Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги олий таълим тизими педагог ва раҳбар кадрларини қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини оширишни ташкил



Download 2,06 Mb.
Pdf ko'rish
bet10/24
Sana22.02.2022
Hajmi2,06 Mb.
#88306
1   ...   6   7   8   9   10   11   12   13   ...   24
Bog'liq
2.2.-Talimda-ilgor-xorijiy-tajribalar

ҳисобланади. 
Германия 
талабалари 
ижтимоий 
фонди 
(Deutsches 
Studentenwerk) ижтимоий масалалар ва туторийлар дастурлари бўйича 
маслаҳатлар беради. 
Ўқитувчиларнинг қабул соатлари. Олий таълимда фаолият 
юритувчи ҳар бир ўқитувчи одатда ҳафтада бир марта қабул соатларига 
эга. Лекин кўп ҳолатларда талаба сонининг кўплиги туфайли қабул соатлари 
етарли бўлмайди. Шунга қарамай ҳар бир талаба ўқитувчи билан учрашиб, 
маслаҳат олишга интилади.
Имтиҳонлар. Ёзма семинарлардан ташқари турли ёзма ва оғзаки 
имтиҳонлар топшириш зарур бўлади: 
Klausur-ўқитувчи назоратидаги ёзма имтиҳон бўлиб, маъруза ва 
семинар мавзуси бўйича ўтказилади.
Mündliche Prüfung - (оғзаки имтиҳон)-маълум имтиҳон мавзуси 
бўйича ўқитувчи ва талаба суҳбати. 
Diplom–Vorprufing (Vordiplom)- дипломолди оралиқ имтиҳони: 
таълимнинг бошланғич курсини (Grundstudium) муваффақиятли якунлагач, 
асосий курсга (Hauptstudium) ўтиш учун топширилади. 
 
Талаба ёзма, баъзан оғзаки ўз фани бўйича базавий билимларни 
эгаллаганлиги ҳамда илмий иш олиб бориш техникасини ўзлаштирганлигини 
исботлаши керак. 
Zwischenprüfung-оралиқ 
имтиҳон: 
бошланғич 
курс 
охирида 
гуманитар фанлар бўйича ёзма ва оғзаки имтиҳон. 
Diplom-диплом: табиий, иқтисодий, ижтимоий фанлар бўйича 
якунловчи имтиҳон. Имтиҳон ёзма иш, оғзаки суҳбат, шунингдек, тажриба 
қисмидан иборат бўлади. 
Staatsprüfung/Staatsexamen-давлат имтиҳони: баъзи ўқув дастурлари 
давлат академик карьералар учун ўқитувчи, юрист ва б.мутахассисликлар 
беради. Федерал ерларда маълум имтиҳон талаблари ўрнатилган, 
имтиҳонлар давлат назорати остида ўтказилади. Баъзан давлат 


3
имтиҳонлари икки қисмга ажратилган: (1- ва 2- давлат имтиҳонлари), бу 
имтиҳонлар орасида талаба амалий тажриба тўплайди.
Magister Artium (M. A.)-асосан гуманитар ихтисосликлар бўйича 
битирув имтиҳони бўлиб, ўз ичига ёзма иш, ёзма ва оғзаки имтиҳонларни 
киритади. 
Doktorprüfung- 
“Докторлик” 
даражасини 
олиш 
учун 
топшириладиган имтиҳон бўлиб, илмий иш (диссертация) ва оғзаки 
имтиҳондан иборат бўлади. 
Бир сўз билан айтганда Германияда таълим олиш ва илмий тадқиқот 
билан шуғулланиш учун жуда катта имкониятлар яратилганлиги боис 
нуфузи ҳам катта. Бутун дунёдан 265.000мингга яқин чет эллик талабалар 
немис олий ўқув юртларида таҳсил оладилар, бу барча талабаларнинг 11,1 
фоизини ташкил этади. Германиянинг 180дан ошиқ шаҳарларида 441га яқин 
олий ўқув юртлари ва институтлар мавжуд бўлиб, улар 16 900та таълим 
дастурларини таклиф этади. 
Германияда коллеж ва университетлар 3та типга бўлиниши 
кузатилади: университетлар, амалий фанлар университетлари, санъат, 
мусиқа коллежлари. Университетда ўқиш илмий тадқиқотлар билан бирга 
олиб борилади. Баъзи университетлар илғор технология, тиббиёт, 
педагогика каби маълум предметларга ихтисослашган. 
Амалий фанлар университетлари кўпроқ амалиётга мослашган бўлиб, 
талабалар ўз билимларини ўқиш давомида компания ва фирмаларда 
қўллайдилар. Санъат, кино, мусиқа коллежлари график санъат, мода 
дизайни, инструментал мусиқа, оператор, сценарист, техник персонал
телевидение ходимларини тайёрлайди.

Download 2,06 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   6   7   8   9   10   11   12   13   ...   24




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish