Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги самарқанд иқтисодиёт ва сервис институти «технологик жараёнларни автоматлаштириш»


Электрик манометрлар. Вакуумметр ва мановакуумметрлар



Download 1,45 Mb.
Pdf ko'rish
bet13/35
Sana24.02.2022
Hajmi1,45 Mb.
#220114
1   ...   9   10   11   12   13   14   15   16   ...   35
Bog'liq
texnologik zharayonlarni avtomatlashtirish

Электрик манометрлар. Вакуумметр ва мановакуумметрлар. 
Бу гурух приборларининг ишлаш принципи босимни у билан 
фукнционал боғлиқликга эга бўлган қандайдир электр катталикка бевосита 
ёки билвосита айлантиришга асосланган. Бу приборлар асосан ўлчаш қийин
бўлган жойларда ёки лабораторияларда тадқиқот мақсадларида 
қўлланилади. 
Қаршиликли манометрларни ишлаш принципи сезгир элемент 
(манганин, платина, константин, вольфрам, ярим ўтказгич) электр 
қаршилигининг ташқи босим таъсирида ўзгаришга асосланган. Қаршилик 
манометрларида қўллаш учун энг қулайи манганиндир. Манганин 
қаршилигининг ортирмаси (

R) босимга (Р) нисбатан чизиқли боғланишга 
эга бўлиб бу 3000 мПа босимгача тасдиқланади. Манганин симли 
ўзгартиргичга эга бўлган манометрдаги манганинли ғалтак қаршилигини 
ўлчаш учун кўприклар, потенциометрлар қўлланилади. Бу манометрларнинг 
йўл қуйиладиган асосий хатоси 

1%дан ошмайди. 
1- манганин 
сим; 


2 – юпқа қоғоз. 
Қаршиликли маонометрларга сезгир элементи тензометрлар бўлган 
приборлар ҳам тегишлидир. Тензометрни ишлаш принципи куч ёки 
деформацияни деформацияланган жисмга ёпиштирилган сим қаршилигининг 
ўзгаришига (унинг ташқи деформация натижасида чўзилиши ва кесимини 
камайиши) айлантиришдан иборат.
Тензонометрларни электр қаршилиги босимга чизиқли боғланган, 
инерционлик даражаси кичик ва хато 

2%дан ошмайди. 
Пьезоэлектрик манометрларни ишлаш принципи баъзи кристалл 
моддаларнинг механик куч таъсирида элекр заряд хосил қилишига 
асосланган (пьезоэффект ходисаси). Пьезоэффект кварц, турмалин, сегнет 
тузи, барий титанат ва бошқа моддалар кристалларида кузатилади. Бу 
типдаги пиборларда кўпинча кварц ишлатилади. Пьезокварцли монометрлар 
100 мПага босимни ўлчай олади. Булар инерциясиз бўлиб тез ўтувчи 
жараёнлар босимини ўлчаш учун жуда қулай. Пьезоэффект натижасида 
пайдо бўлаётган потенциаллар фарқи лампали вольтметрга берилади ва 
унинг кўрсатиши бўйича ўлчанаётган босим катталигига баҳо берилади. 
Вакуумметрлар ва мановакуумметрлар ишлаш принципига кўра 
суюқликли ва деформацион бўлиши мумкин. 
Суюқликли мановакуумметр тахтачага ўрнатилган ўзаро таъсир этувчи 
иккита шишали ўлчов трубкаларидан иборат. 
1, 6 – ўлчов трубкалари; 2 – улаш 
штуцери; 3 – кенгайгич, ортиқча ёки 
вакуумметрик 
босим 
ўзгаришларини 
пасайтиришга мўлжалланган; 4 – воронка, 
трубкаларга симоб қуйиш учун; 5 – тахтача. 
Ортиқча босим ўлчанаётганда, симоб 6 
трубкага, вакуумметрик босим ўлчанаётганда 1 
трубкага сиқиб чиқарилади. Приборни асосий хатоси 

0,2% . 


Деформацион вакуумметрлар ва мановакуумметрлар тузилишига кўра 
ортиқча босимни ўлчайдиган деформацион манометрларга ўхшайди. Фақат 
вакуумметрик 
босим 
ўлчаганда 
трубкали 
пружина 
ёйилмайди 
(тўғирланмайди) ва балким эгилади. Пружинали мановакуумметрлар 
ўртасида “0” бўлган ики томонлама шкалага эга. Бу приборлар ортиқча ва 
вакуумметрик 
босимларни 
вакуум 
буғлатгич 
қурилмаларида, 
конденсаторларда, дистилляторларда, вакуум-қуритгичларда ва бошқаларда 
ўлчашда ишлатилади. 

Download 1,45 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   9   10   11   12   13   14   15   16   ...   35




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish