Олий ва ўрта махсус таълим


Бюджет ташкилотларининг бюджетдан ташқари маблағлари бўйича ғазна ижросини ташкил этиш амалиёти



Download 3,06 Mb.
bet63/121
Sana18.02.2022
Hajmi3,06 Mb.
#455370
1   ...   59   60   61   62   63   64   65   66   ...   121
Bog'liq
2 5199409484945954502

Бюджет ташкилотларининг бюджетдан ташқари маблағлари бўйича ғазна ижросини ташкил этиш амалиёти


Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2009 йил 22 декабрдаги ПҚ-1275-сонли Қарорининг 25-бандига мувофиқ, 2010 йилдан бошлаб вазирлик ва идораларнинг, бюджет ташкилотларининг барча бюджетдан ташқари жамғармалари маблағларини давлат бюджетининг ғазна ижроси механизми билан қамраб олиш амалга оширилмоқда. Бунда, бюджет ташкилотларининг бюджетдан ташқари маблағлари бўйича банк ҳисобварақлари ёпилиб, Ғазначиликда тегишли шахсий ҳисобварақлар очилди.


Бюджет ташкилотларининг давлат бюджетининг ғазна ижроси билан қамраб олинган бюджетдан ташқари маблағлари қуйидагилардан иборат:

  • Бюджет ташкилотларини ривожлантириш жамғармаси;

  • Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасининг ижтимоий нафақаларни тўлаш учун маблағлари;

  • Тиббиёт муассасаларини моддий рағбатлантириш ва ривожлантириш жамғармаси;

  • ўтган йиллар дебиторлик қарзларининг тушган суммаси;

  • мактабгача таълим муассасаларида болалар таъминоти учун ота- оналардан тушумлар;

  • мактабдан ташқари муассасаларда (мусиқа ва санъат мактаблари) болалар таъминоти учун ота-оналардан тушумлар;

  • ходимлардан, улар ишлаётган жойида овқатланганлиги бўйича ҳисоб-китоблардан тушадиган тушумлар;

  • мактаб-интернатлар ва лицейларда болаларнинг таъминоти учун ота-оналардан тушумлар;

  • таълим муассасаларида ўқишдан тушадиган маблағлар;

  • вазирлик ва идораларнинг ажратмалар ҳисобига шаклланадиган бюджетдан ташқари жамғармалари;

  • умумтаълим муассасаларида дарсликлар ижараси тўловидан тушган бюджетдан ташқари маблағлар;

  • капитал қўйилма маблағлари бўйича депозитлар;

  • турғун даволаш-профилактика муассасаларида даволанаётган беморлардан овқатланиш учун ундириладиган тўловлар;

  • тақсимланиши назарда тутилган тушумлар;

  • бошқа таълим муассасаларида болалар таъминоти учун ота- оналар тўлови;

  • бошқа маблағлар бўйича депозитлар;

  • бюджет ташкилотларининг бошқа бюджетдан ташқари маблағлари.

Ўзбекистон Республикаси Молия вазирининг 2009 йил 4 августдаги 69-сонли буйруғи билан тасдиқланган ва Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида 2009 йил 16 сентябрда 2007-сон билан рўйхатдан ўтказилган “Давлат бюджетининг ғазна ижроси Қоидалари”нинг “Бюджетдан маблағ олувчиларнинг бюджетдан ташқари маблағлари ҳисобига харажатларни амалга ошириш” деб номланган VIII-бўлимида “Бюджетдан ташқари маблағлар бўйича юридик ва молиявий мажбуриятларнинг қабул қилиниши, шунингдек бюджетдан ташқари маблағларнинг касса харажатлари келиб тушган бюджетдан ташқари маблағлар доирасида амалга оширилади ва бюджет маблағлари каби бир хил тартибда расмийлаштирилади”, деб белгилаб қўйилган. Юқорида таркиби келтирилган бюджетдан ташқари маблағлар бўйича даромадлар ва харажатлар ғазна ижросини Ғазначиликда ташкил қилишнинг ўзига хос жаҳатларини батафсил кўриб чиқамиз.

Download 3,06 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   59   60   61   62   63   64   65   66   ...   121




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish