Вирусологик экспкетриза усулари
Вирусологик экспертизанинг асосий мақсади Республикамизда етиштириладиган қишлоқ хўжалик экинларида учрамайдиган вирус
касалликларини кириб қолишига йўл қўймасликдир. Вирус касалликларини аниқлаш учун ўсиб турган ўсимлик намуналари бўлиши керак. Чунки, таҳлил учун жўнатилган ўсимлик қисмларида вирус инфекцияси кўринмаслиги мумкин. Шунинг учун карантин қоидаларига асосан, Республикага келтириладиган кўчатлар, уруғлар албатта интродукцион карантин питомникларида бир йил давомида ўстирилиши ва уларда касаллик белгилари йўқлигига ишонч хосил қилиниши шарт. Кўпгина вирус касалликлари касалланган ўсимликларга хужайра шираси воситасида тарқалади.
144
Вирус касалликлари орасида кўп учрайдиган турларига мозайика касалликлари киради. Уларга мозайика, майда барглик, бужмайиш, баргнинг буралиб кетиши, барг томири мозайикаси, некрозли доғлар, халқали доғлар киради. Вирус касалликларини ташқи белгиларига қараб тезда аниқлаш мумкин эмас. Шунинг учун вирус касалликларини аниқлашда қуйидаги усуллардан фойдаланилади.
Ўсимлик туганакларида, пиёзбошларида, илдизида, илдизпояларида хаёт кечираётган вируслар қиш фаслида яширин холда сақланганлиги учун уларни иссиқхоналардаги тувакчаларга ўтқазиб, қулай шароитда ўстирилади ва касалликнинг намаён бўлиши кузатилади. Касалланган намуналар бу шароитда ташқи белгиларни хосил қилади ва бундай намуналар йўқ қилиб ташалниши керак.
Намуналарни иссиқхоналарга ўстиришга қўйилганда сўрувчи ҳашаротларнинг бўлмаслиги учун иссиқхона ўз вақтида дизенфекция қилиб туриш, мехнат қуролларини тоза сақлаш ва 2 % ли формалин эритмаси билан стерилизация қилиш керак.
Механик инокуляция ёрдамида ўсимликларни заралаш усули
Тамаки навларининг ТВМ (тамаки вирус мозайика) сига чидамлилигини баҳолаш учун тамаки ўсимлигини турли навларини тамаки мозайикаси вируси намунаси билан соғлам ўсимликка юқтириш усулидан фойдаланиб, кузатиш жараёнида касаллик белгиларининг намаён бўлиш даражасига қараб тамаки навларининг чидамлилиги аниқланади.
Тажрибани бошлашдан олдин иш жойи, иш қуролларини яхшилаб ювиб, тозалаб, стерилизация қилинади. ТМВни ажратиб олиш учун тамаки ёки помидор баргини (5-10 гр) чинни ховончада 0,1 М фосфат буфери (1 гр намуна га 1 мл буфер) миқдорида (рН 7,8) эзиб майдаланади.
Баргни яҳшироқ майдалаш учун гомогенизатордан хам фойдаланиш мумкин. Гомогенатни 2 қаватли докада сиқиб ўсимлик шираси Петри
145
ликопчаларига олинади. Гомогенатни 1 минутда 8 минг айланиш тезлигидаги центрифугада 10 минут давомида центрифуга қилинади.
Чўкманинг юзасида вирус инфекцияси борлигига ишонч ҳосил қилиш учун серологик усулдан фойдаланилади. Бунинг учун ўсимлик ширасидан буюм ойнасига бир томчи томизилиб унга ТМВ учун хос бўлган зардоб томизилади.
Соғлом тамаки ўсимлик баргларининг остки юзасига кварц қуми сепилади ва ўсимлик ширасига ботирилган пахта воситасида инфекция барг томири оралиғига секин аста томизилиб ишқаланади. Касаллантирилган ўсимлик барглари нам ҳолдаги 15 л хажмдаги эксикатордаги ипчаларга осилган ҳолда 4 кун давомида 20°С ҳароратда касаллик белгилари пайдо бўлганга қадар сақланади. Касалликка чидамсиз ўсимликларда белгилар пайдо бўлса, чидамли навларда белгилар пайдо бўлмайди. Масалан, индикатор ўсимликлардан Nicotiana glutinosa да 48 соатдан кейин, N.sylvestris да 76-80 соатдан кейин, Chenopodium amaran ticolor, Ch. quenea да 1 ой давомида некроз хосил бўлиш интенсивлигига қараб уларнинг касалликларга чидамлилиги хисоблаб чиқилади.
Бунинг учун ТВМ ни помидор штамми билан касалланган помидор ёки тамаки ўсимлиги барглари намуналари (5 грамм); Индикатор ўсимликлар: Nicotiana glutnosa, N.sylvestris, Chenopodium amaranticolor ,Ch.quenea нинг соғлом тамаки ўсимлиги намуналари; пинцетлар, дока, Петри ликопчаси, майда кварц қумлари, шиша таёқча, чинни ховонча, эксикатор, пластилин, калька ва пергамент қоғозлари, иплар анализ учун фойдаланилади.
Индикатор ўсимликларнинг юқори, ўрта ва пастки ярусида жойлашган
барглар бир хил белгиларни хосил қилмайди. Ўсимликни касаллантирилгандан кейин белгилар зарарланган жойда ва бутун ўсимликда намён бўлиши мумкин. Инфекциянинг инкубацион даври 3-4 кундан 10-12 кунгача муддатни ўз ичига олади. Бу муддат дарахтларда ва пиёзбошли ўсимликларда бир ойдан ортиқ муддатни ўз ичига олиши мумкин.
146
Вируслар билан касалланган ўсимлик новдаларини соғлом
Do'stlaringiz bilan baham: |