Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2021 йил " " даги



Download 0,97 Mb.
Pdf ko'rish
bet3/83
Sana26.02.2022
Hajmi0,97 Mb.
#468300
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   83
Bog'liq
2

 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 



1-мавзу. Ўзбекистон Республикаси Президентлик сайлови 
 
Режа: 
 
1. Сайлов ва унинг асосий тамойиллари 
2. Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловининг ўзига хос хусусиятлари 
3. Сайлов кампанияси ва сайлов ташвиқоти 
4. Сайлов компанияси ишини ташкил қилиш 
 
Сайлов ва унинг асосий тамойиллари 
 
Ўзбекистонда демократик ҳуқуқий давлат, фукаролик жамияти 
куришнинг муҳим шартларидан бири шахснинг асосий ҳуқуқ ва
эркинликлари ҳимоясини ва жамиятдаги ҳар бир инсон ҳуқуқлари 
таъминланишининг амалий кафолатлари тизимини яратишдан иборат. 
Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг XIX боби 89-моддасида
6
:
“Ўзбекистон Республикасининг Президенти давлат бошлиғидир ва давлат 
ҳокимияти органларининг келишилган ҳолда фаолият юритишини ҳамда 
ҳамкорлигини таъминлайди”, 90-моддасида
7
: “Ўзбекистон Республикаси 
Президенти лавозимига ўттиз беш ёшдан кичик бўлмаган, давлат тилини 
яхши биладиган, бевосита сайловгача камида 10 йил Ўзбекистон ҳудудида 
муқим яшаётган Ўзбекистон Республикаси фуқароси сайланиши мумкин. 
Айни бир шахс сурункасига икки муддатдан ортиқ Ўзбекистон 
Республикасининг Президенти бўлиши мумкин эмас. Ўзбекистон 
Республикасининг Президенти Ўзбекистон Республикасининг фуқаролари 
томонидан умумий, тенг ва тўғридан-тўғри сайлов ҳуқуқи асосида яширин 
овоз бериш йўли билан беш йил муддатга сайланади. Президентни сайлаш 
тартиби Ўзбекистон Республикасининг қонуни билан белгиланади”, деб ёзиб 
қўйилган. 
Демократик ҳуқуқий давлат ва очиқ фуқаролик жамиятини барпо этиш 
халқ ҳокимиятчилиги конституциявий принципини амалга ошириш, 
демократик сайловларни ўтказиш учун зарур шароит билан узвий боғлиқдир. 
Сайловлар замонавий демократиянинг муҳим институти, халқ ўз хоҳиш-
иродасини билдириши ҳамда сиёсий жараёнларда, жамият ва давлат 
ишларини бошқариш, шу жумладан, ҳокимиятнинг вакиллик органларини 
шакллантиришда иштирок этишининг асосий воситаларидан бири 
ҳисобланади. Эркин сайловлар нафақат ҳокимиятни шакллантириш 
тамойили, айни пайтда унинг халқ олдидаги масъулияти ифодаси ҳамдир. 
Мустақиллик йилларида Ўзбекистонда халқаро стандартларга тўлиқ жавоб 
6
 https://lex.uz/docs/20596DONDATE=09.02.2021
 
7
 https://lex.uz/docs/20596DONDATE=09.02.2021
 



берадиган сайлов қонунчилиги яратилди. Соҳага оид 10 га яқин қонунларда 
умумий, тенг ва тўғридан-тўғри сайлов ҳуқуқи ҳамда яширин овоз бериш 
сингари асосий принциплар, демократик сайловларни ташкил қилиш ва 
ўтказиш тартиб-таомили белгиланди.
2002 йилда Венеция комиссияси томонидан қабул қилинган 
Сайловларга нисбатан раҳбарий принципларда сайлов комиссияларига 
қўйиладиган талаблар аниқ белгиланган. Хусусан, уларга кўра, шаффофлик, 
холислик ва мустақиллик сайлов кампанияси бошланишидан овоз бериш 
натижалари эълон қилингунига қадар бўлган сайлов жараёнини зарур 
даражада бошқариш имконини яратади. Бугунги кунда хорижий 
мамлакатларда сайлов органларини шакллантиришнинг турли амалиёти 
мавжуд. ЕХҲТ Демократик институтлар ва инсон ҳуқуқлари бўйича бюроси 
томонидан тайёрланган ЕХҲТ иштирокчи-давлатлари сайлов қонунчилиги 
ва амалиёти шарҳида баён қилинишича, сайлов органларини шакллантириш 
мазкур органларнинг аъзоларини тайинлаш ёки сайлаш усуллари билан 
боғлиқдир. Ушбу шарҳда келтирилишича, сайлов органлари таркибини 
шакллантириш бўйича ягона халқаро стандарт ёки мажбурият мавжуд эмас. 
Шунинг учун ҳам ЕХҲТ Демократик институтлар ва инсон ҳуқуқлари 
бўйича бюроси сайлов органларини шакллантириш усули самарадорлиги 
ҳамда ишончлилигини иштирокчи давлатларда сайловни ўтказиш амалиёти 
ва сиёсий вазиятдан келиб чиқиб баҳолайди.
Мамлакатимизда демократия ва инсон ҳуқуқларини, хусусан сайловга 
оид ҳуқуқларни таъминлашда халқаро стандартлар муҳим манба бўлиб 
хизмат қилади. Сайловга оид халқаро стандартлар Бирлашган миллатлар 
ташкилоти (БМТ), Европада хавфсизлик ва ҳамкорлик ташкилоти (ЕХҲТ), 
Парламентлараро иттифоқ, Мустақил давлатлар ҳамдўстлиги (МДҲ) каби 
тузилмаларнинг бир қатор ҳужжатларида ўз ифодасини топган. Ўзбекистон 
Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Кенгашининг ва 
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Кенгашининг 2021 йил 7 
июндаги 1008-IV/КҚ-233-IV-сонли Қўшма қарорига биноан қабул қилинган 
“Аҳолининг электорал маданиятини юксалтириш бўймча Миллий ҳаракатлар 
дастури” олдига қўйилган вазифаларни бажаришда фаол иштирок этиш 
асосий мақсадимизга айланиши керак. 
Сайлов
— овоз бериш орқали давлат органлари, маҳаллий ўзини ўзи 
бошқариш органлари ва бошқа тузилмаларни ташкил этиш воситаси. 
Фуқароларнинг ўз сайлов ҳуқуқини амалга ошириши — уларнинг давлатни 
бошқаришда иштирок этишининг энг муҳим шаклларидан бири. Сайлов 
ўтказиш тартиби ва қоидалари, одатда, ҳар бир давлатнинг конституцияси ва 
бошқа Конституциявий ҳуқуқий ҳужжатларда белгиланади. Сайлов 



органлари сайлов ташкил этилиши ва ўтказилишини таъминловчи 
органлардир. Сайлов органлари турли давлатларда турлича бўлиши мумкин. 
Махсус ташкил этиладиган сайлов комиссиялари ёки давлат органларига 
(муниципалитетлар, судлар, ички ишлар органлари) ушбу вазифа 
юклатилади. 
Сайлов тизими – сайлов ўтказиш тартиблари ҳамда уларни ўрнатувчи 
ҳуқуқий нормаларнинг йиғиндиси ҳисобланади. Сайлов тизими ўз ичига 
сайловни ўтказувчи барча ҳуқуқий ҳужжатлар, сайлов тизими тамойиллари, 
давлат вакиллик органларини шакллантириш, фуқароларни сайловга жалб 
этиш, сайловларни ташкил қилиш ва депутатнинг сайловчилар билан ўзаро 
муносабатларини белгилайдиган тартибини, фуқароларнинг барча сайлов 
ҳуқуқларини ўз ичига олади. 
Жаҳон мамлакатларининг давлат қурилиши тажрибасида сайлов 
тизимининг пропорционал, мажоритар ва аралаш турлари қўлланилади.

Download 0,97 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   83




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish