босим остида бўлган суюқликлар сатҳини ўлчашда қўлланилади.
Дифмонометрлар суюқлик, газ, буғларни сиқувчи қурилмалардаги босимлар
фарқига кўра сарфини аниқлашда энг кўп қўлланилади.
Дифманометрлар суюқликли ва деформацион бўлиши мумкин.
Суюқликли дифмонометрларда ишчи мухит сифатида симоб, ёғ ишлатилади.
Улар конструкциясига кўра трубали (U-приборлар), қалқовичли, қўнғироқли
ва ҳалқали бўлиши мумкин.
Қалқовичли дифманометрларни ишлаш принципи ўлчанадиган
босимлар фарқини приборга қўйилган ишчи суюқлик ўстуни билан
мувоззанатланишига ва суюқлик устуни баландлигини қалқович ёрдамида
аниқлашга асосланган. Қалқовичнинг силжиши узатиш қурилмаси ёрдамида
стрелкага ёки ўзгартиргичлар ёрдамида иккиламчи приборга узатилади. Бу
турдаги сарф ўлчагичларни класс аниқлиги 1,0 ва сатх ўлчагичларники
эса
1,0 ва 1,5.
Қалқовичли дифманометрлар керакли ўлчаш аниқлигига эга бўлиши
билан бирга унинг идиши буғлари захарли бўлган
қимматли симоб билан тўлдирилади.
Приборни мувозанат шарти: Р
1
– Р
2
=
Р=h g
(
-
1
)
- дифмонометр ичидаги суюқлик зичлиги,
кг/м
3
1
– суюқлик
устидаги мухит зичлиги, кг/м
3
.
1. манфий идиш
2. бирлаштирвчи
трубка
3. мусбат идиш
4. қалқович
Мембранали дифманометр. Қалқовичли дифманометр.
Деформацион дифференциал манометрларни иш принципи ўлчанаётган
босимни эластик элемент (мембрана, сильфон ) деформацияси катталигига
айлантиришга асосланган.
Мембранали дифманометр майда ортиқча босим ва сийракланишларни
босимлар фарқига кўра сарфини ўлчашда ишлатилади.
Приборни сезгир
элементи дистилланган сув билан тўлдирилган иккита мембранали
коробкалардан иборат. Юқори мембранали
коробкани маркази магнитсиз
шток ёрдамида дифференциал трансформатор
ўзгартиргич ўзаги билан боғланган.
Босимлар
фарқи таъсирида (Р
1
-Р
2
) пастки мембранали
коробка сиқилади, ундаги суюқлик юқоридаги
коробкага ўтиб
унинг мембрана марказини, у
билан биргаликда дифференциал-трансформатор
ўзгартиргични ўзагини силжитади. Бу эса
ўлчанадиган босимлар фарқига пропорционал
равишда ўзгартиргични чиқишидаги кучланишни ўзгартиради.
Сильфонли дифманометрлар суюқ ва газ мухитларини сарфини, босим
фарқини, ортиқча ва вакуумметрик босимларни, шунингдек сатхни ўлчашга
мўлжалланган.
1, 2 – ишчи
сильфонлар; 3 –
перегородка; 4 - шток;
5 – ҳарорат
мувозанатлагичи; 6 –
ричаг; 7 – ажратувчи
стакан; 8 – перо.
Сильфонларни ички бўшлиғи сув-глицеринли
аралашма билан
тўлдирилган бўлиб ўзаро туташган. Ҳарорат мувозанатлагичи ва сильфон
бўшлиқлари ўзаро ажратувчи стакан (7) билан туташади. Ташқи
мухит
харорати ўзгариши сари мувозанатлагичдаги суюқлик хажми хам ўзгаради
ва у ажратувчи стакан орқали ишчи сильфонларга ўтади. Р1 ва Р2 босимлар
таъсирида сильфон (1) сиқилади ва ундаги суюқлик қисман иккинчи
сильфон (2) га ўтади . Бунда сильфонлар билан боғланган шток силжийди ва
ричаг (6) эса махсус узатгичлар орқали перони силжитади.
Do'stlaringiz bilan baham: