қабул қилиш эса илгари қабул қилинган юридик мажбуриятлар суммалари доирасида амалга оширилади.
Ривожлантириш жамғармаси маблағлари ҳисобидан харажатлар қабул қилинган юридик ва молиявий мажбуриятлар ҳамда тегишли шахсий ғазна ҳисобварағидаги маблағлар қолдиқлари доирасида амалга оширилади. Пулли даволаш ва хизмат кўрсатиш ҳисобига тушадиган маблағлар эса Бюджет таснифининг маблағлар манбаси ва бюджетлар даражаси таснифи бўйича 4014 - “Тақсимланиши кўзда тутилган тушумлар” коди билан очиладиган шахсий ғазна ҳисобварақларига кирим қилинади.
Мазкур шахсий ҳисобварақдан белгиланган тартибда даволаш ва хизматлар кўрсатишнинг таннархи қоплангандан сўнг маблағларнинг қолган қисми мос равишда ходимларни моддий рағбатлантириш ва моддий-техника базасини мустаҳкамлаш бўйича очилган шахсий ғазна ҳисобварақларига алоҳида ўрнатилган фоизлар бўйича йўналтирилади. Бунда, тиббиёт муассасаси учун ажратиладиган умумий бюджет маблағларининг 5 фоизигача қисми ҳамда пулли даволаш ва хизматлар кўрсатишдан тушган тушумнинг даволаш ва хизматлар кўрсатишнинг таннархи қоплангандан сўнг қолган қисмини моддий рағбатлаштириш ва моддий-техника базани мустаҳкамлаш жамғармасига ўтказиш, тиббиёт муассасаларининг ғазначилик бўлинмаларига тақдим қилган юридик мажбуриятларни рўйхатга олиш учун сўровнома ва ўрнатилган тартибда расмийлаштирилган ғазна мемориал ордерлари асосида Ғазначилик бўлинмалари томонидан амалга оширилади.
Тиббиёт муассасаларини моддий рағбатлантириш ва ривожлантириш жамғармаси маблағлари бўйича юридик ва молиявий мажбуриятларни рўйхатга олиш ва тўловлар “Давлат бюджетининг ғазна ижроси қоидалари”га мувофиқ амалга оширилади. Бунда, бюджет ташкилотларининг товар (иш, хизмат) етказиб берувчилар билан ўрнатилган тартибда тузилган шартномалари, Ғазначилик бўлинмасининг
масъул ходими томонидан шартноманинг биринчи ва иккинчи асл нусхалари ва кўчирма нусхасининг барча варақларига “Шартнома бўйича тўловлар шахсий ғазна ҳисобварағидаги қолдиқ доирасида амалга оширилади” деган изоҳ билан унга бириктирилган “Ҳисобга олинди” штампини қўйиш, имзолаш ва “Ғазначилик” дастурий мажмуига киритиш ва ҳисобга олинган рақам ва санаси кўрсатилиб, уларни Ғазначилик бўлинмасининг ваколатли шахси имзоси билан тасдиқлаш орқали ҳисобга олинади. Етказиб берилган товар(иш, хизмат)лар учун тўловлар маҳсулот етказиб берилганлигини тасдиқловчи ҳужжатлар (ҳисобварақ-фактура) асосида, рўйхатга олинган юридик мажбуриятлар ва мазкур шахсий ғазна ҳисобварағидаги мавжуд қолдиқлар доирасида амалга оширилади.
Тиббиёт муассасасининг моддий рағбатлантириш ва ривожлантириш жамғармаси бўйича товар (иш, хизмат) етказиб берувчилар билан тузилган шартномаларини (унга қўшимча ва ўзгартиришлар билан) тўғри расмийлаштириш, шартнома билан бирга Ғазначилик бўлинмасига тақдим этилаётган ҳужжатларнинг ҳаққонийлиги ва улардаги маълумотларнинг тўғрилиги бўйича жавобгарлик бюджетдан маблағ олувчилар зиммасига юклатилади.

Download 3,06 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   62   63   64   65   66   67   68   69   ...   121




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish