Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги тошкент давлат техника университети



Download 0,56 Mb.
Pdf ko'rish
bet6/24
Sana25.03.2022
Hajmi0,56 Mb.
#509555
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   24
Bog'liq
fojdali qazilmalar (1)

2) Кеч магматик конлар 
Магма кристалланиш жароёнининг охирларига келиб, ундаги учувчи 
бирикмалар миқдорининг ортиши туфайли жинс ҳосил қилувчи минераллар 
кристалланади. Рудали минераллар эса йиғилиб, қолдиқ рудали қотишмаларни 
вужудга келтиради. Улар эса ўз навбатида ташқи ва ички кучлар, масалан, 
тектоник ҳаракатларнинг кучайиши ёки ички газ кучланишининг ортиши туфайли 
силжиши ва қотиб бўлаётган интрузив гавдаларидаги ёриқларни тўлдириши 
мумкин. Шу усул билан кеч магматик конлар вужудга келади. Бу конлардаги
рудани кўздан кечирсак руда эмас минераллар биринчи, рудали минераллар эса 
иккинчи навбатда ҳосил бўлганини кўрамиз. Эрта магматик конлардан фарқли 
ўлароқ, бу ерда рудали минераллар кўпинча «цемент» ролини ўйнайди. Бу 
тоифадаги конларда рудали минераллардан хромит ва платиноидлар перидотит 
билан, титано-магнетит ва ильменит габбро-дунит билан, апатит, магнетит, 
нефелин, сийрак ер элементлари эса ишқорий жинслар билан генетик боғланган 
бўлади. 
Кечки магматик конлар қолдиқ рудали қотишмаларнинг она жинслардаги 
ёриқларида шаклланиши сабабли, руда гавдаларининг асосий шакллари томир ва 
линзасимон бўлади. Шток, уя каби рудалар йиғилган жойлар кўп учрайди. Руда 
гавдаларининг узунлиги 400-800 метргача борса, апатит-нефелин линзалари бир-
неча километргача етади. Қалинлиги эса ўнлаб метрлар билан ўлчанади. Руда 
гавдалари билан ўз ичига олган жинсларнинг туташ чегараси кескин бўлади. 
Рудалар массив, баъзан эса холдор текстурани ташкил қилади. Фойдали 
компонентларнинг миқдори юқори бўлади. Масалан, юқори сортли хром рудасида
Cr
2
O

нингмиқдори 45 %дан ортиқ бўлиб, 35-40 % хром оксиди бўлган рудалар 
паст сортли ҳисобланади. 
Кечки магматик конлар қора (Fe, Cr, Ti), легирловчи (V), асл (Pt) металлар, 
фосфор, алюминий олишда муҳим аҳамиятга эга. Таърифлаётган конларнинг 
хромитли (Кемпирсой, Сарановск) ва платинали хиллари Уралда ва Жанубий 
Африкада жойлашган. Титаномагнетит ва ильменит конлари эса Урал (Кусинск, 
Первоуральск, Качканар)дан ташқари тоғли Шория, Саян тоғларида учрайди. 
Апатит-магнетитли конлар Швецияда (Кирунавара), апатит-нефелинли конлар эса 
Кольск ярим ороли (Хибир)да топилган.. 
Ўзбекистонда соф магматик конлари маълум эмас. Аммо И.Х.Ҳамробоев, 
Р.Назироваларнинг Султан-Увас тоғларида олиб борган илмий тадқиқот ишлари 
оқибатида шу худуддаги офиалит зоналаридаги (Кахрали-Сой) габброидлари ва 
Жамон-Сой интрузиви габбро-диоритлари таркибида хром бирикмалари крокоит, 
беллит минералларини топилиши ва кейинчалик бу далиллар В.Баранов томонидан 
худуднинг бошқа участкаларида ҳам аниқланиши. И.М.Голованов ва Э.Алиевлар 
Чаткал тоғи-нинг ғарбий қисмидаги (Шавас-Белятау) сойларидаги габбро 
массивларида катталиги нўхат доналари ва ундан ҳам катта шаклда пирит, 


пирротин ва халькопирит уяларининг мавжудлиги ҳақидаги маълумотлари 
келажакда республикамизнинг шимолий ва шимолий-шарқий худудларида соф
магматик конларни топилиши этимоли борлигидан далолат беради. 
Кейинги йиллар давомида Р.Т.Юсупов ва А.Головколар томонидан Чаткал 
тоғи (Қўшмонсой)да, марказий Қизил-Қумнинг Букантау тоғларидаги вулканик 
трубкаларини ўрганиши оқибатида Республикамизда ҳам олмос конлари 
мавжудлигини исботлади. Бу конларда аниқланган олмос доналари майда ва анча 
сифатсиз бўлишига қарамай, бу намуналар келажакда Букантау, Чаткал тоғларида 
ката захираларга эга бўлган олмос конлар топилиши мумкинлигидан далолат 
беради. 

Download 0,56 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   24




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish