ЛАБОРАТОРИЯ МАШҒУЛОТЛАРИ
1-МАВЗУ: Ғузанинг антракноз касаллигини аниклаш
Дарсни мақсади: Ғузанинг антракноз касаллигини аниклаш усуллари
билан танишиш.
Дарсга зарур жихозлар: қишлоқ хўжалик махсулотларида учрашини текшириш учун бинокуляр МБС 1, пешона бинокуляри БЛ, термостат, қуритиш шкафлари, холодилник, пробиркалар учун челак, техник тарози, пробиркалар учун штативлар, қумли соат зарур. Бундан ташқари темирли ва пласмассали шпателлар, қоп шуплари, дон элагич (0,1 дан 3 мм гача), майда жихозлардан бритва, скалпел, пинцет, нина, микробиологик илгак, қайчи кабилар зарур.
Топшириқни бажариш тартиби:
Ғўза уруғини Антракноз касаллигини қўзғатувчиси-Colletotrichum gossypii Southw ва Colletotrichum indicum Dast. билан зарарланганлигини аниқлаш
Антракноз билан касалланган уруғлар ташқи тузилишига кўра соғлам уруғлардан фарқ қилмайди. Касалланган уруғлар толалари бир-бири билан ёпишиб кул рангни, уруғ пўсти сарғиш кул ранг ҳосил қилади. Касаллик қўзғатувчиси уруғ пўстининг остки қисмида спораларни ҳосил қилсада, уруғ
163
пўстида хеч қандай ўзгариш кузатилмайди. Шунинг учун чигитни антракноз билан касалланганлигини таҳлил қилишда биологик ва люминесцент усулларидан фойдаланилади. Уруғнинг ички қисмидаги инфекцияни аниқлашда ренгенография (АРС 1) усулидан фойдаланиш мақсадга мувофиқ.
Уруғнинг замбуруғ билан касалланганлигини аниқлашдаги биологик усулнинг мохияти шундан иборат ки, стерилизация қилинган Петри ликопчаларининг пастки қисмига филтер қоғози ёки марли тўшалиб, стерилизация қилинган сув билан намланади. Уруғлар стерил пинцет билан бир- бирига тегмайдиган қилиб ликопча ичига 20 тадан қўйиб чиқилади. Нам камерали Петри ликопчалари термостатда хосил қилинган 25-280 С хараоратга жойлаштирилади.
Петри ликопчаларидаги уруғни микроскопик анализини термостатга қўйилгандан 5-8 кундан кейин бошлаб, кузатишнинг 12-14 кунида тугалланади.
Петри ликопчаларида унган уруғлар танлаб олиниб, уларнинг илдизи ва уруғкуртак барглари микроскопда кузатилади. Касалланган уруғлардан унган кўчатларнинг илдиз бўғизида ва уруғкуртак баргида тўқ қизил ёки тўқ қўнғир рангдаги ботиқ доғлар пайдо бўлади. Доғлар юзасида замбуруғ споралари ҳосил бўлади.
Унмаган уруғлар лупа ёки бинокуляр воситасида кузатилганда уруғ юзасида ёки тола устида замбуруғ спораларини кўриш мумкин. Кузатилган уруғлар юзасида белгилар аниқланмаган тақдирда уруғни тенг ўртасидан иккига бўлиниб уруғ пўстининг ичидан кузатилганда замбуруғ спораларини кўриш мумкин.
Таҳлил давомида уруғ юзасини Bacillus subtilis, Mucor racemosus, Xanthomonas malvacearum каби сапро-троф бактериялар босиб кетмаслиги учун уруғлар спиртовка алангасида куйдирилиб 3 % ли агарли озиқада ундириш учун 28 0 С хароратли термостатга жойлаштири лади.
Colletotrichum gossypii Southw замбуруғининг морфо логик тафсилоти. Замбуруғ споралари думолоқ ёки чўзинчоқ ёстиқчалар шаклида ҳосил
164
бўлади. Споралар орасидан 100-250 мкм узунликда биттадан, баъзан тўп-тўп бўлиб жойлашган тукларни хосил қилади. Туклар асоси тўқ жигар рангда бўлиб, учки қисми рангсиз, бўғимларга бўлинган. Конидия бандлари рангсиз,ўлчами 12-18х5 мкм.
22-расм. Ғўзанинг антракноз касаллигини қўзғатувчи Colletotrichum gossypii Southw замбуруғи.Тукли ва спорали ёстиқчалар
23-расм. Ғўзанинг антракноз касаллигини қўзғатувчи Colletotrichum indicumi Dast замбуруғи.Тукли ва спорали ёстиқчалар
165
Конидиялари бир хужайрали, чўзинчоқ-думалоқ, учки қисми тўмтоқ бўлиб ,марказида битта ёғ томчисини ҳосил қилади. Конидиялар рангсиз, баъзан бинафша рангда, ўлчами 10-20х4-5,5 мкм. Нам камераларда ёстиқчаларни хосил қилмасада, кул рангдаги мицелий ва конидияларни ҳосил қилади.
Colletotrichum indicum Dast. замбуруғининг морфологик тафсилоти. Замбуруғ споралари ёстиқчалар шаклида ҳосил бўлади. Ёстиқчалар бинафша рангда бўлиб, шакли думолоқ, кейинчалик қорайиб кетади ва доира хосил қилиб жойлашади. Споралар орасидан бир хужайрали 1-7 тўсиқчали, тўқ жигар рангдаги, учи ўткир, 76,5-125,5 мкм узунликдаги туклар хосил бўлади.
Конидия бандлари қисқа, рангсиз, қисман эгилган , ўлчами 7,7-13,2х1.6-2,7 мкм. Конидиялари бир хужайрали, чўзинчоқ, ўроқсимон эгилган, учи ингичалашган, маркази-да битта ёғ томчисини ҳосил қилади. Конидиялар рангсиз, баъзан бинафша рангда, ўлчами 15-25х1,8-4,3 мкм.
Do'stlaringiz bilan baham: |