Турғундаволаш-профилактикамуассасаларидадаволанаётганбеморлардановқатланишучунундириладигантўловлар ҳисоби тегишли молия органлари томонидан Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетининг Маблағлар манбаси ва бюджетлар даражаси таснифига
(2146-сон йўриқноманинг 1-иловасига) мувофиқ очиладиган 4013 – маблағ манбали шахсий ғазна ҳисобварақларда юритилади.
Мазкур шахсий ғазна ҳисобварақларида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1997 йил 2 декабрдаги 532-сон “Даволаш- профилактика муассасаларини маблағ билан таъминлаш тизимини такомиллаштириш тўғрисида”ги қарорига мувофиқ турғун даволаш- профилактика муассасаларида даволанаётган беморлардан овқатланиш учун ундирилган тўловлар бўйича маблағлар тушуми ва уларнинг харажати ҳисоби юритилади.
Овқатланиш тўлови (нонушталардан ташқари) фуқароларнинг шахсий маблағлари, шунингдек, корхоналар, ташкилотлар, жамғармалар ва бошқа ҳомийлар маблағлари ҳисобига амалга оширилади. Тўловлар касалхона муассасалари ёки даволаш-профилактика муассасалари буюртманомаларига кўра хизматлар кўрсатувчи бошқа корхоналар томонидан фақат таом тайёрлаш учун сарфланган озиқ-овқат маҳсулотлари қиймати учун тўланади.
Таом тайёрлаш учун асбоб-ускуналар сотиб олиш ва улардан фойдаланиш билан боғлиқ бошқа ҳаражатлар, озиқ-овкат блоклари биноларини сақлаш, таом тайёрлаш билан банд бўлган ходимлар меҳнатига ҳақ тўлаш харажатлари ва бошқалар давлат бюджети маблағлари ҳисобига қопланади. Ушбу бюджетдан ташқари маблағлар бўйича даромадлар ва харажатлар сметаси тузилмайди.
Беморлардан овқатланганлик учун тўловлар банк муассасалари орқали нақд пулда ёки пластик карточкалари орқали амалга оширилиши мумкин. Ушбу шахсий ғазна ҳисобварақларидан юридик ва молиявий мажбуриятларни рўйхатга олиш ва тўловларни амалга ошириш “Давлат бюджетининг ғазна ижроси қоидалари”га мувофиқ амалга оширилади. Жумладан: бюджет ташкилотларининг озиқ-овқат маҳсулотларини харид қилиш бўйича етказиб берувчилар билан ўрнатилган тартибда тузилган шартномалари, Ғазначилик бўлинмасининг масъул ходими томонидан
шартноманинг биринчи ва иккинчи асл нусхалари ва кўчирма нусхасининг барча варақларига “Шартнома бўйича тўловлар шахсий ғазна ҳисобварағидаги қолдиқ доирасида амалга оширилади” деган изоҳ билан унга бириктирилган “Ҳисобга олинди” штампини қўйиш, имзолаш ва “Ғазначилик” дастурий мажмуига киритиш ва ҳисобга олинган рақам ва санаси кўрсатилиб, уларни ғазначилик бўлинмасининг ваколатли шахси имзоси билан тасдиқлаш орқали ҳисобга олинади.
Етказиб берилган озиқ-овқат маҳсулотлари учун тўловлар маҳсулот етказиб берилганлигини тасдиқловчи ҳужжатлар (ҳисобварақ-фактура) асосида, рўйхатга олинган юридик мажбуриятлар ва тегишли мазкур шахсий ғазна ҳисобварағидаги мавжуд қолдиқлар доирасида амалга оширилади.
Турғун даволаш-профилактика муассасаларида даволанаётган беморлардан овқатланиш учун ундирилган тўловлар ҳисобидан товар (иш, хизмат) етказиб берувчилар билан тузилган шартномалар (унга қўшимча ва ўзгартиришлар билан) тўғри расмийлаштирилиши, шартнома билан бирга ғазначилик бўлинмасига тақдим этилаётган ҳужжатларнинг ҳаққонийлиги ва улардаги маълумотларнинг тўғрилиги бўйича жавобгарлик бюджетдан маблағ олувчилар зиммасига юклатилади.
Ушбу параграфда баён қилинган фикрлар ва маълумотлар қуйидаги жадвалда умумлаштирилган (8.2-жадвал):
8.2-жадвал