Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги низомий номидаги тошкент давлат педагогика университети ў Қ у в – у с л у б и й м а ж м у а


- Мавзу: МАКТАБГАЧА ТАЪЛИМ МУАССАСАСИНИ ТАШКИЛ ҚИЛИШ



Download 2,5 Mb.
bet11/30
Sana28.04.2022
Hajmi2,5 Mb.
#586139
1   ...   7   8   9   10   11   12   13   14   ...   30
Bog'liq
135612 89165 МТ менежмент УМК 2021-2022

2- Мавзу: МАКТАБГАЧА ТАЪЛИМ МУАССАСАСИНИ ТАШКИЛ ҚИЛИШ


Режа:

  1. Мактабгача таълим муассасасини ташкил этиш тартиби

  2. Мактабгача таълим муассасаси фаолиятини ташкил этиш

  3. Давлат ва нодавлат таълим муассасаларни ташкил этилиши


Таянч сўзлар: давлат ва нодавлат муассасалар, ташкил этиш, тартиб, фаолият, муассис, талаблар, дастур, режа

Мактабгача таълим муассасаси муассис томонидан ташкил этилади ва қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда рўйхатдан ўтказилади.


Қуйидагилар:
давлат бошқаруви органлари;
маҳаллий давлат ҳокимияти органлари;
давлат корхоналари;
қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа давлат ташкилотлари давлат мактабгача таълим муассасасининг муассислари бўлиши мумкин.
Мактабгача таълим муассасалари ўз ишининг ўзига хослигига мувофиқ қуйидаги типларга бўлинади:
умумий типдаги мактабгача таълим муассасаси;
ихтисослаштирилган (жисмоний ва психик ривожланишида ҳар хил нуқсонлар мавжуд бўлган болалар учун);
санаторий типидаги (заиф, турли юқумли касалликларни бошдан кечирган, сурункали асоратларга эга бўлган болалар учун).
Мактабгача таълим муассасаси ўз уставига, банк муассасаларида ҳисоб рақамига, Ўзбекистон Республикаси Давлат герби тасвири туширилган ва ўз номи кўрсатилган муҳрга, юридик манзили кўрсатилган штампга эга бўлади.
Мактабгача таълим муассасасини аккредитatsiя қилиш давлат ваколатли органи томонидан аттестatsiя асосида амалга оширилади.
Мактабгача таълим муассасаси белгиланган давлат нормативларига ва мактабгача таълим муассасасига қўйиладиган талабларга мувофиқ болаларни тарбиялашни, ўқитишни, уларга қараб туриш ва уларни парвариш қилишни ҳамда соғломлаштиришни таъминлайди.
Мактабгача таълим муассасасида таълим мазмуни Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги томонидан тасдиқланган ёки тавсия қилинган дастурлар билан белгиланади. Мактабгача таълим муассасаси ўз (муаллифлик) дастурларидан фойдаланишга ҳақлидир. Бундай дастурларни тасдиқлаш тартиби Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги томонидан белгиланади.
Мактабгача таълим муассасасининг иш режими ва болаларнинг у ерда қанча вақт бўлиши мактабгача таълим муассасаси устави ва муассиснинг қарори билан белгиланади. Мактабгача таълим муассасаси (гуруҳ)нинг кундузги ва кечки вақтларда ҳамда кечаю кундуз фаолият кўрсатишига йўл қўйилади.
Мактабгача таълим муассасасида болаларни ўқитиш ва тарбиялаш давлат тилида ва «Давлат тили ҳақида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига мувофиқ бошқа тилларда олиб борилади.
Мактабгача таълим муассасасида овқатланишни ташкил этиш мактабгача таълим муассасасига юкланади ҳамда Ўзбекистон Республикасида тасдиқланган санитария қоидалари ва нормаларига мувофиқ амалга оширилади.
Болаларга тиббий хизмат кўрсатиш ҳам штатдаги тиббиёт ходимлари, ҳам мактабгача таълим муассасаларига бириктирилган соғлиқни сақлаш органларининг тиббиёт ходимлари томонидан таъминланади, улар мактабгача таълим муассасаси ходимлари билан биргаликда болаларнинг ҳаёти, соғлиғи ва жисмоний ривожланиши, даволаш-профилактика тадбирлари ўтказилиши, санитария-гигиена нормаларига, овқатланиш режими ва сифатига риоя қилиниши учун жавоб берадилар.
Тиббиёт ходимлари фаолиятини назорат қилиш маҳаллий соғлиқни сақлаш органларига юкланади.
Мактабгача таълим муассасаси тиббиёт ходимига хона беради ва унинг ишлаши учун тегишли шарт-шароитлар яратади.
Мактабгача таълим муассасасининг штатдаги ходимлари соғлиқни сақлаш органларида бепул тиббий кўрикдан ўтадилар, бунинг учун сарфланадиган харажатлар давлат томонидан ажратиладиган маблағлар доирасида белгиланади.
Мактабгача таълим муассасаларида болаларнинг ҳаёти ва соғлиғини муҳофаза қилишни ташкил этиш тартиби Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги томонидан Соғлиқни сақлаш вазирлиги билан биргаликда белгиланади.
Давлат мактабгача таълим муассасаси муассис томонидан ташкил этилади ва қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда рўйхатдан ўтказилади.
Давлат органлари, шу жумладан маҳаллий давлат ҳокимияти органлари ҳамда қонун ҳужжатларига мувофиқ давлат мактабгача таълим муассасасининг муассислари бўлиши мумкин.
Давлат мактабгача таълим муассасасига бевосита раҳбарлик қилиш Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги билан келишилган ҳолда тегишлича Қорақалпоғистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги, вилоятлар халқ таълими бошқармалари ҳамда Тошкент шаҳар халқ таълими бош бошқармаси томонидан тайинланадиган мудир томонидан амалга оширилади.
Давлат мактабгача таълим муассасаси мудири билан меҳнат шартномаси бир йил муддатга тузилади.
Давлат мактабгача таълим муассасаси мудири лавозимига қўйиладиган малака талаблари Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги томонидан белгиланади.
Давлат мактабгача таълим муассасаси мудири:
давлат мактабгача таълим муассасаси фаолиятига умумий раҳбарликни амалга оширади;
болалар ҳаёти ва соғлиғини муҳофаза қилиш ҳамда таълим-тарбия жараёнининг самарали ташкил этилишини таъминлайди;
давлат мактабгача таълим муассасаси номидан фаолият кўрсатади ва барча ташкилотларда унинг манфаатларини ифодалайди;
давлат мактабгача таълим муассасаси мол-мулкини ўзига берилган ваколатлар доирасида тасарруф этади;
давлат мактабгача таълим муассасаси ходимларини меҳнат тўғрисидаги қонун ҳужжатларига мувофиқ ишга қабул қилади ва улар билан тузилган меҳнат шартномаларини бекор қилади;
давлат мактабгача таълим муассасаси ходимларини моддий ва маънавий рағбатлантиради, уларга нисбатан интизомий жазо чораларини қўллайди;
ўз ваколатлари доирасида буйруқлар чиқаради;
давлат мактабгача таълим муассасасининг фаолиятини такомиллаштириш, моддий-техника базасини мустаҳкамлаш, ходимларни ижтимоий муҳофаза қилишни таъминлаш бўйича таклифларни кўриб чиқиш учун халқ таълими муассасалари фаолиятини методик таъминлаш ва ташкил этиш туман (шаҳар) бўлимига киритади;
давлат мактабгача таълим муассасасининг моддий-техника базасини мустаҳкамлаш, замонавий талабларга жавоб берадиган инвентарь, жиҳоз, ўқув-методик қўлланмалар ва мультимедиали воситалар билан таъминлаш ишларини ташкил этади;
давлат мактабгача таълим муассасасининг молия-хўжалик фаолиятига жавоб беради.
Давлат мактабгача таълим муассасаси мудири ҳар чоракда камида бир марта ўз фаолияти тўғрисидаги ҳисоботни тегишли фуқаролар йиғинига тақдим этади.
(17-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 22 февралдаги 134-сонли қарорига асосан хатбоши билан тўлдирилган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 22.02.2018 й., 09/18/134/0809-сон)
Давлат мактабгача таълим муассасасида таълим-тарбия жараёнини такомиллаштириш, мактабгача таълимнинг инновatsiон шаклларини ривожлантириш мақсадида педагогик кенгаш фаолият кўрсатади. Педагогик кенгаш аъзоларини сайлаш тартиби ва унинг ваколатига кирадиган масалалар давлат мактабгача таълим муассасаси уставида белгиланади.
Нодавлат мактабгача таълим муассасаси қонун ҳужжатларига мувофиқ муассаса шаклида ташкил этилади.
Давлат мактабгача таълим муассасасининг муассислари тоифасига кирмайдиган барча юридик ва жисмоний шахслар нодавлат мактабгача таълим муассасасининг муассислари бўлиши мумкин.
Нодавлат мактабгача таълим муассасаси қонун ҳужжатларига мувофиқ белгиланган тартибда лицензия олган вақтдан бошлаб таълим фаолиятини амалга ошириш ҳуқуқига эга бўлади.
Ўзбекистон Республикасининг «Таълим тўғрисида»ги Қонунига мувофиқ, нодавлат мактабгача таълим муассасасини аккредитatsiя қилиш ваколатли давлат органи томонидан аттестatsiя асосида амалга оширилади.
Нодавлат мактабгача таълим муассасасида таълим мазмуни мактабгача таълимга қўйиладиган давлат талабларига асосан ишлаб чиқилиб, Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги томонидан тасдиқланган ёки тавсия қилинган дастурлар билан белгиланади.
Муассаса ўз (муаллифлик) дастурларидан фойдаланишга ҳақлидир. Ушбу дастурларни тасдиқлаш тартиби Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги томонидан белгиланади.
Нодавлат мактабгача таълим муассасасининг иш тартиби ва болаларнинг муассасада бўлиш вақти муассаса устави ҳамда муассиснинг қарори билан белгиланади.
Нодавлат мактабгача таълим муассасасида 5 кунлик иш ҳафтаси учун, қоида тариқасида, қуйидаги иш тартиби жорий этилади:
12 соатли;
10,5 соатли;
9 соатли;
4 соатли.
Нодавлат мактабгача таълим муассасаси жойлашган ҳудудда яшайдиган аҳоли талабларидан келиб чиқиб, нодавлат мактабгача таълим муассасасида ёки унинг алоҳида гуруҳларида 6 кунлик иш ҳафтаси ҳам жорий этилиши мумкин.
Нодавлат мактабгача таълим муассасасида болаларнинг овқатланиши Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан тасдиқланган санитария қоидалари, нормалари ва гигиена нормативлари асосида амалга оширилади.
Нодавлат мактабгача таълим муассасаси тарбияланувчиларига тиббий ёрдам кўрсатиш штатдаги ёки соғлиқни сақлаш органларининг шартнома асосида махсус бириктирилган тиббиёт ходимлари томонидан амалга оширилади.
Тиббиёт ходимлари нодавлат мактабгача таълим муассасаси ходимлари билан биргаликда болаларнинг ҳаёти, соғлиғи ва жисмоний ривожланиши, даволаш-профилактика тадбирлари ўтказилиши, санитария қоидалари, нормалари ва гигиена нормативларига, овқатланиш режими ва сифатига риоя қилиниши учун жавоб берадилар. Нодавлат мактабгача таълим муассасаси ходимларини тиббий кўрикдан ўтказиш шартнома асосида амалга оширилади.
Мактабгача таълимга қамраб олинмаган болаларни мактаб таълимига тайёрлаш, уларни ҳар томонлама интеллектуал, ахлоқий, эстетик ва жисмоний ривожлантириш мақсадида нодавлат мактабгача таълим муассасаларида қисқа муддатли гуруҳлар ташкил этилади.
Нодавлат мактабгача таълим муассасаларида қисқа муддатли гуруҳлар учун 4 соатли иш тартиблари жорий этилади.
Нодавлат таълим муассасаларида қисқа муддатли гуруҳлар қонун ҳужжатларига мувофиқ олинган лицензия асосида муассис қарори билан ташкил этилади.
Нодавлат мактабгача таълим муассасасида ташкил этилган қисқа муддатли гуруҳларда моддий-техник ва кадрлар таъминоти муассис томонидан белгиланади.
Нодавлат мактабгача таълим муассасасида қисқа муддатли гуруҳларни қайта ташкил этиш ёки тугатиш қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда муассиснинг қарорига мувофиқ амалга оширилади.



Download 2,5 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   7   8   9   10   11   12   13   14   ...   30




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish