Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги низомий номидаги тошкент давлат педагогика университети мутахассислик: 5А 111101


Шарқ мусиқа меросида мақом санъатида қадимги бастакорлик ижодиёти



Download 58,96 Kb.
bet4/7
Sana11.06.2022
Hajmi58,96 Kb.
#653538
1   2   3   4   5   6   7
Bog'liq
namuna

1.2. Шарқ мусиқа меросида мақом санъатида қадимги бастакорлик ижодиёти
XIV-XVI асрлар бастакорлик санъатининг юксалган даври эди. Бу даврда кўплаб созанда ва хонандалар қатори ажойиб бастакорлар етишиб чиқди. Улар мақом жанрининг ривожланишида муҳим ишлар олиб бордилар.
Бастакор сўзи тожикча (“баста” ‑ боғланган, “кор” ‑ иш, ишловчи маъноларида) куйни ташкил этадиган унсурларни бир-бирига боғловчи – демакдир; ҳозирда “композитор” (композиция этувчи, куй яратувчи) маъносида ишлатилади.
Бастакор ўтмишда турли вазифаларни бажарган. Дастлаб у янги, оригинал куй ва ашулалар яратувчидир. Иккинчидан, бастакор тайёр куйлар мавзуида уларнинг ритмик ва куй вариантларини ҳам яратган. Бунда бастакор куй йўлларига янги-янги эпизодлар, тайёр ҳолдаги авжлар (“Намудлар ҳақида” қисмига қаранг) киритган. Ашула йўлларига янги шеърларни усталик билан боғлаб, тушира билган санъаткорлар ҳам бастакор номига мансуб бўлган.
Бастакорликка тааллуқли бўлган мусиқа асарлари – куй ва ашула йўллари ўтмиш олимлар яратган назарий рисолаларда “алҳон” (арабча “лаҳн” сўзининг кўплиги) атамаси билан аталади. Манбаларда кўрсатилишича, алҳон (куй) – узунлиги жиҳатидан чекланган вақт (замон) ўлчовларида тартибланган турли баландликлардаги нағма (товуш)лар бирикмасидир. X-XIII асрларда алҳон турлари руҳий таъсир этиш характери нуқтаи назаридан уч хил, деб кўрсатилади.
1. Алҳони мулазза (лаззатбахш алҳон). Бундай мусиқа асарлари гўзалликни ифодалайди ва инсон кайфиятини кўтарувчи таъсир кучига эгадир.
2. Алҳони мухаййила – хаёлий мусиқавий, тасвирий характердаги асарлар. Бу ерда ҳозирги замон мусиқасидаги “фантазия” характеридаги асарлар тушунилмаслиги керак. Бу ерда кишини хаёлга чўмдириб қўядиган ва кучли тасвирий кучга эга бўлган куй ва ашулалар кўзда тутилади. Унда кўпроқ табиат, жониворлар тасвирланади.
3. Алҳони инфиолийя (ғамгин куйлар), кишига ғамгин кайфият бағишлайди.
Ўрта аср мусиқасидаги алҳонинг бу турларига оид фактлар умуман Шарқ халқларида мавжуд бўлган мусиқа асарларининг хусусиятларини ифодалайди. Алҳонинг бундай турлари ўзбек-тожик халқлари мусиқасида, айниқса, мақом йўлларида ҳам кўп учрайди.
Бизгача етиб келган халқ мусиқа асарлари – Тўрғай, Сувора, Сарбозча кабиларда тўрғайнинг учиши, отлиқ киши ва аскарларни отда юриш ҳаракати тасвирланади. Ўн икки мақомдаги Рақб шўъбасининг номини ҳам Суворанинг арабча ифодаси, деб айтиш мумкин. Бундай мусиқа асарлари “Алҳони мухаййила”нинг бизнинг кунгача етиб келган турларидан дейиш мумкин. Айниқса халқ орасида машҳур бўлган достонларда, халқ қўшиқларида турна, қарға, от ва бошқа жониворлар ҳамда табиат манзараларининг гўзал тасвирланиши бунинг далилидир.
Сўнгги вақтларда яратилган ва халқ орасида машҳур бўлиб кетган ажойиб қўшиқнинг кичик бир қисмини олайлик. Бунда сўз билан оҳанг баҳордаги табиат манзараларини, ҳайвонот дунёсини юксак бадиий қилиб тасвирлайди:
Мисол: 2

Юқоридагидек тарзда мусиқа асарларининг турларга ажратилиши, шубҳасиз, бастакорлар диққатини куйларнинг руҳий ҳолатини англаб олишга жалб этган ва ашулаларга мос шеърлар танлашда ҳам ёрдам берган.


XIV аср мусиқа маданиятимиз тарихи ҳали дурустроқ ўрганилмаган. Шу сабабли бу даврдаги бастакорчилик, бастакорлар ҳаёти ва ижоди ҳақида ҳозирча маълумотга эга эмасмиз. Дарвиш Алининг мазкур рисоласида фақат Хўжа Абдулқодир Мароғийнинг ижоди ҳақида қисқача эслатиб ўтилган. У Соҳибқирон Темур саройида хизмат қилган даврда куй ва ашулалар ҳам яратган. Улардан бири “Амали тарона” дейилиб, Ироқ мақоми йўллари асосида юзага келган. У Зарбул-фатҳ, Чорзарб ва Миатайн деб аталган ноғора усулларини ҳам ихтиро этган. Темур даврида ва ундан сўнгги вақтларда Хўжа Абдулқодир каби кўплаб бастакорлар ижод этганликлари аниқдир.
Мусиқа маданиятимиз тарихида Навоий ва Жомий замонида ижод этган жуда кўп бастакорларнинг номлари сақланиб қолган. Уларнинг ҳаёти ва ижоди ҳақида ўша даврларга оид тазкираларда, тарихий, адабий, мемуар характеридаги асарларда қимматли маълумотлар келтирилади. Шундай манбалар жумласидан Авфийнинг “Лубобул-албоб”, Навоийнинг “Мажолисун-нафоис”, Давлатшоҳ Самарқандийнинг “Тазкиратуш-шуаро” ва бошқа олимларнинг тазкиралари, Бобурнинг “Бобурнома”си, Восифийнинг “Бадоеул-вақоеъ”си, Дарвиш Али Чангийнинг “Рисолаи мусиқий” асари каби кўплаб тарихий манбаларни кўрсатиб ўтиш мумкин.
Ўша замонда Ҳирот, Самарқанд, Хива ва бошқа марказий шаҳарларда кўплаб мусиқа назариётчилари, истеъдодли созанда, хонанда ҳамда бастакорлар ижод этганлар. Улар Ўрта Осиё ва Хуросон халқлари мусиқа маданиятида, мақом туркумларининг тараққиётида алоҳида ўрин тутадилар. Лекин бу даврда қўлланган куй ва ашулаларнинг тури ва шакллари масалаларини ёритиб берадиган, бу ҳақда махсус ёзилган асарлар бизгача етиб келмаган. Бу масалаларни тасаввур этишда мусиқага бевосита алоқаси бўлмаган манбалар алоҳида аҳамиятга эга. Улар тарихий, адабий характердаги асарлар бўлиб, баъзан бундай манбаларда мусиқачи-бастакорлар, созанда ва хонандалар номи келтирилади, хон саройларидаги базм, ўйин-кулгилар, халқ шодиёналари ва сайилларида ижро этилган мусиқа асарлари ва рақслар ҳақида гапирилади.
XV асрда етишиб чиққан шоирлар, санъат аҳлларига Навоий ва Жомий ҳомийлик қилганлар ҳамда уларни тарбиялаганлар. Навоий ўзининг “Мажолисун-нафоис” асарида мусиқанинг назарий ҳам амалий жиҳатларидан хабардор шоирларни мақтайди. Чунки у аруз санъатини эгаллашда, шоирдаги эстетик ҳисни тарбиялашда мусиқанинг ролига катта аҳамият берарди. Шунинг учун Навоий тарбиялаган шоирларнинг кўпи мусиқачи, мусиқачилар эса шоир ҳам эдилар. Навоий шу тазкирада шеър вазнларини бузиб ёзган шоирларни танқид қиларкан, мусиқа илмида уларнинг истеъдоди йўқлигини ҳам кўзда тутган, албатта.
Бастакор ҳам мусиқанинг назарий – амалий томонларини билиши билан бирга аруз илмидан бехабар бўлса, бастакорлик санъатининг муҳим тармоғи – ашулага шеър боғлашда хатоликка йўл қўяди. Шу сабабли ҳам бу даврда улуғ шоирнинг топшириғи билан аруз илми ва мусиқа назариясига доир рисолалар яратилган эди.
Навоийнинг тазкирасида мусиқа ва адвор (мусиқа ва ритм доиралари) илмида рисолалар яратган кўпгина олимлар эслатиб ўтилади. Хўжа Абулвафойи Хоразмий, Мавлоно Алишоҳ, Муҳаммад Жомий, Биноий, Муҳаммад Али Ғарибий, Мавлоно Шайхий, Паҳлавон Муҳаммад, Амир Муртоз, Хўжа Шаҳобиддин Марворид, Мавлоно Соҳиб ва бошқа мусиқа назариячилари шулар жумласидандир.
Бу олимлар ва уларнинг асарлари бастакорларга назарий билим бериш билан бирга, бастакорлик санъатининг энг нозик томонларини чуқур билиб олишга ёрдам берди ва умумий мусиқа маданиятининг юксалиши учун зарур шароитлар юзага келтирди. Худди шу шароитда Хўжа Юсуф Бурҳон, Ҳофизи Шарбатий, Ҳўжа Камолиддин Ҳусайн, Устод Қулмуҳаммад Удий, Хўжа Абдуллоҳ Садрий, Мир Ҳабибуллоҳ Удий, Шайҳи Нойи, Устод Қутби Нойи, Ҳусайн Удий, Устод Шодий, Дарвиш Аҳмади Қонуний, Ҳисомий, Абул Барака, Мир Ҳошим, Абу Қосим Ишратий, Мавлоно Юсуф Бадиий, Маҳмуд Шайбоний каби юзлаб мусиқачи ва бастакорлар етишиб чиқди.
Бу бастакорлар мақом йўлларига нақшлар, пешравлар, амаллар ва савтлар басталаганлар. Бундай ишлар эса мақом жанрининг ривожланиши ва такомиллашувида ҳал этувчи омиллардандир.
Бастакорлик санъати сўнгги даврларда яшаб ижод этган кўпгина муаллифларнинг асарларида ҳам маълум даражада ёритиб берилган. Бу олимларнинг асарларида шоир ёки мусиқачи бастакорлар хақида маълумот берилганда, уларни турли мақомларга нақш, пешрав, савт ва амаллар боғлаган моҳир санъаткор, деб кўрсатилади. Бу масала айниқса Мавлоно Кавкабий ва Дарвиш Али Чангийнинг мусиқа рисолаларида ва XVI-XVIII асрларда ижод этган бошқа номаълум муаллифларнинг рисолаларида нисбатан ишонарли қилиб ёритилган.
XVI-XVII асрлардаги мусиқа амалиёти Шашмақомга мувофиқроқ бўлгани учун шу даврда яратилган мусиқа рисолаларидаги куй ва ашула йўллари ҳақидаги фикрлар бу ерда қисқача қилиб келтирилди. Лекин бу таърифларни ҳозирги кунда тўлиқ деб бўлмайди. Дарвиш Али бу масалани ўз тушунчаси доирасидагина изохлаган. Шунинг учун мақом йўллари кўринишда ҳам бундай куй шаклларини аниқ тасаввур этиш мушкул. Чунки бизгача етиб келган мақом йўллари XVII асрдаги кўринишдан тубдан фарқ қилиши табиийдир.
Ўн икки мақом билан Шашмақом, гарчи Ўрта Осиёда мавжуд умумий анъана ва қоидалар асосида яшаб келган бўлса-да, бизгача улар жуда катта ўзгаришлар билан етиб келган. Мақом йўлларининг ратилиш қоидалари юқорида айтилган куй ва ашула шаклларининг кўпида ишлатилган номлар ҳозирги кунда мусиқачи-бастакорлар томонидан бутунлай эсдан чиқариб юборилган. Масалан, XVII асрдаги Савт йўллари билан бизгача етиб келган Шашмақомдаги Савтнинг ишланиш йўли жуда катта фарқларга эга бўлиши табиий бир ҳол. Лекин бирорта бастакор – созанда савтнинг асл шакли ҳақида тасаввурга эга эмас. Шундай бўлса-да, XV-XVII асрларда жорий этилган куй шакллари ва уларнинг номланишидаги характерли атамалар мақомларгагина хосдир.
Тарихий ва адабий характердаги асарларда, айниқса мусиқага доир XV-XVII асрда ёзилган рисолаларда куй ва ашула шаклларининг яратилиши ва уларнинг ижодкорлари ҳақида аввалги даврларга нисбатан бой материал етиб келганлиги бежиз эмас, албатта. Бу нарса ҳатто XIV асрдан бошлаб мақом шаклларининг ривожланишида ҳал этувчи роль ўйнаган бастакорлик анъанасининг янада кучайганидан, XV-XVII асрларда эса бу анъана давом этибгина қолмай, бастакорликда янги-янги ихтиро воситалари топилиб борганидан далолат беради. XIV-XVIII асрлар давомида Шашмақомнинг узил-кесил шаклланиб, қарор топиши учун замин яратилган.
Шашмақом эса юқорида изоҳлаб ўтилган Нақш, Пешрав, Амал, Савт, Қавл, Кор каби куй ва ашула турларининг ҳамда уларнинг яратиш услубларининг янада ривожланиши натижасида бастакорлик анъанасининг маҳсули сифатида юзага келди. XVI-XVII аср мусиқа рисолаларида кўплаб учрайдиган хона (сархона, миёнхона), бозгўй, зил каби куй ва ашула жумлалари, дойра усуллари номларининг Шашмақомда ҳам сақланиб қолганлиги куй ва ашулаларнинг ишланишида қандайдир бир умумий услуб ва принципга асосланилганидан дарак беради.
Шашмақом таркибида Ўн икки мақом тизимида учрайдиган мақом ва шўъба ҳамда ўша даврларда қўлланилган дойра усулларининг номлари сақланилганлиги, Шашмақомнинг Ўн икки мақом мусиқа материаллари базасида яратилган деб тахмин қилишга имкон беради. Қадимги манбаларда шарҳ этилган куй ва ашула шаклларини Шашмақом йўлларига тадбиқ этиш, илмий ўрганиш жуда катта тарихий, илмий ва амалий аҳамиятга эгадир. Бу масалани ечиб бериш ўзбек-тожик халқлари мусиқашунослик фани олдида турган энг яқин ва зарур вазифалардан бири бўлиши керак.
Шундай қилиб, бастакорлик анъанаси фақатгина Ўн икки мақом туркумининг ривожланишидагина эмас, балки Шашмақомнинг шаклланиши, пайдо бўлиши ва сўнгги даврлардаги тараққиётида ҳам ҳал этувчи аҳамият касб этди.
Хулоса қилиб айтганда, мақомлар Шарқ халқларида жуда қадим замонлардан мавжуд бўлган мусиқа жанридир. Улар бу халқларнинг ўзига хос мусиқа бойликлари асосида касбий созанда ва хонандалар томонидан яратилган ва узоқ маданий-тарихий тараққиёт жараёнида мустақил мусиқа жанри сифатида юзага келган.



Download 58,96 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish