Назорат топшириқлари
900С ҳарорат ва Рабс-1,2 кгс/см2 босимда сувли газнинг зичлиги ва моляр массасини топинг. Сувли газнинг таркиби: Н2-50%; СО2 -40%, N2-5%, (ҳажм бўйича). (Ж: М-15,8; ρ-0,616 кг/м3)
850С ҳарорат ва Рорт-2 кгс/см2 босимда СО2 газининг зичлигини топинг. Атмосфера босими 760 мм.сим.уст. га тенг.(Ж: 4,43 кг/м3)
1 кг кокс газининг ёнишидан ҳосил бўлган маҳсулотлар таркиби (кг да): Н2О-1,92; СО2-1,45, N2-8,74. Ёниш маҳсулотларининг ҳажмий таркибини аниқланг.
Заводнинг сульфат кислотали қуритиш минорасида вакуум 1800 кг/м3 зичликдаги сульфат кислотаси билан тўлдирилган, U- кўринишдаги тягомер билан ўлчанади. Тягомернинг кўрсатгичи 3 см. Агар барометрик босим 750 мм.сим.уст. тенг бўлса, минорадаги абсалют босимни топинг
Суюқлик билан тўлдирилган, қувурдаги монометр 0,18 кгс/см2 ни кўрсатмоқда. Агар қувурда жойлашган суюқлик а) сув, б) тетрахлорметан бўлса, пьезометрга суюқлик очилганда бириктирилган монометр нуқтаси қанча баландликкача кўтарилади (1.23-расм).
Идишдаги мазут сатҳи баландлиги 7,6 м. (1.24-расм.). Мазутнинг солиштирма зичлиги 0,96. Идишда тубидан 800 мм баландликда 760 мм ли айлана туйнуги бор, унинг қопқоғи 10 мм диаметрли больт билан маҳкамланган. Болт учун узилишга чидамлилик эҳтимоллиги 700 кгс/см2, керакли болтлар сонини топинг. Ҳамда идиш тубидаги мазут босимини аниқланг.
Қўлда гидравлик прессланадиган 40 мм диаметрли кичик поршенга 589 Н (60кгс) куч таъсир этади (1.25-расм). Агар катта поршеннинг диаметри 300 мм бўлса прессланаётган жисмга таъсир этаётган кучни топинг, йўқотишларни ҳисобга олманг.
1.25-расм
8. Таркибида 12% роданит натрий бўлган сувли эритманинг иссиқлик сиғимини топинг.
9. 0,4 кгк/см2 абсолют босимли NH4NO3 нинг 42,5% ли сувли эритмасининг қайнаш температурасини аниқланг.
10. Зиғир мойининг динамик қовушқоқлик коэффициенти 300С да 0,331га, 500С да 0,176 га тенглиги маълум бўлса, шу мойнинг 900С да қовушқоқликнинг динамик коэффициенти қанчага тенг бўлади (чизиқли қоидаси билан стандарт суюқлик сифатида 100% глицериндан фойдаланинг)
11. Совитгич 20Х2 мм диаметрлили 19 та қувурдан ташкил топган (1.25-расм). Совитгичнинг қувурларига диаметри 57Х3,5 мм ли трубопроводдан сув келади. Трубопроводдаги сувнинг тезлиги 1,4 м/с. Сув тепадан пастга ҳаракатланади. Совутгич қувурларидаги сувнинг тезлигини топинг.
1.25-расм
12. Иссиқлик алмаштиргич қувурлари бўйича 16х1,5 мм диаметрли 379 та қувурдан ташкил топган, Рорт.-3кгс/см2 босимда 6400 м3/соат (0ºС ва 760 мм сим. уст. да ҳисобланган) миқдорда азот ўтади. Иссиқлик алмаштиргичга азот 30ºС да киради ва 120ºС да чиқади. Иссиқлик алмаштиргичга кираётган ва чиқаётган азотнинг тезлигини топинг.
13. Совутгич 29х2.5 мм ва 54х2,5 мм диаметрли икки хил концентрик пўлат қувурлардан ташкил топган.Ички қувур бўйича зичлиги 1150 кг/м3 рассол 3,73 т/соат миқдорда берилади. Ташқи қувурдан 0ºС ўртача ҳароратда Рабс.-3 кгс/см2 босимда газ 160 кг/соат миқдорда ўтади. 0ºС ва 760 мм сим. уст. даги газнинг зичлиги 1,2 кг/м3 гатенг. Совитгичдаги газнинг ва суюқликнинг тезлигини топинг.
14. Юқоридаги масаладагидек шароитда, бир хил тезлик ва массавий саф билан борса, агар газ атмосфера босимида ўтса, ташқи қувурнинг керакли диаметрини аниқланг.
15. Айлана кесим, тўғри бурчакли ва тенг тамонли учбурчак учун тўлган юзадаги умумий шаклдаги гидравлик радиусни аниқланг.
Do'stlaringiz bilan baham: |