Дарсни мақсади: Картошканинг рак ва фитофтороз касаллигини аниклаш усуллари билан танишиш.
Дарсга зарур жихозлар: қишлоқ хўжалик махсулотларида учрашини текшириш учун бинокуляр МБС 1, пешона бинокуляри БЛ, термостат, қуритиш шкафлари, холодилник, пробиркалар учун челак, техник тарози, пробиркалар учун штативлар, қумли соат зарур. Бундан ташқари темирли ва пласмассали шпателлар, қоп шуплари, дон элагич (0,1 дан 3 мм гача), майда жихозлардан бритва, скалпел, пинцет, нина, микробиологик илгак, қайчи кабилар зарур.
Топшириқни бажариш тартиби:
Картошка туганагида рак касаллиги Synchytrium endobioticum Pers.. қўзғатувчисини аниқлаш
Намунадаги картошка туганаклари диққат билан куза тилиб, унинг юзасида хосил бўлган рак шишлари аниқлана ди. Ўсимталар майда, дастлаб оқ рангада, кейин жигар рангга киради.
Бу касаллик туганакларни, столонларни, пояни ва барг ни касаллантиради. Касаллик белгилари туганакларда даст лаб унинг бутун юзасини қоплаб олса, вегетация охирида кўзчалар атрофида намаён бўлади .
Касалланган туганак юзаси рангсизланса, столонлар тўхтовсиз ўсши натижасида 4- 5 босқичли занжирлар хосил бўлади. Пояда бўртиқлар илдиз бўғизи атрофида, баргларда барг қўлтиғи ёки япроқларда хосил бўлади. Бўртиқлар тўқималарнинг бузилиши натижасида хосил бўлиб, касалланган хужайралар таркибини крахмал ташкил қилади. Бўртқлар дастлаб рангсиз кейинчалик жигар ва ниҳоят қора рангга киради. Бўртиқ юзаси гуллаётган карам гулини эслатади.
170
Н.А.Дорожкин фикрича карошка раки 3 шаклда учрайди: баргсимон, паршасимон ва букилган. Касаллик нинг баргсимон шакли туганак кўзларининг қопловчи тўқимлари гўшдор, шакли ўзгарган баргларга айланишидан хосил бўлади. Касаллик ташқи тамондан очилиб кетган қарағай худдаларига ўхшайди. Касалликнинг паршасимон шакли туганак юзларида яралар шаклида пайдо бўлади. Букланган рак касалликлари туганак юзларини чўтир рангга киритади.
Бу касалликни қўзғатувчиси Хитродиомицетлар синфи, Chytridiales тартиби вакили Synchytrium endobio ticum Pers. замбуруғи ҳисобланади. Касаллик асосан туга накни зарарлайди. Ундаги куртаклар атрофида ўзига хос думалоқ ўсимталар пайдо бўлади. Улар картошка туганагини чиришига сабаб бўлади.
26-расм. Картошканинг раки - Synchytrium endobioticum Pers..: 1-туганак ва столонлар раки; 2-касаллланган гул; 3-рак билан касалланган туганак; а касалланган барг; 4-касаллик қўзғатувчисининг хаётий жараёни.
Инфекция манбайи тупроқ ва куртакда қишлаган замбуруғ зооспоралари ҳисобланади. Улар нинг чексиз бўлинишидан 200- 300 та бир хивчинли, бир хужайрали зооспора ҳосил бўлади. Касаллик қўзғатувчисининг ривож ланиши ва тарқалиши учун 5-24 0 С хараорат зарур
171
бўлса, 15 -18 да яхши ривожланса, 30-80 % намлик зарурдир. Замбуруғ 60-80
намликда яхши ривожланади.
Synchytrium endobioticum Pers. замбуруғини зооспо рангийлари думалоқ ёки овал шаклида бўлиб, пўстлоғи икки қаватли, ташқиси сариқ ичкиси ялтироқ рангда бўлади. Ташқи қавати ўсимликнинг нобуд бўлган хужайра лари хисобига жигар рангда кўринади. Зооспорангийларнинг ўлчами 50-80 мкм ни ташкил қилади.
Do'stlaringiz bilan baham: |