Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги тошкент давлат техника университети



Download 0,56 Mb.
Pdf ko'rish
bet8/24
Sana25.03.2022
Hajmi0,56 Mb.
#509555
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   ...   24
Bog'liq
fojdali qazilmalar (1)

4Маъруза: Пегматит конлар 
Магматик жараённинг охириги этапларида учувчи компо-нентларга бой 
бўлган қолдиқ қотишмаларининг шаклланишидан ҳосил бўладиган бирикмалар
п е 
г м а т и т
деб юритилади.Пегматитлардан нодир металлар – бериллий, литий, 
ниобий, тантал, цирконий, қалай, сийрак элементлар – рубидий, цезий, графнийдан 
тортиб, қиммат тошлар: зумрад, сапфир, берилл, топаз ва руда эмас хом ашёлар – 
мусковит, дала шпати, кварц, корунд кабилар қазиб олинмади.Кўпчилик 
пегматитлар юқори температурада (А.Е.Ферсман бўйича 700–400 С 
интервалда), бир неча минг атмосфера босим остида ва сезиларли чуқурликда
(А.Гинзбург бўйича 2–7 км.) бўлиб ўтадиган магматик жараённинг махсулидир. 
Пегматитлар интрузив жинслар билан чамбарчас боғланган бўлиб, улардан 
ўлчамларининг кичиклиги, шаклларининг томир ва уясимон, ички тузилиши, тоғ 
жинси ҳосил қилувчи минералларнинг катталиги, учувчан бирикмали 
минералларнинг бўлишлиги билан ажралади. Табиатда энг кўп тарқалган 
пегматитлар нордон магматик жинслар билан боғлиқ бўлиб, гранит пегматитлари 
деб ном олган. Ишқорий, асосий ва ўта асосий жинс пегматитлари эса камдан - кам 
учрайди. 
Гранит пегматитлари
Гранит пегматитлари нордон жинсли массивларнинг ичида хосил бўлганлиги 
учун, уларнинг минералогик таркиби она жинслар – гранит, гранодиоритникига 
тўғри келади. Бу пегматитларнинг асосий қисми кварц, дала шпати ва слюдадан 
тузилади. Пегматит қотишмаларида H
2
O, HCI, HF, H
3
BO
3
, H
3
PO

каби учувчан 
компонентларнинг кўпайиши, нодир ва сийрак элементларнинг йиғилиши туфайли, 
шундай компонент ва элементлардан тузилган янги минераллар пайдо бўлиб, улар 
пегматитларда акцессор қўшимчалар сифатида учрайди. Бу минераллар группасига 
мусковит, топаз, турмалин, берилл, литий липидолит, сподумен, сийрак ер 


элементли – ортит, циркон, монацит, колумбит, танталит, самарскит, уранитит ва 
бошқалар киради. 
Пегматитларни она жинслардан ажратиб турадиган белгилардан бири 
минералларнинг йирик кристалланишидир. Гранит, пегматитларнинг таркиби, она 
жинсларнинг таркибига боғлиқ.. Агар пегматит ҳосил қилувчи қотишма-эритмалар 
она жинси гранит ёки таркиби гранитга яқин гранит-гнейс, кристалли сланец 
жинслари орасида шаклланса, бу ҳолда гранитнинг таркибига мос келадиган т о з а
ч и з и қ л и п е г м а т и т л а р вужудга келади. Пегматит ҳосил қилувчи қотишма 
эритма-гранитдан фарқланувчи тоғ жинслари бўлса, ч а л к а ш ч и з и қ л и п е г 
м а т и т л а р ҳосил бўлади.
Гранит пегматитлари таркиблари ва ички тузилишларига кўра оддий 
(дифференцияланмаган) ва мураккаб (дифферен-цияланган) пегматитларга 
бўлинади. Оддий пегматитлар дала шпатлари ва кварцдан тузилса, мураккаблари 
турли минераллардан ташкил топади ва кўпинча зональ тузиллишга эга бўлади.
Пегматитлар ўзлари ҳосил бўладиган манбага қараб, иккига бўлинади. 
(А.И.Гинзбург, 1952), сингенетик ва эпигенетик. Сингенетик ёки шлир 
пегматитлар қолдиқ-пегматит ҳосил қилувчи қотишмаларнинг йиғилган жойини 
ўзида шаклланишидан ҳосил бўлади. Тинч теконик шароитда вужудга келувчи 
томчи, овал шаклларидаги контактлари сезиларсиз бундай пегматитлар она 
жинснинг бағрида учрайди. Эпигенетик пегматитлар тектоник шароитга қараб она 
жинснинг орасида ёки чўкинди-метаморфик жинслар ичида томир шаклида 
учрайди. Томирларнинг контакти кескин бўлади. Мураккаб (дифференцияланган) 
пегматитлар шу группага киради. Пегматит конларини ўрганиш борасида
А.Е.Ферсман катта ишлар қилган. 
Ўрта Осиё пегматитларини ҳар тарафлама ўрганишда Ҳ.М. Абдуллаев, 
Қ.Л.Бобоев, 
Ҳ.Н.Боймуҳаммедов, 
С.М.Бобожумаев, 
Н.К.Джамолитдинов, 
И.Х.Ҳамробоев ва бошқаларнинг ҳизматлари катта. 

Download 0,56 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   ...   24




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish