Олий ва ўрта махсус таълим



Download 3,06 Mb.
bet68/121
Sana18.02.2022
Hajmi3,06 Mb.
#455370
1   ...   64   65   66   67   68   69   70   71   ...   121
Bog'liq
2 5199409484945954502

Мактабдан ташқари муассасаларда (мусиқа ва санъат мактаблари) болалар таъминоти учун ота-оналардан тушумлар. Бюджетдан маблағ олувчиларнинг мактабдан ташқари муассасаларда болалар таъминоти учун ота-оналардан тушумлар (мусиқа ва санъат мактаблари) бўйича шахсий ғазна ҳисобварақлари ҳисоби тегишли молия органлари томонидан Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетининг Маблағлар манбаси ва бюджетлар даражаси таснифига (Адлия вазирлигида 2010 йил 11 октябрда 2146-сон билан рўйхатга олинган Ўзбекистон Республикаси бюджет таснифини қўллаш бўйича йўриқноманинг 1-иловасига) мувофиқ очиладиган 4006–маблағ манбали шахсий ғазна ҳисобварақларда юритилади.
Мактабдан ташқари муассасаларда болалар таъминоти учун ота- оналардан тушумлар (мусиқа ва санъат мактаблари) бўйича шахсий ғазна ҳисобварақларидан маблағлар харажати Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида 2009 йил 5 февралда 1898-сон билан рўйхатга олинган “Ота- оналар томонидан болаларнинг мусиқа ва санъат мактабларида ўқиши учун ҳақ тўлаш ва ундан фойдаланиш тартиби тўғрисида Низом”га мувофиқ амалга оширилади. Жумладан, маблағларнинг:

    • 50 фоизи - мактабнинг моддий-техник базасини мустаҳкамлашга;

    • 40 фоизи - мактаб педагог ходимларининг умумий сони кўрсаткичининг 50 фоизидан ошмаган ўқитувчи ва концертмейстерларга ҳар ойлик базавий тариф ставкасининг 40 фоизигача моддий рағбатлантиришга;

    • 10 фоизи - халқаро ва республика, вилоят, туман (шаҳар) кўрик- танловлари, фестиваллар, кўргазмалардаги ютуқлари учун рағбатлантиришга, шунингдек ўқувчиларнинг театр, концерт, музейларга ташрифи ҳамда маданий тадбирларни ташкил этиш ва ўтказишга йўналтирилади.

Мусиқа ва санъат мактабларида ўқиш учун тўланадиган тўловлар қонун ҳужжатларида белгиланадиган миқдорларда ундирилади.
Мусиқа ва санъат мактабларида болаларнинг таълим олишлари учун тўловлар ота-оналар ёки уларнинг ўрнини босувчи шахслар ва мактаб маъмурияти томонидан тузилган шартнома асосида амалга оширилади. Бунда, тўлов ҳужжатларининг тўлов мақсадида мактабдан ташқари мусиқа
ва саънат мактабининг тегишли 4006 - шахсий ҳисобварағи, ташкилот номи, тўлов қайси ой учун ва ким учун амалга оширилаётганлиги кўрсатилиши шарт.
Мактабдан ташқари муассасаларда (мусиқа ва санъат мактаблари) болалар таъминоти учун ота-оналардан нотўғри ёки ортиқча келиб тушган маблағларни Ғазначилик бўлинмалари томонидан қайтариш бюджет ташкилотларининг ёзма мурожаатларига ва ўрнатилган тартибда расмийлаштирилган тўлов ҳужжатларига асосан амалга оширилади.
Мактабдан ташқари муассасаларда болалар таъминоти учун ота- оналардан тўланадиган маблағлар бўйича даромадлар ва харажатлар сметаси тузилади ва “Ўзбекистон Республикаси давлат бюджетида турувчи ташкилотларнинг харажатлар сметаси ва штатлар жадвалини тузиш, кўриб чиқиш, тасдиқлаш ва рўйхатдан ўтказиш тартиби тўғрисида Низом” (рўйхат рақами № 2157, 2010 йил 19 ноябр) талаблари асосида тегишли молия органларида харажатлар сметаси учун белгиланган муддатларда ва тартибда рўйхатдан ўтказилади.
Мактабдан ташқари муассасаларда болалар таъминоти учун ота- оналардан тўланадиган маблағлар шахсий ғазна ҳисобварақларидан юридик ва молиявий мажбуриятларни рўйхатга олиш ва тўловларни амалга ошириш “Давлат бюджетининг ғазна ижроси қоидалари”га мувофиқ амалга оширилади. Бунда, бюджет ташкилотларининг озиқ-овқат маҳсулотларини харид қилиш бўйича етказиб берувчилар билан ўрнатилган тартибда тузилган шартномалари, молия органларида рўйхатдан ўтказилган харажатлар сметаси доирасида Ғазначилик бўлинмаларида рўйхатга олинади.
Етказиб берилган озиқ-овқат маҳсулотлари учун тўловлар маҳсулот етказиб берилганлигини тасдиқловчи ҳужжатлар (ҳисобварақ-фактура) асосида харажатлар сметасидаги маблағлар, рўйхатга олинган юридик мажбуриятлар ва тегишли 4006–маблағ манбали шахсий ғазна ҳисобварағидаги мавжуд маблағлар қолдиқлари доирасида амалга оширилади.
Мактабдан ташқари муассасаларда болалар таъминоти учун ота- оналардан тушумлар ҳисобидан товар (иш, хизмат) етказиб берувчилар билан тузилган шартномалар (унга қўшимча ва ўзгартиришлар билан) тўғри расмийлаштирилиши, шартнома билан бирга ғазначилик бўлинмасига тақдим этилаётган ҳужжатларнинг ҳаққонийлиги ва улардаги маълумотларнинг тўғрилиги бўйича жавобгарлик бюджетдан маблағ олувчилар зиммасига юклатилади.

Download 3,06 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   64   65   66   67   68   69   70   71   ...   121




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish