Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ўзбекистон республикаси қишлоқ ХЎжалиги вазирлиги тошкент давлат аграр университети


-МАВЗУ: Соя ва зиғирнинг карантин касалликларини аниклаш



Download 5,62 Mb.
bet74/96
Sana25.02.2022
Hajmi5,62 Mb.
#298441
1   ...   70   71   72   73   74   75   76   77   ...   96
Bog'liq
фитоэкспертиза УМК

5-МАВЗУ: Соя ва зиғирнинг карантин касалликларини аниклаш


Соянинг поя рак касаллиги билан танишиш


Дарсни мақсади: Соя поя раки касаллигининг ташқи белгиларини ўрганиш ва касаллик қўзғатувчиларнинг морфологик тузилиши билан танишиш.


Дарсга зарур жиҳоз ва материаллар: Касалланган ўсимлик гербарийлари, микроскоп, буюм ва қоплагич ойна, препоравал нина, пипеткалар, пинцетлар.


Топшириқни бажариш тартиби: Соя поя раки касаллигининг ташқи белгиларини тафсилотини ёзиб, расмини чизинг.
Соя поясининг раки

Соя поясининг рак касаллигини Deutereomycetes синфи, Sphaeropsidales тартиби, Sphaeropsidaceae оиласининг вакили Diaporthe phaseolorum (Cke et Ell)Sacc.var caulivora Athow et Cadwell тури тамонидан келтириб чиқари-лади. Замбуруғ ўсимликнинг хамма ривожланиш фазаларида касаллан-тиради, айниқса кўчатларнинг униш фазасида чиритиб кўп зарар келтиради. Белгилар дастлаб уруғкуртак баргда, кейинчалик пояда қиз-ғиш жигар рангдаги ботиқ доғлар тарзида намаён бўлиб,поя бўйлаб тарқалиб уни ўраб олади, касалланган ўсимлик дастлаб сўлийди ва қуриб қолади. Барглардаги


172
барг томирлари орасида дастлаб оч яшил доғлар хосил бўлиб, кейинчалик жигар ранга киради ва барг қурисада тушиб кетмайди. Ўсимликнинг касалланган жойларида хосил бўлган пикнидий лар қатор бўлиб жойлашади, касалланган қўзоқлар очилиб кетади ва қуриб қолади. Нам ҳаво шароитида касалланган жойлардақўнғир бинафша доғларда хосил бўлади. Шундай белгиларга эга уруғларнинг сифати ва унувчанлиги кескин пасайиб кетади.

Замбуруғларнинг пекнидиялари шарсимон бўлиб ўлчами 112-545х98-385 мкм катталикда бўлиб, рангсиз, бир хужайрали 2 тадан ёғ томчиларини хосил қилади. Халтачалар саккиз спорали бўлиб, ўтроқ, тўғноғичсимон, чўзинчоқ шаклда бўлиб, ўлчами 30-40х4-7 мкм ни ташкил қилади. Замбуруғнинг халтачали босқичи Diaporthe phaseolorum Sacc.var sojae деб номланиб Ascomycetes синфи, Euascomycetidae кенжа синфи, Sphaeriales тартиби, Valsaceae оиласининг вакили дейилади. Замбуруғнинг меватаналари ўсимликнинг поясининг қолдиғида тиним даврини кечиргандан кейин, баҳорда иссиқ кунлар келиши билан ривожланади. Инфекция манбайи тупроқда сақланиб , харорат 25 0 С бўлганда споралари униб, тез ривожланади. Хосил бўлган мицелий ва споралар уруғ ва ўсимлик қолдиғида сақланиб, уруғ воситасида тарқалади. Бу замбуруғ касаллантирилган ўсимлик аъзоси юзасида пектиниоспорали пекнидий хосил қилади. Пикнидийларнинг асоси кенг ,шарсимон ўлиб, ўлчами 112- 582 х 98- 385 мкм ташкил қилади. Пектиниоспоралар рангсиз, бир хужайрали, урчуқсимон шаклда бўлиб, 4,9 - 9,8 х1,9- 3,2 мкм ни ташкил қилади. Замбуруғ баъзан халтачали босқичини ўтганда перитецийда халтача ва халтачаспоралар хосил қилади. Перитеций сферик шаклда бўлиб, ўлчами 148- 282 х185- 346 мкм ни ташкил қилади. Халтачалар тўғноғичсимон шаклда бўлиб, 8 та халтачали. Халтачаспоралар икки хужайрали ,рангсиз, эллипссимон шаклда бўлиб, ўлчами 9,2- 13,5 х 3,3 - 5,6 мкм ни ташкил қилади.


Каслаллик соянинг уруғдан унган кўчатларни ,катта ёшдаги ўсим ликларнинг пояси ва илдизини касаллантиради. Касалланган аъзо юзасида дастлаб қўнғир рангдаги доғлар тарзида намаён бўлиб, кейинчалик унинг


173
юзаси ботиқ доғларга айланади. Пояда доғлар бир бири билан туташиб уни тўлиқ ўраб олади. Поянинг қорайган қисмини кўндаланг кесиб кўрилса, унинг ўзак қисми қорайиб кетади. Касалланган ўсимлик дастлаб сўлийди кейин қуриб қолади. Сўлиган баргалар ўсимликда осилиб қолади. Касалланган ўсимлик дуккак хосил қилмайди , хосил бўлган дуккакларда тўлиқ этилмаган уруғлар хосил бўлади.

Касаллик туфайли 40 % хосил нобуд бўлади. Касалланган уруғлар униб чиқмайди. Инфекция уруғда ва касалланган ўсимлик қолдиғида сақланади.


Касалликка қарши курашда қуйидаги тадбирларга амал қилиш керак: касаллик учрайдиган худудлардан уруғлик тайёрламаслик керак; четга чиқарилган уруғлар фитосанитар экспертизадан ўтказилиб, кейин карантин питомникларга экиш керак; бу жойда ўсаётган ўсимликлар майса унганда, ўсиш даврида назорат қилиниши керак. Уруғларни экишдан олдин тигам 46 кг/т, фундазол 3 кг/т миқдорда фунгицидлар билан ишлов бериш, чидамли навларни экиш керак.



Download 5,62 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   70   71   72   73   74   75   76   77   ...   96




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish