Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2021 йил " " даги


Пропорционал сайлов тизими



Download 0,97 Mb.
Pdf ko'rish
bet4/83
Sana26.02.2022
Hajmi0,97 Mb.
#468300
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   83
Bog'liq
2

1. Пропорционал сайлов тизими
овоз бериш натижаларини 
аниклашнинг бирмунча мураккаб тартиби бўлиб, бунда мандатлар ўз 
номзодларини вакиллик органларига қўйган сиёсий партиялар ва бошқа 
оммавий ҳаракатлар ўртасида улар томонидан олган овозларнинг сонига мос 
равишда тақсимланади. Пропорционал сайлов тизимида катта сайлов 
округлари тузилиб, уларда ҳар бир партия ўз вакилларининг рўйхатини 
илгари суради, сайловчилар эса тегишли партиялар ёки оммавий ҳаракатлар 
томонидан кўрсатилган вакилларнинг рўйхати учун овоз беради. Овоз бериш 
натижаларини аниклаш учун сайлов мезони (ёки квота), яъни бир депутатлик 
мандатини олиш учун зарур бўлган овозлар микдори (одатда, камида 4-5% 
қилиб) ўрнатилади. Бунда, шартга кўра, муайян жамоат бирлашмаларининг 
номзодлари ана шу белгиланган овозларни олгандан кейингина мандатларни 
тақсимлашда қатнашади. Аввало сайловчилар берган овозлар микдори 
депутатлик 
ўринларининг 
сонига 
бўлинади. 
Шунда 
битта мандат доирасидаги овозлар сони маълум бўлади. Кейин ҳар бир 
партия 
олган 
овозлар 
алоҳида-алоҳида 
ҳисоблаб 
чиқилади. 
Бу миқдор депутатнинг бир мандати учун зарур бўлган овозлар миқдорига 
бўлинади. Шунда мазкур сиёсий партия ёки оммавий ҳаракатга берилган 
депутатлик ўринлари сони келиб чиқади. Бундай тизимда сайловчи амалда 
номзод учун эмас, балки сиёсий партия учун овоз беради. Сайловчиларнинг 
овози белгиланган меъёр доирасида ва мутаносиб равишда депутатлар 
мандатлари сонини келтириб чиқаради. Бу ўринлар партия раҳбар органлари 
томонидан партиявий рўйхатнинг бош қисмидан жой олган номзодларга 
берилади. Пропорционал сайлов тизими Исроил, Венгрия, Австрия, Дания, 
Испания, Польша каби мамлакатларда мавжуд. 


10 
2. Мажоритар сайлов тизими. 
Можаритар французча «majorite” 
сўзидан олинган бўлиб, кўпчилик деган маънони англатади. У тарихан 
биринчи сайлов тизимидир. Унга кўра, тегишли сайлов округи бўйича 
сайловчиларнинг энг кўп овозини тўплаган номзод сайланган ҳисобланади. 
Даражасига қараб нисбий, мутлоқ ва белгилаб қўйилган кўпчилик (малакали 
кўпчилик) овозига асосланувчи мажоритар тизимлар фарқланади. 
Нисбий кўпчилик овозга асосланадиган мажоритар сайлов тизимида 
тегишли сайлов округида бошқа номзодларга нисбатан сайловда иштирок 
этган сайловларнинг энг кўп овозини олган номзод сайланади (масалан, 
АҚШ, Буюк Британия). Сайловчилар мутлоқ кўпчилигининг овозига 
асосланадиган мажоритар тизимда берилган овозлар умумий сонининг 50 
фоизидан битта ортиқ (50% + 1) овоз олган номзод сайланган деб эътироф 
этилади (масалан, Франция, Россия, Қозоғистон). Баъзи ҳолларда 
белгиланган катта кўпчилик (малакали кўпчилик) овозига асосланадиган 
мажоритар тизим амал қилади. Бунда умумий овозларнинг учдан икки ёки 
тўртдан уч қисмини олган нозодлар сайловда ғолиб чиққан деб ҳисобланади 
(Масалан, Чили, Озарбайжонда). 
Мажоритар тизимда сайловлар ўтган деб ҳисоблаш учун 
сайловчиларнинг мазкур жараёнда иштирок этишининг энг кам миқдори 
белгиланиши мумкин. Ўзбекистонда сайловлар ҳаққоний бўлиши учун 
сайловчиларнинг 33 фоизи иштирок этиши талаб этилади. 
Ўзбекистонда сайловларнинг мажоритар мутлоқ кўпчилик тизими амал 
қилади, яъни сайловда иштирок этаётган сайловчиларнинг ярмидан 
кўпроғининг овозини олган номзод сайланган, деб ҳисобланади. Агар ҳеч 
бир номзод мутлоқ кўпчилик овозини олмаса, унда энг кўп овоз олган икки 
номзод ўртасида такрорий сайловлар ўтказилади. 
Пропорционал сайлов тизимининг ижобий томони шундаки, 
биринчидан, сайловчиларнинг овозлари йўқолмайди, пропорционал ҳолатда 
партия ва ҳаракатлар (фақат 5 % ли ёки бошқа ўрнатилган чегарадан ўта 
олмаганлардан ташқари) вакиллик органида мандатга эга бўладилар.

Download 0,97 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   83




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish