Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ўзбекистон республикаси қишлоқ ХЎжалиги вазирлиги тошкент давлат аграр университети


Карантин тадбирлари ва кураш чоралари



Download 5,62 Mb.
bet83/96
Sana25.02.2022
Hajmi5,62 Mb.
#298441
1   ...   79   80   81   82   83   84   85   86   ...   96
Bog'liq
фитоэкспертиза УМК

Карантин тадбирлари ва кураш чоралари. Эутипоз учун карантин талаблари ва кураш чоралари фомопсис доғланишники билан бир хил. Касалликка чидамли навлар йўқ. Касаллик секин ривожланиши учун уни аниқлаш қийин ва зарарига етарли баҳо берилмайди. Касаллик кўпайиб кетгандан сўнг эса, токни кесиб ташлашдан бошқа чора қолмайди. Эутипоз ва бошқа касалликлар туфайли АҚШ да ток пояси ҳар 10-15 йилда алмаштирилади (Carter, 1994).
Топшириқ. Токнинг бактериал чириш касаллиги билан танишиш


Дарсни мақсади: Токнинг бактериал чириш касаллигининг ташқи белгиларини ўрганиш ва касаллик қўзғатувчиларнинг морфологик тузилиши билан танишиш.


Дарсга зарур жиҳоз ва материаллар: Касалланган ўсимлик гербарийлари, микроскоп, буюм ва қоплагич ойна, препоравал нина, пипеткалар, пинцетлар.


Топшириқни бажариш тартиби: Токнинг бактериал чириш касаллигининг ташқи белгиларини тафсилотини ёзиб, расмини чизинг.
Токнинг бактериал чириш касаллиги

187
Касаллик Греция, Франция, Испания, Португалия ва жанубий Африкада тарқалган; касаллик белгиларига асосланиб, ток бактериал чириши Австрия, Швейцария, Югославия, Болгария, Тунис, Канар ороллари ва Аргентинада учраши тахмин қилинади.




Касаллик белгилари зарарланган новдаларда эрта баҳордан ёз ўртасигача яққол кўринади. Касаллик сурункали ва системали. Бактерия ўтказувчи тўқималарни зарарлайди, эрта баҳорда новдаларда куртак ёзилмайди ёки кеч ёзилади. Новдалар ўсмайди, заиф ва хлоротик бўлиб қолади, бир томонида тасма шаклли тўқ-қўнғир тусли доғлар пайдо бўлади; новдалар сал йўғонлашади, узунасига чатнайди, тўқималари юмшайди ва охири қуриб қолади. Касалликнинг биринчи белгилари куртак ёзилгандан сўнг 2-3 ҳафта ўтганда пайдо бўлади, новда пастки бўғинлари орасида чатнайди, кейин чатнаш новданинг устки қисмига тарқалади. Бунинг сабаби – новда ичидан ўртасигача чириши, тўқ-қўнғир тус олиши ва тўқимаси нобуд бўлишидир. Баъзи навларда шохлар ва новдалар чатнамайди ёки кам ҳолларда чатнайди.

Зарарланган шох, новда, барг бандлари ва гажаклар узунасига ёки кесасига кесиб, текширилганда, ксилемада қизғиш ёки қўнғир доғларни кўриш мумкин.


Ёш баргларда думалоқ, кенглиги 1-2 мм келадиган, ҳошияли қўнғир некротик доғлар пайдо бўлади.


Касаллик сурункали бўлгани учун, унинг белгилари кам кўриниши, кейин бирдан кучли ривожланиши мумкин. Токнинг бактериал чириши эутипоз, вирус (GFLV) ва сариқ касалликлари, бор етишмаслиги ва баъзи бошқа касалликларнинг белгилари билан адаштириш мумкин.





Download 5,62 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   79   80   81   82   83   84   85   86   ...   96




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish