Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги самарқанд давлат университети ҳузуридаги педагог кадрларни қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш минтақавий маркази


-Илова Гуруҳ бўйича баҳолаш мезонлари



Download 23,9 Mb.
bet16/19
Sana03.07.2022
Hajmi23,9 Mb.
#735806
1   ...   11   12   13   14   15   16   17   18   19
1-Илова
Гуруҳ бўйича баҳолаш мезонлари
Ҳар бир гуруҳ бошқа гуруҳларни баҳолайди. Ҳар бир талаб бўйича - 2 балл

Гуруҳ


Тушунарли ва аниқ жавоб
(0,5)

Кўргазмалилик
(0,5)

Регламентга амал қилиш (0,5)

Гуруҳ фаоллиги
(0,5)

Жами балл

1.
















2.
















3.
















Ҳисоб натижаси

Гуруҳлар


Умумий балл

Умумий балл

Умумий балл

Умумий балл

Умумий балл

1.
















2.
















3.
















Умумий ҳисоб баллари
















Баҳо

















2 - Илова

“ФСМУ” технологияси


Талаба - ўқувчиларга ўқитувчи томонидан умумий мавзу берилади. Масалан: Берунийнинг асарлари.
Ўқитувчи кўрсатмаси билан ҳар бир талаба-ўқувчи якка тарзда жадвални тўлдира бошлайди. Талаба-ўқувчилар ёшини ва ақлий имкониятларини инобатга олган ҳолда жадвалнинг ҳар бир қатори алоҳида-алоҳида тушунтириб ўтилади. Масалан:
Фикр (талаба-ўқувчининг манба ҳақидаги яхлит фикри) - ушбу асар Беруний фаолиятини ўрганишда муҳим манбадир;
Сабаб (Юқоридаги фикрга изоҳ) - Асарда қадимги халқлар, уларнинг урф-одатлари, ҳаёт тарзи ва ҳокозолар ҳақида кўп маълумотлар келтириб ўтилган;
Мисол (юқоридаги фикрларни исботловчи мисол) - Асарда тарбия ҳақида ҳикматли сўзлар айтилган;
Умумлаштириш - Асар “Ўзбек фалсафаси” ни ўрганиш учун муҳим манбадир.
Технология натижаси ёзма ёки оғзаки тартибда текширилиши мумкин. Технологияни ёзма тарзда ўтказганда, компьютер синфидаги компьютерларга карточкаларни жойлаштириб, улар тўлдирилгандан кейин ўқитувчи томонидан ўз компьютер ёки ноутбукига кўчирилиб, карточкалардаги жавоблар ўчирилида, чунки улардан бошқа гуруҳдаги талабалар ҳам фойдаланиши мумкин бўлади.
Технологиянинг ўзига хослиги: талаба-ўқувчилар ўртасида мусобақалашиш руҳиятини шакллантириш, шахснинг ўзини ҳимоя қила олиши, ўз имкониятларини амалга ошириш эҳтиёжларини қондиришни шакллантиришга ёрдам беради (1-илова).
1-илова

Савол

Берунийнинг асарлари

(Ф) Фикрингизни баён этинг




(С) Фикрингиз баёнига сабаб
Кўрсатинг




(М) Кўрсатган сабабингизни
исботловчи далил келтиринг




(У) Фикрингизни умумлаштиринг






Х У Л О С А
Жамият тараққиёти нафақат мамлакат иқтисодий салоҳиятининг юксаклиги билан, балки бу салоҳият ҳар бир инсоннинг камол топиши ва уйғун ривожланишига қанчалик йўналтирилганлиги, инновацияларни тадбиқ этилганлиги билан ҳам ўлчанади. Демак, таълим тизими самарадорлигини ошириш, педагогларни замонавий билим ҳамда амалий кўникма ва малакалар билан қуроллантириш, чет эл илғор тажрибаларини ўрганиш ва таълим амалиётига тадбиқ этиш бугунги куннинг долзарб вазифаларидан биридир.
Ўзбекистон давлат мустақиллигига эришгандан кейин ўтган 30 йилдан ортиқ вақт мобайнида демократик, барқарор тараққиётимизнинг барча соҳаларида бўлганидек ижтимоий-гуманитар фанлар соҳасида ҳам қувонарли даражада кўпдан - кўп ютуқларга эришилди. Бу фикримизнинг нечоғлик айни ҳақиқат эканлигини мамлакатимиз тараққиётининг чорак асрдан кўпроқ шонли тарихи яққол кўрсатиб турибди.
Шу маънода бизнинг фикримизча мамлакатимиз ОТМ ларида “Ўзбек фалсафаси” фанини ўқитиш давр талаби бўлиб, бугунги кун учун ўзининг долзарблилиги билан алоҳида аҳамият касб этади.
Битирув малакавий ишимизнинг “Кириш” қисмида одатдагидек битирув иши мавзусининг долзарблиги ва унинг асосланиши, ишнинг ўрганилиш, тадқиқ этилиш даражаси, унинг объекти ва предмети, битирув ишининг бош мақсад ва вазифалари, назарий-методологик асоси, битирув ишининг тадқиқот методлари ҳамда ишнинг назарий ва амалий аҳамияти кабилар имкон қадар асослаб берилди.
Битирув ишимизда биз ўзбек фалсафаси шаклланишининг тарихий шарт-шароитлари, унинг илдизлари, манбаалари, тарихий таълимоти ва унинг моҳияти, исломдаги бўлинишлар, уларнинг таълимотлари, ҳозирги давр глобаллашув шароитида янгича тафаккур шаклланишини ривожлантириш зарурати каби масалаларга БМИ доирасида айрим фикрларимизни баён қилиб ўтдик.
Шунингдек, XX аср ўзбек фалсафаси ва унинг ривожланиш стратегияси дин ва ижтимоий ҳаёт, ислом фалсафаси, унинг мазмун-моҳияти, ислом динида бағрикенглик масаласи, исломшуносликнинг замонавий масалалари, уларнинг замонавий ўзбек фалсафаси шаклланишидаги ўрни ва роли каби масалаларга ҳам қисқача тўхталиб ўтдик. Юқоридаги каби муаммоларни талабаларга тушунтиришда биз замонавий педагогик технологиялардан, интерфаол методлардан фойдаланган ҳолда дарсларни ташкиллаштириш ва шакллантиришга имкон қадар ҳаракат қилдик.
Юқорида баён этилган фикрлар билан бирга “Миллий тикланишдан миллий юксалиш сари” ўзбек фалсафасининг замонавий концепцияси, унинг мазмун-моҳияти, Ўзбекистонда динлараро бағрикенглик маданияти, турли тил, урф-одат, маросимлар, ананалар ва қадриятларга эга бўлган кўп миллатли Ўзбекистон халқининг конфессиялараро муносабатлари, янги Ўзбекистонда диний муносабатларнинг янги босқичи ва ривожланиш йўллари каби масалалар ҳам маълум маънода ушбу ишимизда тадқиқот объекти вазифасини ўтади.
Албатта, битирув ишимизда айрим жузъий камчиликлар ҳам бор. Лекин бизнинг фикримизча бутун бошли “Ўзбек фалсафаси” фанини биргина битирув ишида тўла-тўкис баён қилишда ишнинг хажм жиҳатидан ҳам моҳият жиҳатидан ҳам имконияти йўқ. Шунинг учун биз юқоридагилар билан чегараландик.
Битирув малакавий ишида тайёрланган материаллардан ОТМларида “Фалсафа”, “Қадриятлар фалсафаси”, “Маънавият асослари” каби фанларни ўқитишда, бакалавр битирув ишлари, магистрлик диссертациялари тайёрлашда ҳамда ўрта мактабларда ижтимоий-гуманитар фанларни ўқитишда фойдаланиш мумкин.






































Download 23,9 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   11   12   13   14   15   16   17   18   19




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish