Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2021 йил " " даги



Download 0,97 Mb.
Pdf ko'rish
bet2/83
Sana26.02.2022
Hajmi0,97 Mb.
#468300
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   83
Bog'liq
2

Тақризчилар:
 
 
С.С.Бозоров 
– Тошкент давлат юридик университети “Халқаро хусусий 
хуқуқ” кафедраси мудири, юридик фанлар бўйича фалсафа 
доктори (Phd), доцент 
М.С.Болтаев 
– Тошкент 
давлат 
юридик 
университетининг 
Ихтисослаштирилган филиали “Давлат-хуқуқий фанлар” 
кафедраси мудири, доцент, ю.ф.н. 
Ш.Ш.Мирзаев 
– Ўзбекистон Миллий университети “Фуқаролик жамияти ва 
ҳуқуқ таълими” кафедраси доценти, ю.ф.н.
О.Д.Утегенов 
– Ўзбекистон Республикаси давлат божхона қўмитаси божхона
институти “Умумҳуқуқий фанлар”кафедраси доценти, (DSc). 
Услубий қўлланма Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университети 
Услубий кенгашининг 2021 йил “ 05 ” октябрь № 2-сон мажлисида муҳокама этилиб,
нашрга тавсия қилинган. 



 
КИРИШ 
Президентимиз Ш.Мирзиёев мамлакатимизда амалга оширилаётган 
демократик 
ислоҳотларнинг 
мазмун-моҳиятига 
“Янги 
Ўзбекистон 
стратегияси” китобида тўхталар экан: “Кейинги йилларда жамиятимиз 
ҳаётининг барча жабҳаларини қамраб олган ва тадрижий тарзда амалга 
оширилган ижтимоий-сиёсий янгиланишлар натижасида ҳалқимизнинг онгу 
тафаккури, дунёқараши ўзгариши билан бирга, бошқарув маъмурлари ва 
мулозимларининг иш услублари, фаолият йўналишлари ҳам янгича сифат ва 
замонавий мазмун касб эта бошлади”
1
, деб алоҳида таъкидлайди. 
Ўзбекистонда демократик ҳуқуқий давлат, фуқаролик жамияти қуришнинг 
муҳим шартларидан бири шахснинг асосий ҳуқуқ ва эркинликлари 
таъминлаш ва ҳар бир инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилишнинг амалий 
кафолатлари тизимини яратилганлигидир. “Конституциямизда олий қадрият 
сифатида белгилаб қўйилган инсон ҳуқуқларини таъминлаш масаласи – деган 
эди Президентимиз Ш.Мирзиёев - бундан буён ҳам эътиборимиз марказида 
бўлади. Бунинг учун суд ҳокимиятининг чинакам мустақиллигига эришиш 
нақадар муҳим аҳамиятга эга эканини албатта барчамиз яхши тушунамиз”
2

Асосий 
қонун 
ҳужжат 
ҳисобланган 
Ўзбекистон 
Республикаси 
Конституциясининг 2-бўлими “Инсон ва фуқароларнинг асосий хуқуқлари ва 
бурчлари” деб номланиши замирида ҳам инсон ҳуқуқларига масаласига катта 
эътибор берилганлиги ва инсон хуқуқлари таъминланишининг ҳуқуқий асоси 
бўлиб хизмат қилмоқда. Конституциямизда инсон, унинг ҳаёти, эркинлиги, 
шаъни, қадр-қиммати ва бошқа даҳлсиз ҳуқуқлари олий қадрият сифатида 
мужассам этилгани бежиз эмас. Ана шу принципни амалга ошириш учун 
бизда қатъий сиёсий ирода ва етарли имкониятлар мавжуд.
Бугунги кунгача Ўзбекистон Республикаси инсон хуқуқлари бўйича 
80 дан ортиқ халқаро хужжатларга, жумладан БМТ нинг 6 та асосий 
шартномасига ва 4 та факультатив протоколига қўшилган бўлиб, уларнинг 
амалга оширилиши юзасидан БМТнинг Инсон хуқуқлари бўйича кенгаши ва 
шартномавий қўмиталарига мунтазам равишда миллий марърузаларни 
тақдим этиб келмоқда.
2019 йилда “Меҳр-1” ва “Меҳр-2, инсонпарварлик тадбирлари 
муваффақиятли амалга оширилди. Ана шу тадбирлар доирасида Яқин 
Шарқдаги қуролли можаролар майдонидан, Афғонистондан 261 нафар 
фуқаро, асосан аёллар ва болалар юртимизга қайтариб олиб келинди. Уларга 
1
Мирзиёев Ш.М. Янги Ўзбекистон стратегияси. Тошкент.: Ўзбекистон, 2021. 82 бет.
2
Мирзиёев Ш.М. Миллий тараққиёт йўлимизни қатъият билан давом эттириб, янги босқичга 
кўтарамиз. - Тошкент: Ўзбекистон, 2017.- 108 б. 



зарур тиббий ва моддий ёрдам кўрсатилди. Инсон ҳуқуқларини таъминлаш 
ҳақида гапирганда, ўтган уч йилда 9 минг 692 нафар, жумладан, 2019 йилда
5 минг 868 нафар юртдошимиз Ўзбекистон фуқаролигига қабул қилинганини 
таъкидлаш лозим. Лекин, бу соҳада маълумки муаммолар мавжуд ва улар 
босқичма-босқич ҳал этиб борилмоқда. 
2020 йилда эса “Меҳр-3” операциясининг навбатдаги босқичи амалга 
оширилди. Суриянинг жанговар ҳаракатлари олиб борилаётган ҳудудларидан 
98 нафар юртдошларимиз, яъни 25 нафар аёллар ва 73 нафар болалар 
Ватанимизга қайтарилди. Бу инсонлар эндиликда барча қулайликларга эга 
бўлган соғломлаштириш муассасаларига жойлаштирилиб, иссиқ овқат ва 
кийим кечак билан таъминланди. Мутахассислар томонидан тиббий ва 
психологик ёрдамлар кўрсатилди. Шунингдек, уларнинг шахсини 
тасдиқловчи ҳужжатларни расмийлаштириш бўйича ҳам тегишли ишлар 
амалга оширилди. 
Аввало, юқорида ишлаб чиқилган Миллий стратегиямиз шу асосда 
мазкур йўналишдаги сиёсатимизни изчил амалга оширишимиз лозим. Ушбу 
стратегияда инсон ҳуқуқ ва эркинликларига оид конституциявий 
тамойилларни рўёбга чиқариш механизмлари аниқ-равшан белгиланиши 
лозим. 
Президентимиз Ш.Мирзиёев Миллий стратегия доирасида инсон 
ҳуқуқларини ўқитишнинг узлуксиз тизимини яратиш, умумтаълим 
мактаблари, 
олий 
ўқув 
юртлари, 
кадрларни 
қайта 
тайёрлаш 
марказларида “Инсон 
ҳуқуқлари”, 
“Бола 
ҳуқуқлари”, 
“Аёллар 
ҳуқуқлари” номли махсус ўқув курсларини жорий этиш зарурлигини 
таъкидлаган эди.
3
Cўнгги йилларда инсон хуқуқларини ҳимоя қилишнинг қонунчилик ва 
ташкилий-хуқуқий базасини мустаҳкамлаш, инсон ҳуқуқлари бўйича халқаро 
стандартларни миллий қонунчиликка имплементация қилиш ва ҳалқаро 
мажбуриятларни бажариш, шунингдек, инсон хуқуқларини химоя қилиш 
масалалари 
юзасидан 
халқаро 
ташкилотлар 
билан 
ҳамкорликни 
фаоллаштиришга доир тизимли ишлар олиб борилмоқда.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Инсон хуқуқлари бўйича 
Ўзбекистон 
Республикасининг 
Миллий 
стратегиясини 
тасдиқлаш 
тўғрисида”ги 22.06.2020 йилдаги ПФ-6012-сонли фармони
4
қабул қилиниши 
инсон хуқуқларини химоя қилиш механизмларини янада такомиллаштириш 
йўлида муҳим ислоҳот бўлиб хизмат қилди.
3
Мирзиёев Ш.М. Янги Ўзбекистон стратегияси. – Т.: Ўзбекистон, 2021. 
4
Қонун хужжатлари миллий базаси, 23.06.2020 й., 06/20/6012/0953-сон



2020 йил 11-13 августларда “Ёшлар – 2020: Глобал бирдамлик, 
барқарор ривожланиш ва инсон хуқуқлари” бўйича Самарканд форуми бўлиб 
ўтди. БМТ бош котиби чақириғига биноан, Президентимиз Ш.Мирзиёев 
ташаббуси билан инсон хуқуқлари Самарканд форуми “БМТ 75 ёшда: 
келажакка нигоҳ” дастури доирасида бевосита ёшлар масаласига бағишлаб 
ўтказилмоқда. Ёшларнинг хуқуқлари ва салоҳияти тинчликсевар ва 
демократик жамият барпо этишда муҳим аҳамият касб этишни ҳисобга олган 
ҳолда, Самарканд форуми айнан “Ёшлар – 2020: Глобал бирдамлик, барқарор 
ривожланиш ва инсон хуқуқлари” деб номланди. Форум давомида биз инсон 
ҳуқуқлари соҳасида ёшлар билан боғлиқ қандай муаммолар мавжудлигини 
аниқлашга ва уларни ҳал этишнинг энг мақбул йўлларини белгилашга 
ҳаракат қиламиз.
5
Ўзбекистон Республикаси инсон ҳуқуқ ва эркинликларига оид асосий 
ҳужжатларга қўшилиши билан, халқаро ҳуқуқнинг умум эътироф этилган 
принциплари босқичма-босқич миллий ҳуқуқий тизимга имплементация 
қилиб борилмоқда.
Инсон ҳуқуқлари соҳасидаги 
халқаро ҳуқуқий ҳужжатлар 
имплементациясида БМТ конвенциявий ҳужжатлари бўйича ҳисоботлар 
механизми муҳим ўринга эга. Табиийки, у ёки бу соҳада режаларнинг ишлаб 
чиқилиши ва қабул қилиниши эмас, балки стратегик устуворликни аниқлаб 
олиш ва қўйилган вазифаларнинг тўлиқ ҳал этилиши муаммонинг ечимидир. 
Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 2-моддасига кўра 
давлат халқ иродасини ифода этиб, унинг манфаатларига хизмат қилади. 
Давлат органлари ва мансабдор шахслар жамият ва фуқаролар олдида 
масъулдирлар. Коррупция ўз мазмун моҳияти билан мазкур конституциявий 
қоидага муталақо зиддир. Шундай экан давлат ва унинг органлари 
давлатнинг конституциявий асосларига раҳна солиши мумкин бўлган бундай 
ҳуқуқбузарликларга қарши барча куч имкониятини ишга солиши керак. 
Мамлакатимизда коррупцияга қарши курашда жуда муҳим бўлган 
икки ҳужжат, Ўзбекистон Республикасининг “Коррупцияга қарши курашиш 
тўғрисида”ги Қонуни ва унинг асосида давлат раҳбарининг “Коррупцияга 
қарши курашиш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 
қоидаларини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори қабул 
қилинди. Мазкур ҳужжатлар ўз мазмун моҳияти, мақсади билан 
мамлакатимизда коррупцияга қарши курашнинг янги босқичини бошлаб 
берди, дейишимиз мумкин.
5
 https://yuz.uz/uz/news/inson-huquqlari-boyicha-samarqand-forumi-yoshlar-huquqlari-togrisdagi-
xalqaro-kontvensiya-loyihasi-muhokamada
 



Президентимиз Ш.Мирзиёев ўзининг сайловолди маърузаларидан 
бирида “бугунги кундаги яна бир устувор вазифамиз – мамлакатимиз 
ривожига тўсиқ бўлаётган ёвуз иллат, яъни, коррупция ва уюшган 
жиноятчиликка қарши курашиш, ҳуқуқбузарликнин олдини олиш 
масалаларини самарали ҳал этишдан иборат”лигини таъкидлаган эди.
Бу иллатни аҳолининг ҳуқуқий онги ва ҳуқуқий маданиятини 
юксалтириш, жамиятда коррупцияга нисбатан муросасиз муносабатни 
шакллантириш бўйича зарур чора-тадбирлар кўриш, шу жумладан 
коррупцияга қарши курашиш масалаларига доир тушунтириш ишларини 
амалга ошириш, ҳуқуқий тарбия ва таълимни, илмий-амалий тадбирларни 
ташкил этиш, ўқув-услубий ва илмий адабиётларни ишлаб чиқиш каби 
воситалардан фаол фойдаланиш лозим бўлади.
Ушбу услубий қўлланма Ўзбекистон Республикаси Президентининг 
2021йил 6 июлдаги “Коррупцияга қарши муросасиз муносабатда бўлиш 
муҳитини яратиш, давлат ва жамият бошқарувида коррупциявий омилларни 
кескин камайтириш ва бунда жамоатчилик иштирокини кенгайтириш чора-
тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-6257-сон Фармони 1-иловаси билан 
тасдиқланган “Давлат дастури”нинг 43-бандида белгиланган вазифалар 
ижросини таъминлаш мақсадида Олий ва ўрта махсус таълим вазирининг 
2021 йил 30 июлда тасдиқланган “Чора-тадбирлар режаси” 9-бандида давлат 
олий таълим муассасаларида “Инсон ҳуқуқларини ўрганиш” ўқув курси учун 
мўлжалланган намунавий ўқув дастури асосида тайёрланган.

Download 0,97 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   83




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish