Бегона ўт уруғларининг экспертизаси.
Озиқ овқат ва уруғлик учун мўлжалланган уруғ ва дон намуналари фитопатологик ва энтомолмогик анализдан кейин герболог мутахассисига анализ учун берилади. Намуналар шаклига қараб элакдан ўтказилгандан кейин уларнинг ифлосланганлик даражаси кўриб чиқилади. Бунинг учун йирик уруғлар биринчи элакда, иккинчи элакда ўртача ўлчамдаги (амброзия, кунгабоқар, итузум уруғлари), учинчи элакда энг майда уруғлар (зарпечак, стриглар уруғи) ўтказилади.
Намунадаги йирик шаклли уруғлар 3,5х1,8 мм, ғалла ва дуккакли экин уруғлари 2,5х1,8 мм, ўт ўсимликларнинг уруғлари 1,2 мм диаметрдаги элаклардан фойдаланиб элагандан кейин миқдори аниқланади. Уруғларни элаш қўлда амалга оширилиб, элакни олдинга ва орқага харакатлантирилиб ёки айланма харакатланиб эланади.
Элакдан ўтган уруғлар намуналари алохида ойна устига тўкилиб, шпател ёрдамида бўлакларга бўлинади ва 5 марта катталаштириладиган лупа билан кузатилади. Топилган бегона ўтлар уруғи соат ойнасига алохида жойлаштирилиб, хар бир уруғ намуналари карпологик коллекция, атлас, уруғларни аниқлагичлари ёрдамида турлари аниқланади. Уруғларни аниқлашда бинокуляр лупа ёрдамида кузатиб шакли, уруғ пўстининг юзаси, ранги, ўлчами хисоблаб чиқилади.
157
Бегона ўт уруғини ботаник номенклатураси аниқлангандан кейин карантин уруғларнинг сонини хисоблаш бошланади. Хисоблаш натижалари карантин экспертизаси баённомасига киритилади. Хисоблашлар 1 кг уруғга мос қилиб амалга оширилади. Масалан, 30 г намунада 1 та зарпечак уруғи аниқланган бўлса, 1 кг да 33 та бегона ўт уруғи борлиги аниқланади.
Кичик партияда (3 кг гача) илмий тадқиқот ишлари учун ёки селекция учун келган уруғлар хар бир қопчадагиси алохида кўриб чиқилади ва карантин бегона ўтлар уруғи миқдори ва ботаник номи аниқланиб, 110 0С хароратда 60 минут қиздирилиб эгасига топширилади.
Карантин бегона ўтлари уруғларини тупроқда тарқалишини экспертизаси.
Хар қандай тупроқ намунаси ўзида турли бегона ўтларнинг уруғларини сақлайди. Бу уруғларни тупроқдан ажратиб олиш ва аниқлаш учун қуйидаги усуллардан фойдаланилади:
1.Уруғни тупроқ таркибидан қўлда ажратиш.
2.Тупроқ намуналарини сувда ювиш.
3.Тўйдирилган кучли эритмаларда аниқлаш.
Уруғни тупроқ таркибидан қўлда ажратиш учун тупроқ намунаси стол устидаги ойнага тўкилиб, шпател, пинцет ва лупадан фойдаланиб тупроқ таркибидаги бегона ўтлар уруғи ажратиб олинади. Лекин бу усулдан фойдаланиб экспертиза қилинганда, стрига уруғлари кўринмасдан ўтиб кетиб қолиши мумкин. Шунинг учун стрига ва зарпечак уруғлари намуна ичида учрамаслигига ишонч хосил қилинганда бу усулдан фойдаланиш мумкин.
Тупроқ намуналарини сувда ювиш усулида тупроқ намунаси 15-20 см баландликдаги элакларга солиниб, тоғорадаги сувга ботириб қўйилади. Тупроқ заррачалари эригандан кейин секин оқадиган сув оқимида хар бир элакдаги тупроқ намуналарининг қолдиғи ювилади. Элакда қолган уруғлар
158
бинокулар лупа ёрдамида кузатилиб, уларнинг сони ва ботаник номи аниқланади.
Туйинтирилган эритмалар методидан фойдаланиб тупроқнинг минерал ва органик қисмининг солиштирма оғирлиги бир хил бўлмайди. Тупроқнинг минерал қисми 2,4, органик қисми 1,4 га тенг. Бунинг учун оғир эритмалар сифатида бромоформ (4 қисм) ва олтингугуртли эфир (4 қисм) фойдаланилади. Бу аралашманинг солиштирма оғирлиги 1,7 га тенг.
Тупроқ намунасидаги уруғларни ажратиб олиш учун уни кўрсатилган аралашмага солиниб, таёқча билан яхшилаб аралаштирилади. Намунадаги минерал заррачалар идиш тубига чўкса, уруғлар солиштирма оғирлиги кам бўлганидан эритманинг юзасида сузиб юради.
Do'stlaringiz bilan baham: |