Топшириқ. Соянинг қизил пушти серкаспориоз касаллиги билан танишиш
Дарсни мақсади: Соянинг қизил пушти серкаспориоз касаллигининг ташқи белгиларини ўрганиш ва касаллик қўзғатувчиларнинг морфологик тузилиши билан танишиш.
Дарсга зарур жиҳоз ва материаллар: Касалланган ўсимлик гербарийлари, микроскоп, буюм ва қоплагич ойна, препоравал нина, пипеткалар, пинцетлар.
Топшириқни бажариш тартиби: Соянинг қизил пушти серкаспориоз касаллигининг ташқи белгиларини тафсилотини ёзиб, расмини чизинг.
Қизил пушти серкаспориоз касаллиги соянинг уруғдан унган
кўчатларни ,катта ёшдаги ўсимликларнинг поясини касаллантиради. Касалланган майса юзасида дастлаб тўқ пушти рангдаги доғлар тарзида
174
намаён бўлиб,кейинчалик ғадир будир тусга кириб, поя тезда синиб кетади. Касалланган ўсимлик дастлаб ўсишдан орқада қолади. Касалланган барглар ва дуккаклар юзасида майда,хар хил шаклдаги ,думалоқ қизил қўнғир рагдаги доғлар пайдо бўлади. Касалланган ўсимлик аъзоларидаги доғлар бирлашиб ,нам хаво шароитида доғлар юзасида қўнғир оқ рангдаги моғор пайдо бўлади. Касалланган уруғ юзаси ғадир будур бўлиб уруғ пўсти ёрилиб кетади.
Касаллик қўзғатувчиси (Deuteromycetes) такомиллашмаган замбу руғлар синфи, Hyphomycetales тартиби, Dematiaceae оиласига мансуб Cerco spora kikuchii M. Mats. тури хисобланади. Бу замбуруғ билан касаллантирилган уруғ юзасида рангсиз доғлар хосил бўлади. Уруғ пўсти ёрилиб ,юзаси ғадир будир бўлади. Касаллик ёш майсаларда хосил бўлганда у тезда синиб кетади, ўсимлик ўсишдан орқада қолади. Баргда касаллик белгилари жигар рангдаги майда , 1 см хажмдаги доғлар пайдо бўлади. Нам об- ҳаво шароитида доғлар юзасида мицелий хосил бўлиб кейинчалик , чўзинчоқ, қисман эгилган конидийлар хосил қилади. Конидийлар рангсиз, чўзинчоқ, асоси тўмтоқ бўлиб, учи ингичкалашган ,ўлчами 38,8 44,5х1,3 6,1 мкмни ташкил қилиб, 10-20 та тўсиқчалар хосил қилади.
Касаллик туфайли 25-30 % хосил нобуд бўлади. Касалланган уруғлар униб чиқмайди. Инфекция уруғда ва касалланган ўсимлик қолдиғида сақланади ва шамол, ёмғир воситасида тарқалади.
Касалликка қарши карантин тадбирларига тўлиқ амал қилиш керак. Соя уруғлари хориждан келтирилган тақдирда карантин назоратидан ўтказилиб, касалланган намуналар аниқланган тақдирда шу партиялар йўқ қилиб ташланади. Мухим тадбирлардан бири касаллик ларга чидамли навларни экиш хисобланади.
Экинзорларда алмашлаб экиш қоидаларига амал қилиб буғдой, арпа, жавдар, маккажўхори экишни йўлга қўйиш, бегона ўтларни йўқ қилиб ташлаш, 4 йилдан кейин соя экиш, ўсимлик қолдиқларини ўз вақтида йўқ қилиш, тупроқни чуқур шудгор қилиш , тупроқдаги инфекция миқдорини
175
кескин камайтиради ва касаллик аниқланган тақдирда касалланган намуналар
йиғиб олиб яқиндаги карантин инспекциясида лаборатория тахлилидан
ўтказилади.
Do'stlaringiz bilan baham: |