Топшириқ. Зиғирнинг пасмо касаллиги билан танишиш
Дарсни мақсади: Зиғирнинг пасмо касаллигининг ташқи белгиларини ўрганиш ва касаллик қўзғатувчиларнинг морфологик тузилиши билан танишиш.
Дарсга зарур жиҳоз ва материаллар: Касалланган ўсимлик гербарийлари, микроскоп, буюм ва қоплагич ойна, препоравал нина, пипеткалар, пинцетлар.
Топшириқни бажариш тартиби: Зиғирнинг пасмо касаллигининг ташқи белгиларини тафсилотини ёзиб, расмини чизинг.
Зиғирнинг пасмо касаллиги
Бу касаллик зиғир ва Linum туркумига мансуб ўсим ликларни касаллан тиради. Касаллик Европа (Англия, Болга рия, Венгрия, Германия, Дания, Полша, Туркия, Франция, Югославия), Осиё (Монголия, Хитой), Шимолий ва Марка-зий Америкада (Канада, АҚШ), Африка (Кения, Танзания, Марокко), Жанубий Америка (Аргентина,Перу, Уругвай), Австралия давлатларида тарқалган бўлиб, Республикамиз учун карантин объект хисобланади.
Бу касаллик Deutereomycetes синфи, Pycnidiales тар-тиби, Hyalosporeae оиласининг вакили Mycosphaerella linicola Naumov тури тамонидан келтириб чиқарилади. Замбу руғ ўсимликнинг хамма аъзоларини: баргини, поясини, кўса-гини пастдан юқорига қараб касаллантиради. Касаллик уруғкуртак барглардан хақиқий баргларга, пояга, ғунчасига ва кўсакларига ўтади. Касалланган ўсимлик уруғ куртак баргларида доғлар хосил қилиб улар пикнидияларга айланади. Кейинчалик хақиқий баргларда думалоқ, яшил
сариқ рандаги доғларни хосил қилади. Ўсимликнинг касал ланган
176
пояларидаги доғлар йириклашиб бутун пояни ўраб олади. Кейинчалик доғлар ғунчанинг косачабаргларида, ғунчада хосил бўлса, кўсаклар ривожлани шдан орқада қола ди. Касалланган уруғлар юзасида оқ рангдаги дўмбоқлар унинг муртак қисмида хосил бўлади. Касаллик мевани касаллантирганда улар қора рангга киради.
Касаллик қўзғатувчиси учта ривожланиш босқичини ўтади: Биринчи босқич замбуруғнинг мицелиал босқичи. Стерим мицелий ўтказувчи тўқималарнинг сув найларида изун ипга ўхшаш шохланмаган мицелий хосил қилиб тарқалаган жойидаги тўқималарни зарарлайди.
Конидияли босқичи Mycosphaerella linicola деб номланиб, замбуруғ перитецийси қора, думалоқ, шарсимон пик-нидия шаклида хосил бўлади. Конидия бандлар учида юмалоқ шаклдаги шилимшиқ билан ўралган конидиялар хосил бўлади. Перитецийси 40 -150 мкм ўлчамда хосил бўлиб, унинг ичида споралар этилади. Споралар ўлчами 11 -17 х 2,5- 4 мкм
Пикнидияли босқичи Mycosphaerella linicola Naumov деб номланиб, споралар сўрғичсимон шаклдаги пикнидияларни хосил бўлади. Пикнидиялар ялтироқ пўстли, учки тўқима лари тешикчалар хосил қилади. Споралар 20-30
1,5- 3 мкм ўлчамда бўлиб, қулай шароитда хосил бўлган мицелий ўсимлик тўқимасидаги шираси билан озиқланади.
Касалликнинг тарқалиши ва пикнидиоспораларни мице лийни ривожланиши учун қулай шароит 24- 250 С, минимал харорат 2 -3 0 С , ноқулай харорат 30- 32 0 С. Ўсимликнинг касалланиши учун хавонинг намлик миқдори 69-95 %, харо-рати 14-250С ни ташкил қилади. Паст хараоратда хам замбу-руғнинг ривожланиши учун ва касаллик белгиларининг пайдо бўлиши учун имконият вужудга келади.
Касалликнинг тарқалиши учун инфекция манбайи пик-нидияларда хосил бўладиган споралар хисобланиб, нам хаво, ёғингарчилик вақтида шамол ёрдамида тарқалади. Зарарланган жойга тушган инфекция ўсиш найчаларини хосил қилиб, поя бўйлаб тарқалади. Инфекция тупроқда бир неча йил
177
давомида сақланиб, агротехник тадбирлар тўғри қўлланилганда инфекция 4 йилда йўқ бўлиб кетади.
Do'stlaringiz bilan baham: |