Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ўзбекистон республикаси қишлоқ ХЎжалиги вазирлиги тошкент давлат аграр университети


-МАВЗУ: Ток кучатларини экспертиза қилиш усуллари



Download 5,62 Mb.
bet79/96
Sana25.02.2022
Hajmi5,62 Mb.
#298441
1   ...   75   76   77   78   79   80   81   82   ...   96
Bog'liq
фитоэкспертиза УМК

7-МАВЗУ: Ток кучатларини экспертиза қилиш усуллари


Топшириқ. Токнинг фомопсис доғланиш касаллиги билан танишиш Дарсни мақсади: Токнинг фомопсис доғланиш касаллигининг ташқи

белгиларини ўрганиш ва касаллик қўзғатувчиларнинг морфологик тузилиши билан танишиш.




Дарсга зарур жиҳоз ва материаллар: Касалланган ўсимлик гербарийлари, микроскоп, буюм ва қоплагич ойна, препоравал нина, пипеткалар, пинцетлар.


Топшириқни бажариш тартиби: Токнинг фомопсис доғланиш касаллигининг ташқи белгиларини тафсилотини ёзиб, расмини чизинг.
Токнинг фомопсис доғланиши

Касаллик Европа, Осиё, Африка, Шимолий Америка, Австралия ва Океаниянинг кўп мамлакатларида тарқалган.




Касаллик белгилари. Зарарланган баргларда кичик, оч-яшил ёки хлоротик, нотўғри думалоқ шаклли, ўртаси тўқ тусли доғлар пайдо бўлади. Баргларнинг четлари ёки томирлари ғижимланади, улар пастга букилади.
181
Баргларнинг асосий ва иккиламчи томирларида ва бандларида тўқ-қўнғир ёки қора доғлар ривожланади. Доғлар тўкилиши ва баргларда тешиклар пайдо бўлиши мумкин. Барглар сарғаяди, сўнгра қўнғир тус олади. Ўзи ва банди кучли зарарланган барглар тўкилади.

Зарарланган ёш новда, мева ва шингиллар бандларида ўртаси қора тусли хлорозлар ривожланади, улар ўсиб, тўқ-қўнғир, кейин қора тус олувчи, тасма ёки нотўғри шаклли доғларга айланади. Улар новданинг кўп қисмини ўраб олади ва новда ўсиш пайтида чатнаб, яралар пайдо қилади. Мавсум давомида новдалар соғаяди ва яралар қотади. Мева бандари чирийди, мўрт бўлиб қолади, синади, узум бош тушиб кетади.


Қўзғатувчи узумни бевосита тешиб киради ва чиритади ёки унга уруғчидаги яралардан мицелий шаклида ўтиб, зарарлайди. Узум тўқ-қўнғир тус олади, буришиб қолади, қобиғида тарқоқ пикнидалар ҳосил бўлади. Токнинг ўта чидамсиз навларининг ғўраларида кичик, қора доғлар пайдо бўлади. Узум пишиши пайтида бу доғлар ўсади ва узумни чиритади. Касаллик узумга асосан узум боши ва шингил бандларидан ўтади.


Қишда зарарланган новдаларда пикнидалар ва ўлчами 3х2 см келадиган тўқ тусли, ўртаси сарғиш доғлар пайдо бўлади. Бир йиллик новда, олдинги йилнинг гажаклари ва барг бандларида пикнидалар бўртиб чиқади. Пикнидалар жуда кўп ҳосил бўлганида эпидермис кўтарилиб, тагига ҳаво киради, зарарланган жойнинг усти оқ ёки кумушранг тус олади.





Download 5,62 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   75   76   77   78   79   80   81   82   ...   96




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish