Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ўзбекистон республикаси қишлоқ ХЎжалиги вазирлиги тошкент давлат аграр университети


Қўзғатувчи Grapevine flavescense doree(micoplasma)



Download 5,62 Mb.
bet85/96
Sana25.02.2022
Hajmi5,62 Mb.
#298441
1   ...   81   82   83   84   85   86   87   88   ...   96
Bog'liq
фитоэкспертиза УМК

Қўзғатувчи Grapevine flavescense doree(micoplasma) микоплазмасимон организм эканлиги тахмин қилинади. У цикада (Scaphoides littoralis Ball.) воситасида токдан вика ва хризантемага юқади ва улардан токка қайта ўтади. Тажрибада касалликни соғлом ўсимликка куртак пайванди орқали юқтириш мумкин.


Касаллик ривожланиши ва зарари. Касалликни токзорда цикада тарқатади. Цикада йилига бир авлод беради. Қўзғатувчи зарарланган новдаларда қишлайди. Баҳорда қўзғатувчини цикаданинг нимфаси ёки етук зоти ютади, уч ҳафтадан сўнг уларда токни зарарлаш қобилияти пайдо бўлади.

Касаллик белгилари вектор воситасида табиий зарарланишдан сўнг кейинги йили кучли ва системали шаклда ривожланади. Аммо ток бошқа вирус (black ring virus) билан зарарланган бўлса, касаллик системали бўлмасдан, қўзғатувчи тўқимага кирган жойда локал бўлиб қолади.


190
Кейинги мавсумларда касаллик ривожланиши 2 типда ўтиши мумкин: 1) системали белгилар йилдан йилга кучаяди ва охири ток нобуд бўлади; 2) ток қайтадан зарарланмаса, соғаяди; 4-5 йилдан кейин қайта зарарланиш юз берса, токда яна 1-тип системали зарарланишнинг белгилари ривожланади.
8-МАВЗУ: Цитрус усимликларини фитоэкспертиза килиш


Топшириқ. Цитрус экинларининг мальсекко касаллиги билан танишиш


Дарсни мақсади: Цитрус экинларининг мальсекко касаллигининг ташқи белгиларини ўрганиш ва касаллик қўзғатувчиларнинг морфологик тузилиши билан танишиш.


Дарсга зарур жиҳоз ва материаллар: Касалланган ўсимлик гербарийлари, микроскоп, буюм ва қоплагич ойна, препоравал нина, пипеткалар, пинцетлар.


Топшириқни бажариш тартиби: Цитрус экинларининг мальсекко касаллигининг ташқи белгиларини тафсилотини ёзиб, расмини чизинг.
Цитрус экинларининг мальсекко касаллиги

Касалликни Coelomycetes синфининг Sphaeropsidales тартибига кирувчи Phoma tracheiphila (Petri) Kantasch. et Gik. (синоним Deuterophoma tracheiphila Petri) замбуруғи қўзғатади.


Қўзғатувчи Ўртаер ва Қора денгизлар атрофида ва Кичик Осиёда тарқалган, уларнинг қаторига қуйидаги мамлакатлар киради: Европада Греция, Грузия, Италия, Франция, Эгей архипелаги ороллари; Осиёда Афғонистон, Исроил, Кипр, Ливан, Сурия, Туркия ва Фаластин; Африкада Тунис. Барча цитрус экинлари, айниқса лимон ва цитрон кучли, бергамот, баъзи мандарин навлари, танжеро ва тангор дурагайлари ҳам зарарланади. Касаллик грейпфрут ва ширин апельсинда кам учрайди ва кучли ривожланмайди.


191
Касаллик белгилари. Дарахтлар барча ривожланиш босқичларида зарарланади, аммо касаллик ёш дарахтларда кучли ривожланади. Касалликнинг характерли белгиларидан бири – қўзғатувчи баргга кирган жойида барг томирларида хлороз ривожланишидир. Вақт ўтиши билан олдин тепа ярусдаги, кейинчалик пастки яруслардаги барглар қуриб, тўкилади, новда учи қурийди. Тўкилган баргларнинг марказий томирида ва баъзи иккиламчи томирларида қизғиш доғланиш кузатилади. Касаллик юқори яруслардаги ёш новдалардан пастки шох ва пояга тарқалади, охирида поянинг остки қисми ва илдизлар ҳам зарарланади. Зарарланган пўстлоқ, айниқса 1-2 йиллик новдаларда, кумушсимон-кулранг тус олади. Вақт ўтиши билан қўзғатувчининг кўп сонли, қора пикнидалари пўстлоқни ёриб чиқади.

Касалликнинг ишончли диагностик белгиси – дарахт поясини қия ёки узунасига кесганда ёхуд унинг пўстлоғини тасма шаклида шилиб олганда яқинда зарарланган ксилема тўқималарида қизил ёки апельсин тусли доғланиш мавжудлигидир.




Касаллик қўзғатувчиси ва унинг белгилари. Қўзғатувчининг пикнидалари қора тусли, думалоқ, нок ёки бироз узунчоқ шаклли, диаметри 52-165 мкм, кўпинча яхши шаклланган бўйинчали. Пикноспоралари таёқча ёки сал овал шаклли, гиалин, бир ҳужайрали, тўғри ёки сал эгилган, учлари тўмтоқ, 2-4,2х0,5-1,5 мкм. Ксилема тўқималари ичидаги бўшлиқларда қўзғатувчи фиалоконидиялар ҳосил қилади.

Қўзғатувчини зарарланган, аммо нобуд бўлмаган новдалардан осон ажратиб олиш мумкин. КДА муҳитида замбуруғ мицелийсидан кўп миқдорда қизил пигментлар ажралиб чиқади, улар гифалар ва муҳит устида кристаллар тўдаларини ҳосил қилади. Бундай муҳитда фиалоконидиялар гифаларда, эркин ҳолда ривожланади, кейинроқ эса пикнида ва пикноспоралар ҳам ҳосил бўлади. Фиалоконидиялар овал шаклли, 4-6,7х2-5,4 мкм, гифаларнинг кичик шохчалари – конидиофоралар учида, шилимшиқ бошчаларда ҳосил бўлади.


192
Касаллик ривожланиши. Касаллик бутун мавсум давомида ривожланади, аммо дарахтлар зарарланиши ва касаллик кучли намоён бўлиши кеч куздан кеч баҳоргача бўлган даврда кузатилади.

Қўзғатувчининг пикноспоралари ёмғир ва шамол билан тарқалади. Улар томчи намликда ўсади ва ниш найчаси ёрдамида устьицага киради, аммо ҳар хил яралар орқали ҳам тўқимага кириши мумкин. Тўқима чида замбуруғ гифалари ксилема тўқимасининг бўшлиқларига киради ва уерда фиалоконидиялар ҳосил қилади. Фиалоконидиялар ксилема суюқлиги билан ўсимликда систем шаклда тарқалади.


Пикнидиоспоралар ўсиши ва ўсимлик тўқимасига кириб, зарарлаши 3-25оС да кузатилади, 15-16оС ҳароратда эса 40 соат давомида амалга ошади. 12,7-22,4оС ҳароратда инкубацион давр 48-58 кунни ташкил этади. Қўзғатувчи тўқима ичида ўсиши ва касаллик белгиларини ҳосил қилиши учун оптимал ҳарорат 20оС. Ўсимлик тўқимаси ичидаги мицелий совуққа, юқори ҳароратга ва қуруқликка жуда чидамли. Шу сабабдан қўзғатувчи нафақат ўсиб турган дарахтларда, балки уларнинг нобуд бўлган қисмларида ҳам (жумладан нобуд бўлган дарахтларда 1 йилгача) ҳаётчанлигини сақлайди ва қулай шароит кузатилганида, уларда пикнида ва пикноспоралар ҳосил қилади. Пикнидалар тўкилган баргларда ва зарарланган новдаларда ҳам сақланади. Замбуруғ тупроқда сақланмайди.



Download 5,62 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   81   82   83   84   85   86   87   88   ...   96




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish