Олий ва ўрта махсус таҳлим вазирлиги ўзбекистон республикаси қишлоқ хжалиги вазирлиги


-расм. Дон (тамаки ) олов ранг куяси



Download 5,11 Mb.
bet39/110
Sana20.03.2022
Hajmi5,11 Mb.
#502656
1   ...   35   36   37   38   39   40   41   42   ...   110
Bog'liq
МАЖ. омборхона 21-22 й krill (2)tayyor

30-расм. Дон (тамаки ) олов ранг куяси


Тегирмон олов ранг куяси (Епҳестиа кииҳниелла Зелл)
Тегирмон олов ранг куяси ун, ундан қилинган маҳсулотларнинг асосий зараркунандаларидан бири ҳисобланади. Бу зараркунанда ғалласимонлар донини, чигитни ва кунжарани ҳам зарарлайди. Айрим ҳолларда қуруқ мевалар ва сабзавотларни ҳам зарарлайди. Тегирмон олов ранг куяси енг шимолий вилоятлардан ташқари ҳамма жойларда учрайди. Ўзбекистонда айрим жойларда яшайди. Ункомбинатларда кўпинча катта зарар етказади. Бу зараркунанданинг қурти ун донларни ўргимчак ипига ўхшаш тола билан бир-бирига ёпиштиради, булар еса трубаларга, ҳаво пуфлайдиган трубаларга, ҳар хил машиналар, елаклар тешигига тиқилиб қолади, бу еса баoзан ункомбинатлар ва бошқа корхоналар машиналарининг тўхтаб қолишига сабаб бўлади.
Капалаги йирик, қанотини ёзганда 22—27 мм келади. Олдинги қанотлари қўрғошинсимон кул ранг тусда, ҳар қайси олдинги қанотларида иккитадан илон изисимон кўндаланг оқиш йўллар ва қанотларнинг ҳамма жойида қора нуқталар бор. Орқа қанотлари оч кул ранг. Капалак тинч ҳолатда бўлганда қанотлари билан ўзининг қорин қисмини ўраб олади (31-расм).
Тухуми 0,5 мм овал шаклли, оқ, суцимон товланадиган, аста-секин деярли малла рангга кирадиган бўлади.
Қурти 20—25 мм, хира-оқ, боши ва биринчи кўкрак бўғимининг усти ҳам малла ранг бўлади. Хар қайси бўғимининг устида калта тукли 6 донадан тўқ малла ранг доғчалар бор.
Ғумбаги 8—10 мм оч малла ранг тусда бўлади. Танасининг учида спиралсимон ўралган туклар бор.

1 2




31- расм. Тегирмон олов ранг куяси: 1— капалаги; 2— қурти;
Ҳаёт кечириши. Иситиладиган хонада капалакларни йил бўйи учратиш мумкин. Иситилмайдиган хоналарда еса улар март ойининг охирида ёки апрелда пайдо бўлади ва дархол (бир кундан сўнг ёки ўша куни) еркак капалак урғочи капалак билан қўшилади ва урғочи капалаклар 2—3 соатдан сўнг тухум қўя бошлайди, тухумларни озиқларига яхшилаб ёпиштиради. Баoзан урғочи капалаклар ҳатто қўшилиш пайтларида ҳам тухум қўяверади ва тухум қўйиши бир ҳафтага чўзилиши мумкин. Бунда ҳафтанинг биринчи куни 75 дан (1- бўғин) то 95% гача (2- бўғин) тухумини қўйиши мумкин. Битта урғочи капалак 100—150 дона, максимум 270 дона (1-бўғин) ва 190 дона (3- бўғин) тухум қуйиши мумкин. Тухум инкубацияси 4—8 кун мобайнида тамомланади. Тухумдан чиққан қурт дарҳол озиқланади ва ўргимчак ипига ўхшаш тола чиқара бошлайди, бу толадан ва озиқ зарраларидан найчалар ҳосил қилади. Бу найча билан сургалиб юриб яна озиқ зарраларини ёпиштиради ва катта тўда ҳосил қилади. Агар бундай найча шикастланса қурт чиқиб кетади ва янги найча ҳосил қилади.
Қуртнинг ривожланиш муддати ҳарорат, намлик ва овқат сифатига боғлиқ. Ҳарорат 16—28° бўлганда қурт ривожланиши 42 кунга, ҳарорат 27—31° бўлганда 30 кунга чўзилади.
Намланган ун қурт ривожланишини тахминан 2 кунга қисартиради, бунда қуртлар қуруқ ун билан озиқлангандагига қараганда озғинроқ ва семизроқ бўлган. Озиқ намлиги ғумбакдан чиқадиган капалакларга ҳам шундай таoсир қилган. Нам ун билан озиқланган қуртдан чиққан капалакнинг танаси, ўрта ҳисоб билан 12 мм, қуруқ озиқ билан овқатланган қуртдан чиққан капалак 9 мм бўлади. Қурти 5—6 ёшни ўтаб ва ривожланишини тамомлагандан сўнг найчадан чиқади ва бирор тинч жойда икки қаватли, яoни ичкиси ғовак, ташқиси қалин адватли пилла ўрайди ва бу пилла ичида ғумбакка айланади. Ғумбаклик даври 7—9 кунга, ҳамма бўғин учун еса 44— 59 кунга чўзилади.
Бу зараркунанда Ўзбекистонда йил давомида 3 мартаба, жанубий вилоятларда 4 бўғин беради, бу еса зараркунанданинг жуда кўпайиб кетишига сабаб бўлади.
Адабиётларда тегирмон олов ранг куяси бир йилда 8—10 бўғин бериши мумкин деган маoлумотлар тегирмон олов ранг куясининг тезроқ ривожланадиган бошқа ирқига мансублигини кўрсатади.



Download 5,11 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   35   36   37   38   39   40   41   42   ...   110




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish