Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2021 йил " " даги



Download 0,97 Mb.
Pdf ko'rish
bet5/83
Sana26.02.2022
Hajmi0,97 Mb.
#468300
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   83
Bog'liq
2

3. Аралаш сайлов тизими
ўзида ҳам мажоритар, ҳам пропорционал 
сайлов тизимлари элементларини мужассам этади. Масалан, Германияда 
Бундестагга сайловларда аралаш тизим қўлланилади. Унинг депутатларининг 
ярми бутун мамлакат ҳудудини қамраб олган бир мандатли сайлов 
округларида нисбатан кўпчилик овозига асосланган мажоритар тизим 
бўйича, иккинчи ярми эса, кўп мандатли сайлов округлари ҳисобланган 
герман ерлари (федерация субъектлари)да сиёсий партиялар томонидан 
илгари сурилган номзодлар рўйхати асосида пропорционал тизим бўйича 
сайланади. 


11 
Аралаш сайлов тизими Болгария, Грузия, Литва, Италия ва бошқа 
мамлакатларда қўлланилади. 
Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловининг 
 ўзига хос хусусиятлари 
Ўзбекистон Республикаси Сайлов кодекси
8
(2019) 12- бобининг 61-
66-моддалари мазкур масалага бағишланган. Хусусан, 63-64-моддаларда
қуйидаги талаб-қоидалар батафсил келтириб ўтилган: 
Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловида иштирок этиш учун 
сиёсий партия сайловга камида етмиш кун қолганида Марказий сайлов 
комиссиясига қуйидагиларни тақдим этиши керак: 
сайловда иштирок этиш тўғрисида партия раҳбари томонидан 
имзоланган ариза; 
Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигининг сиёсий партия 
рўйхатга олинганлиги тўғрисидаги маълумотларни ўз ичига олган 
маълумотнома; 
Ўзбекистон 
Республикаси 
Президентлигига бўлажак 
номзод 
тўғрисидаги маълумотлар. 
Ушбу модданинг биринчи қисмида кўрсатилган ҳужжатлар тақдим 
этилгач, Марказий сайлов комиссияси сиёсий партиянинг ваколатли вакилига 
ҳужжатлар қабул қилиб олинган сана ва вақт кўрсатилган маълумотнома 
беради. Марказий сайлов комиссияси тақдим этилган ҳужжатлар асосида 
партиянинг сайловда иштирок этишига ижозат бериш тўғрисида беш кунлик 
муддат ичида узил-кесил қарор қабул қилади ҳамда сиёсий партиянинг 
ваколатли вакилига рўйхатга олинганлик гувоҳномасини ва белгиланган 
намунадаги имзо варақаларининг бланкаларини беради. Сайловда иштирок 
этувчи партияларнинг рўйхати аризаларнинг келиб тушиши навбати 
тартибида марказий матбуотда эълон қилинади. Ўзбекистон Республикаси 
Президентлигига номзодлар кўрсатиш сайловга олтмиш беш кун қолганида 
бошланади ва қирқ беш кун қолганида тугайди.
Ўзбекистон Республикаси Президентлигига номзодлар кўрсатиш 
сиёсий партияларнинг юқори органлари томонидан амалга оширилади. 
Сиёсий партиянинг юқори органи Ўзбекистон Республикаси 
Президентлигига битта номзод кўрсатиши мумкин. Сиёсий партия 
8
Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 26.06.2019 й., 03/19/544/3337-сон; 09.02.2021 й., 
03/21/670/0089-сон; Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон; 31.05.2021 
й., 03/21/691/0508-сон.
 


12 
Ўзбекистон Республикаси Президентлигига фақат ўз партияси аъзолари 
орасидан ёки партиясизни номзод этиб кўрсатишга ваколатлидир. 
Ўзбекистон Республикаси Президентлигига номзод кўрсатилганлиги 
тўғрисида баённома тузилади. Сиёсий партиянинг раҳбари Ўзбекистон 
Республикаси Президентлигига номзодни рўйхатга олишни илтимос қилиб 
Марказий сайлов комиссиясига ариза билан мурожаат этади. Аризага 
қуйидагилар илова қилинади: 
сиёсий партия юқори органининг Ўзбекистон Республикаси 
Президентлигига номзод кўрсатиш тўғрисидаги қарори; 
сиёсий партия юқори органи мажлисининг Ўзбекистон Республикаси 
Президентлигига номзод кўрсатиш тўғрисидаги баённомаси, унда 
Ўзбекистон Республикаси Президентлигига номзоднинг фамилияси, исми, 
отасининг исми, туғилган санаси, касби, лавозими (машғулотининг тури), иш 
ва яшаш жойи, партиявийлиги кўрсатилади; 
Ўзбекистон Республикаси Президентлигига номзоднинг ўз номзоди 
овозга қўйилишига рози эканлиги тўғрисидаги аризаси; 
Ўзбекистон Республикаси Президентлигига кўрсатилган номзодни 
қўллаб-қувватловчи имзо варақалари. Сиёсий партия томонидан тақдим 
этилган имзо варақаларида Ўзбекистон Республикаси жами сайловчилари 
умумий сонининг камида бир фоизининг имзоси бўлиши керак. Бунда сиёсий 
партия битта маъмурий-ҳудудий тузилмада (Қорақалпоғистон Республикаси, 
вилоят, Тошкент шаҳри) имзолар умумий сонининг кўпи билан саккиз 
фоизини тўплаши мумкин
9

Ҳужжатларни тақдим этган шахсга Марказий сайлов комиссияси 
ҳужжатлар қабул қилиб олинган сана ва вақт кўрсатилган маълумотнома 
беради. Марказий сайлов комиссияси тақдим этилган ҳужжатларни беш 
кунлик муддат ичида текшириб чиқади ва уларнинг ушбу Кодекс 
талабларига мувофиқлиги тўғрисида хулоса беради. Марказий сайлов 
комиссияси рўйхатга олиш учун тақдим этилган ҳужжатларда аниқланган 
номувофиқликлар ва ушбу Кодекс талабларидан четга чиқиш ҳоллари 
тўғрисида тегишли сиёсий партияларнинг раҳбарларига маълум қилади. 
Сиёсий партия ҳужжатлардаги аниқланган номувофиқликлар ва хатоларни 
икки кунлик муддатда тузатишга ҳамда уларни Марказий сайлов 
комиссиясига тақдим этишга ҳақли. 
9
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссиясининг 2019 йил 11 сентябрдаги 933-
сон қарори билан тасдиқланган “Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси сайловида 
иштирок этиш учун сиёсий партиялар томонидан имзоларни тўплаш ва имзо варақалари тўғри 
тўлдирилганлигини текшириш тартиби тўғрисида низом”. 


13 
Марказий 
сайлов 
комиссияси 
Ўзбекистон 
Республикаси 
Президентлигига номзодларни рўйхатга олиш учун ҳужжатларни қабул 
қилишни рўйхатга олиш муддати тугалланишига етти кун қолганида 
якунлайди”. Марказий сайлов комиссияси 2021 йилнинг 24 октябрь куни 
бўлиб ўтадиган Президентлик сайловларида иштирок этадиган номзодларни 
рўйхатга олди
10

Марказий сайлов комиссияси шу йилнинг 24 октябрь куни бўлиб 
ўтадиган Президентлик сайловларида иштирок этадиган номзодларни 
рўйхатга олди:
 
Ўзбекистон миллий демократик партиясидан Алишер Қодиров; 
Ўзбекистон Экологик партиясидан Нарзулла Обломуродов. 
Ўзбекистон Халқ демократик партиясидан Мақсуда Ворисова; 
Ўзбекистон “Адолат” социал-демократик партиясидан Баҳром 
Абдуҳалимов; 
Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати - Ўзбекистон Либерал 
демократик партиясидан Шавкат Мирзиёев. 
Сайлов кодексига мувофиқ 20 сентябрдан (номзодларни рўйхатга 
олиш учун белгиланган охирги куннинг эртаси) сайловолди ташвиқоти 
бошланди. 
Ўзбекистон Республикаси Сайлов кодекси 2019 йил 25 июнда қабул 
қилинган бўлиб 18 боб ва 103 та моддадан иборат. Сайлов кодексининг 
асосий янгиликлари қуйидагиларни ташкил этади
11

1)
Ўзбекистон Республикаси сайловчиларнинг ягона электрон рўйхатини 
шакллантириш тартиби жорий этилди; 
10
 https://t.me/xushnudbek/11315
 
11
Сайлов қонунчилиги ва амалиёти бўйича ўқув амалий қўлланма. –Т.: Адолат миллий ҳуқуқий ахборот 
маркази, 2021.- 8-9 бет.


14 
2)
муддатидан олдин овоз бериш ва сайлов куни овоз бериш учун ягона 
сайлов бюллетенини жорнй этиш оркали “сайлов варакаси” тушунчаси 
чиқариб ташланди; 
3)
сайловларни ўтказиш ёки ташкил этишнинг бошқа масалалари 
юзасидан жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатларини кўриб чиқиш 
тартиби киритилди; 
4)
сиёсий партиялар томонидан имзо йиғиш
жараённда сайловчиларнинг 
бир ёки бир нечта номзодларни ёхуд партияларни қўллаб-қувватлаб имзо 
қўйиши мумкинлиги белгиланди; 
5)
овоз бериш жараёнида сайловчиларга бир нечта белгилардан (+, v, X) 
бирини қўйиш имконияти берилди; 
6)
сайлов участкасида овозларни санаш баённомасининг нусхасини 
дарҳол жойлаштириш тартиби белгиланди; 
7)
овоз бериш тугаганидан кейин участка сайлов комиссияси томонидан 
амалга ошириладиган ҳаракатлар (овозларни санаб чиқиш, баённома тузиш 
ва бошқа) кўрсатилди; 
8)
фукароларнннг ўзини ўзи бошқариш органлари, жамоат бирлашмалари 
томонидан участка сайлов комиссияси аъзолигига номзодлар бўйича 
таклифлар киритиш тартиби белгиланди; 
9)
сайлов комиссияси аъзолари учун янги талаблар ўрнатилиб, унга кўра 
номзодларнинг яқин қариндошлари ва ишончли вакиллари, шунингдек, 
номзодларга бевосита бўйсунувчи шахслар сайлов комиссиясининг аъзолари 
бўлиши мумкин эмаслиги белгиланди; 
10) номзодлар ишончли вакилларининг Ўзбекистон Республикасидаги 
сафар харажатларини сайловни ўтказиш учун ажратилган маблағлар 
ҳисобидан тўланиши тартиби белгиланди; 
11) ижтнмоий хавфи катта булмаган ва унча ояир булмаган жиноятларни 
содир этган шахсларнинг сайловда иштирок этиши- нн чек ловчи нормалар ч 
и кариб таш ланди; 
12) сайловчилар рўйхатига ўзгартишлар киритиш сайловга беш кун 
қолганида тўхтатилиши белгиланди; 
13) муддатидан олдин овоз бериш сайловга 3 кун қолганида тугаши 
белгиланди; 
14) ташвиқот ишларини бошлашда барча номзодлар учун ягона муддат, 
яъни уларни рўйхатга олиш учун белгиланган охирги куннинг эртасидан 
эътиборан бошланиши кўрсатилдн ва бошқалар. 

Download 0,97 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   83




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish