2012-2013 йилларда 441та расмий тан олинган университет ва
коллежларда деярли 2,5 миллион талаба таҳсил олган. Шулардан 1.638.956
талаба 131та университетда, 825 734 та талаба 225та амалий фанлар
университетларида, 32 897 та талаба 52та санъат ва мусиқа коллежида
3
таҳсил олдилар.
11
Германияда аксарият университетлар жамоатчилик асосида
федерал ҳукумат томонидан, баъзилари Протестант ва Католик черковлар
томонидан молиялаштирилади. Бунга қўшимча равишда яна 120 приват
университет ва коллежлар мавжуд бўлиб, улар расмий тан олинган
даражаларни
беради.
Бу-
ларнинг
кўпчилиги
амалий
фанлар
университетларидир.
Талабаларнинг кўпчилиги жамоат университетларида рўйхатдан ўтган. 5
фоиз талабаларгина хусусий коллеж ва университетларда таҳсил олади. Бу ерда
таълим тўловлари баланд бўлса-да, таълим сифати жуда яхши.
Германияда университет таълими марказлашмаган. 16 Федерал Ернинг ҳар
бирида олий таълим ва бошқарув тизими бўйича ўз қонунлари бор.
Немис
университетлари
турли
даражаларни
олиш
учун
дастурларнинг кенг диапазонини таклиф қилади. Масалан:
- университетда (новичок) янги талаба сифатида таҳсил олиш
мумкин. Бунда бир неча семестр давомида халқаро тажриба ўрганиш
мумкин.
- аспирант сифатида таҳсил олиш мумкин.
- докторант сифатида таҳсил олиш мумкин.
Германия университетларида қуйидаги даражаларни олиш мумкин:
Бакалавр: халқаро вакансия бозорида тан олинган биринчи даража бўлиб,
бакалавр дастурлари 6-8 семестр давомида ўқитилади. Бакалавр даражасини қўлга
киритгач, касбий фаолиятни бошлаш ёки академик квалификациянинг иккинчи
даражаси- магистрлик даражасини олиш учун ўқишни давом эттириш мумкин.
Магистр:
академик
квалификациянинг
иккинчи
даражаси-магистр
даражасини олиш учун бакалавр ёки муқобил академик квалификация даражаси
бўлиши керак. Магистрлик даражаси дастури 2-4 семестр давом этади ва маълум
11
Studying in Germany. A Practical Guide for International Students. DAAD, 2014 Р. 33.
3
фанлар бўйича чуқур ва кенг билим олиш имконини беради.
Докторлик даражаси: илмий-тадқиқот иши (диссертация)ни ёқлаш
билан докторлик даражаси берилади. Докторлик дастури 2-5 йилни ташкил
этади.
Кейинги йилларда немис университетларидаги академик дастурлар
Болонья жараёни туфайли чуқур ислоҳотга учради. Шу ўринда бакалавр ва
магистр даражасининг янги дастурлари кўпгина университетлардаги Diplom и
Магистр Артиум каби анъанавий немис дастурларининг ўрнини босди. Юқорида
таъкидлаганимиздек, Diplom - табиий фанлар, иқтисодиёт, ижтимоий
фанларни ўрганувчилар учун, Магистром Артиум гуманитар фанларни
ўрганувчилар учун берилади. Ҳар иккала даража магистр даражасига тенг
ҳисобланади.
Немис университетлари ҳозирги кунда жаҳон миқёсидаги “Халқаро
бакалавр, Асосий ва Доктор” дастурларини таклиф этади. Халқаро
докторантларга мўлжалланган дастурлар ҳам сероб. Макс Планк Ресирч
Халқаро мактаби, IPID томонидан молиялаштирилган тизимли докторлик
дастурлари шулар жумласидандир. Бу дастурлар иқтидорли немис ва
хорижлик битирувчиларга энг нуфузли Германия илмий марказларида
Do'stlaringiz bilan baham: |