3-Мавзу: МАКТАБГАЧА ТАЪЛИМ МУАССАСАЛАРИДА РАҲБАРЛИК
Режа:
Мудира ишининг мазмуни.
Дастур талабларининг бажарилишига мудиранинг раҳбарлиги назорати.
Мудиранинг халқ таълими бўлинмалари, ота-оналар, жамоат олдидаги ҳисобдорлиги. Мудира ишини режалаштириш. Мудиранинг ҳуқуқ ва вазифалари.
Мактабгача таълим муассасини ҳамкорлик алоқалари.
Таянч сўзлар: мудира, раҳбарлик, назорат, жамоат, режа, ҳуқуқ, вазифа, ҳамкорлик, таълим сифати, тадқиқ, даража.
Таълим сифатини педагогик прогнозлашнинг методологик муаммоларини тадқиқ қилишга киришган ҳолда, энг аввало, педагогикада илмий-прогнозлаш фаолияти методологияси ҳал қилиши лозим бўлган асосий вазифаларни аниқлаш зарур.
Ушбу вазифаларни даражаси бўйича кўриб чиқиш мақбулроқдир.
Биринчи — олий даражада, гап унинг мақбул фаолиятининг кўп омиллилигини эътиборга олган ҳолда, таълим тизимини ривожлантиришни илмий жиҳатдан англаб етиш жараёнини методологик асослаш ҳақида бормоқда. Бунда ушбу соҳада илдамловчи ахборотни олишнинг фалсафий ва гносеологик муаммолари ҳал этилади, педагогик прогнозлаш стратегиясини олдиндан белгиловчи бошланғич методологик тамойиллар аниқланади.
Иккинчи даражада таълим соҳасида башоратли тадқиқотларни ўтказишга нисбатан мавжуд ёндашувлар методология объекти ҳисобланади. Методологиянинг вазифаси у ёки бу ёндашувдан фойдаланишнинг тўғрилиги ва мақсадга мувофиқлигини асослашдан иборатдир.
Учинчи даражада гап педагогик башоратлаш объектининг у ёки бу томонлари тўғрисида прогнозли ахборот олишнинг муайян прогнозли метод ва усуллари ҳақида боради. Вазифа у ёки бу усулнинг асосий белгиларини ажратиш, муайян педагогик муаммоларни ҳал қилишда уни амалда қўлланиш имкониятларини кўрсатишдан иборатдир.
Фалсафий нуқтаи назардан кўриб чиқилаётган илмий билиш методологияси, илмий тадқиқот методологияси ва ҳар бир муайян фан методологияси илмий-тадқиқот фаолиятининг тамойиллари ва усуллари тўғрисидаги ягона методологик билимни ташкил этгани ҳолда, бир-бири билан узвий боғланиб кетган.
Объективлик тамойили башорат билан боғлиқ фаолиятнинг умумий стратегик йўналишини аниқлаш имконини беради. Ушбу фаолият у ёки бу субъектив фикрни мажбуран қабул қилишдан ҳамда педагогик фаолиятнинг объектив хоссалари ва муносабатларини, шунингдек, таълим тизимини ривожлантиришнинг аввалдан мавжуд оқимларини кўр-кўрона қайд қилишдан халос бўлган ҳолдагина муваффақиятли кечади.
Билиш мумкинлиги тамойилига мувофиқ, келажакни билиш жараённи билмасликдан билишга, кам билишдан кўпроқ билишга ўтиш сифатида қараб чиқиш керак. Педагогика соҳасидаги прогноз фаолияти, оқибат-натижада, педагогик прогнознинг у ёки бу объектида холис, ҳақиқий билим олишга қаратилгандир.
Педагогик ҳодисаларнинг кўп омиллилиги билан боғлиқ ҳолда масалан, таълим сифати илмий башорат тамойили алоҳида методологик аҳамият касб этади. Педагогикада илмий башорат, ривожланиш тамойилига риоя қилинган ҳолларда, яъни педагогик ҳодисаларга хос бўлган зиддиятлар тегишлича эътиборга олинган тақдирдагина самарали бўлиши мумкин. Уларнинг айримлари ўқув-тарбия жараёнининг ҳаракатлантирувчи кучи сифатида рўёбга чиқади, бошқалари эса унга тўсқинлик қилади.
Ўтган йиллар тажрибасидан фойдаланиш — ўз методологик асосини тарихийлик тамойилида топадиган ҳар қандай прогнозли ишланмалар учун тегишли заминдир. Эски ва янги сифат ҳолатларнинг ички боғлиқлигини аниқлаш муҳимдир.
Назария ва амалиёт бирлиги тамойили ҳам прогнозлашда катта аҳамиятга эга, чунки амалиёт илмий-педагогик прогноз натижаларининг тўғрилиги ва ишончлилигининг ягона объектив мезонидир.
Педагогик прогнознинг умумий методологик тамойилларини билиш самарадорлиги асосан уларни ташкил этишга ёндашувга боғлиқ бўлган муваффақиятли прогнозли тадқиқотларнинг зарур, аммо етарли бўлмаган шартидир. Замонавий бошқарув назариясида тизимли, комплекс ёндашувни амалиётга жорий қилиш ва чуқурлаштириш воситаси сифатида кўриб чиқиладиган дастурий-мақсадли ёндашув таълимни прогноз тадқиқ қилишга энг самарали ёндашувлардан бири ҳисобланади.
Таълим тизими кўп шаклли, ўзаро боғланган функцияларни амалга оширувчи ва атроф-муҳит билан муайян ўзаро муносабатда бўлган, ўзига хос ривожланиш кучларига эга мураккаб динамик, ўзини ўзи бошқарувчи, кўп даражали яхлит тизимдир. Бундай мураккаб тизимни прогнозлашда тадқиқ қилинаётган объектни комплекс идрок этиш фарқли хусусияти бўлган прогноз шаклларини қўллаш алоҳида аҳамият касб этади. Улар таълимни тадқиқ қилишда тизимли таҳлилнинг барча талабларидан фойдаланиш, элементлар иерархиясини ва уларнинг бир-бирига тенг бўйсуниш схемасини аниқлаш, функционал алоқаларини кўриб чиқиш имконини беради.
Дастурий-мақсадли режалаштириш (ёки ёндашув) фундаментал фанда кўплаб кенг кўламдаги муаммоларни ишлаб чиқишда ҳамда умумдавлат аҳамиятига молик илмий-амалий жараёнларни амалга оширишда ўзини оқлади. Кадрлар тайёрлаш миллий модели ва дастурини ишлаб чиқишда ундан фойдаланилганлиги бунга ёрқин мисол бўла олади.
Аммо шуни таъкидлаш керакки, педагогик жараён жуда мураккаб бўлганлиги ва қатор муҳим хусусиятларига кўра шакллантиришга ва ўлчашга бўйсунмаслиги боис педагогика фани ва амалиётида дастурий-мақсадли режалаштиришни қўллаш мураккаблашади.
Одатда, у ёки бу соҳада таназзул вазияти вужудга келган ҳолларда йирик тадқиқот ишларини дастурий-мақсадли режалаштиришга мурожаат қилинади. Режалаштиришнинг бундай методологияси ҳар қандай (ҳам асосий, ҳам таъминловчи) ишни бажаришдаги изчилликка, параллел равишда ўтказиладиган тадқиқотларни бажаришнинг келишилган муддатларига қатъий талаблар қўяди, чунки, улар яхлит бир бутунликни тайёрлаган ҳолда (масалан, таълим сифати ва тегишли таълим жараёни, педагог кадрлар билан таъминлаш ва ҳ. к.) бутловчи қисмлар сифатида бир-бири билан боҚланган бўлади ёки улардан бири бошқасини ахборот билан таъминлайди.
Кўрсатиб ўтилган методларнинг қай бири асосий, уларнинг вазифаси ва, хусусан, таълим сифати муаммоларини тадқиқ қилишда улардан фойдаланиш хусусиятлари нималардан иборат?
Уларнинг қисқача рўйхатини келтирамиз.
1. Педагогик хусусиятга эга жараёнлар учун фундаментал қонунлар муштараклигига асосланган аналогия методи.
2. Турли хил билимлар унсурларининг мажмуида синтез бўлган педагогик тизимлар, янги назарий тасаввурларни муайян мақсадни кўзлаб тузиш методи.
3. Ечими объектив равишда мавжуд бўлган янги тушунчалар ва тасаввурлар тизимида илмий масалаларнинг бошланҚич маълумотлари ва пировард талабларини қайта таърифлаш методи.
4. Аниқлик (емпирик)дан мавҳумликга ўтиш методи.
5. Мавҳумликдан (назарий англанган) ўтиш методи.
6. Назарий жиҳатдан мумкин бўлган вазиятни моделлаштириш методи (таълим сифати, унинг тавсифлари, ўқув машғулоти тузилмаси, таълим дастури бўлимининг мазмуни, шахслараро муносабатлар шакли ва мазмуни).
7. Пировардида тегишли таркибий қисмлар билан бирга киришдаги педагогик жараённинг назорат қилинадиган тузилмаси (масалан, билиш фаолияти)ни чиқишда тегишли таркибий қисмлар билан таққослашга асосланган метод.
8. Мушоҳада орқали тажриба-синов қилиш усули (умуман, юз бериши мумкин (бутуннинг янги сифатларини аниқлаш мақсадида бутундаги қисмларнинг функцияларини мушоҳада йўли билан ўзгартириш).
9. Имкониятлардан тўлиқ фойдаланиш методи.
10. Таққослаш методи (муқобилларни истисно этувчи қарши кураш).
11. Тадқиқотчи аралашувисиз тизимнинг ривожланишини прогнозлаш.
Фаразлар, тахмин қилинаётган педагогик вазиятлар тузилаётган, уларнинг шахс шаклланишига, таълим фаолиятининг (таълим сифатининг) пировард натижасига таъсири ҳисобга олинганда, амалда ҳаққоний педагогик шарт-шароитларни яратиш мумкин бўлмаган ҳолларда назарий тадқиқотнинг санаб ўтилган методлари ўрнини ҳеч нарса босолмайди.
Жамиятни ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришда, унинг жадаллашуви ёки депсинишида таълим ролининг ортиб бориши, аҳолининг янги-янги ижтимоий гуруҳлари ва қатламларининг таълим фаолиятига жалб қилиниши олимлар ва мутахассисларнинг унга эътиборини кучайтиришни талаб қилади.
Таълим сифати муайян маънода иқтисодий омилдир, чунки у ишлаб чиқариш жараёнларига, фан-техника тараққиётига бевосита таъсир кўрсатади. Шу муносабат билан жамиятда жараёнларни таҳлил қилиш ва прогнозлаш воситаси бўлган тизимли ёндашув, тизимли методлар ғоялари ва тамойилларининг ҳақиқий ижтимоий фаолият назарияси ҳамда амалиётига жорий қилиш муаммоси муҳим аҳамият касб этмоқда.
Тизимли таҳлил методларини ижтимоий жараёнларни баҳолаш ва прогнозлашда қўллаш муаммоларини кўриб чиққан ҳолда бутун ижтимоий муносабатлар мажмуи яхлит ҳодиса сифатида намоён бўлаётганлигидан келиб чиқиш лозим. Бунда, инсоннинг табиат билан ўзаро муносабатларидан фарқли ўлароқ, инсон ёки кишилар гуруҳининг онгли, аниқ мақсадга қаратилган фаолияти объекти сифатида жонсиз буюмлар ёки жараёнлар эмас, балки онгга эга бўлган ва онгли фаолият юритаётган одамлар ва ижтимоий гуруҳлар намоён бўлади.
Ушбу ҳолатда инсон яшаётган табиий, ижтимоий-сиёсий ва иқтисодий муҳитнинг бирлиги ва ажралмаслиги ҳақидаги тезис асосий қоида ҳисобланади. Мамлакатнинг маданий, тарихий, миллий ва диний хусусиятлари шароитида таълимнинг ижтимоий-иқтисодий, меъёрий-ҳуқуқий ва бошқа томонлар билан жипс алоқада бўлиши бунинг оқибатидир.
Ижтимоий муаммоларни тадқиқ қилиш моддий объектларни тадқиқ қилишдан тубдан фарқ қилади. Буни, биринчидан, ижтимоий объектларнинг ўзига хослиги ва тузилиши ҳаддан ташқари мураккаблиги (хусусан, уларнинг таркибий элементлари ва алоқалари кўп функционаллиги) тақозо қилади. Иккинчидан, ҳар доим ҳам бир хилда талқин қилинмайдиган объектларни тавсифлаш анъанаси вужудга келганлиги; учинчидан, бу ижтимоий фанларнинг ўзи мураккаблиги, улар инсон омилининг турли жиҳатлари билан жипс алоқада эканлигини тақозо этади.
Жамиятдаги реал жараёнларни ўрганиш, одатда, мавжуд ижтимоий вазиятни ўзгартириш ёки ижтимоий ривожланишнинг янги концепцияларини таклиф қилиш эҳтиёжига боғлиқ.
Алоқаларнинг ҳаддан ташқари мураккаблиги таълим тизимининг хусусиятларидандир. Бунда улардаги сабаб-оқибат алоқалари баъзан жуда қийин илғанди, шу боис, илмий жиҳатдан таҳлил қилинмай қолади. Бинобарин, унинг тавсифловчи сифат қисмларини, элементларини, омилларини ва хусусиятларини умумий мақсаддан ажратиб олиш муҳим дастлабки шарт, моҳиятан таълим тизимлари ва жараёнларини илмий моделлаштиришга доир ишларнинг илк босқичи ҳисобланади. Кейинчалик объектив равишда ўлчанадиган катталиклар ёрдамида уларга миқдорий маъно бахш этилиб, моделда акс эттирилади, сўнг улар ўртасидаги энг муҳим, асосий, қонуний алоқалар белгиланади.
Ушбу тадқиқот объекти — «таълим сифати»нинг мураккаб ва кўп даражали хусусияти уни таҳлил қилишга тизимли ёндашув зарурлигини тақозо қилади. Тизимли ёндашувни тадқиқот методологияси сифатида қўлланиш эҳтиёжи бошқа ёндашувлар имконияти тугаб битганлиги билан эмас, балки унинг пировард мақсад сифатида тадқиқ қилинаётган жараёнларни ташкил этиш самарадорлигини ошириши билан изоҳланади. Айнан тизимли ёндашув барча муайян вазиятлар, нуқтаи назарлар ва мақсадларни ижтимоий-иқтисодий омиллар мажмуасида тадқиқ қилган ҳолда, бир қатор муаммоларни ҳал этишга янгича ёндашиш имконини беради. Шу туфайли мавжуд ахборотдан тўлиқроқ ва мақсадга йўналтирилган ҳолда фойдаланиш, уни даражалар бўйича тўғри тақсимлаш, юз бериши мумкин бўлган нуқсон ва камчиликларни аниқлаш, кечаётган жараёнларни ўрганиш учун зарур бўлган маълумотларни изчиллик билан излаш имконияти вужудга келади.
Таълим сифатига тизимли ёндашув, биринчидан, уни яхлит бир бутун ва ташқи муҳит билан сабабий-оқибатли боғлаган ҳолатда кўриб чиқишни, иккинчидан, таълим мақсадлари ва ушбу соҳада қабул қилинаётган қарорларни ўрганишни, учинчидан, унда юз бераётган жараёнларни моделлаштиришни билдиради.
Китобда тизимли таҳлилнинг асосий қоидаларини тавсифлаш вазифаси қўйилмаган, уларнинг тавсифини эълон қилинган кўплаб мақолалардан қийинчиликсиз топиш мумкин. Бунда, мақсад тадқиқ қилинаётган объектда уни қўллаш имкониятлари ва чегараларини кўрсатишдан иборатдир.
Турли соҳаларда тизимли таҳлил методларидан фойдаланиш масалаларини кўриб чиқишда икки хил ёндашув мавжуд.
Биринчи ёндашув тарафдорлари тадқиқ қилиш жараёнида аниқ қўйилган муаммони ҳал қилиш учун турли ўзгарувчанларни ва чеклашларни ўз ичига олган математик ва мантиқий тенгламалар тизими вужудга келтириладиган «тизимли математик таҳлил»га таянадилар. Вазифа математик ёки имитатсион методлар асосида тизимнинг таркиби ёки мақбулликнинг пировард мезони нуқтаи назаридан энг яхши бўлган тизимининг конструкцияланиши ёки амал қилиши режасини кўрсатувчи миқдорий белгиланган ечимини топишдан иборат.
Бошқача ёндашувда асосий эътибор «тизимли мантиқий таҳлил»га қаратилади. Бунда тизимли таҳлил ечимларни ишлаб чиқиш воситаси сифатида, аввало, муаммони тушуниш ва тартибга солиш ёки айни нарса ҳал қилиниши лозим бўлган муаммони «таркиблаштириш» методологияси сифатида кўриб чиқилади.
Иккинчи ёндашувнинг тизимли таҳлили — бу тадқиқ қилиш бўлиб, унинг мақсади қарор қабул қиладиган бошқарув ходимига ҳақиқий мақсадларни мунтазам ўрганиш, харажатларни, мақсадга эришиш стратегиясининг ҳар бир муқобили билан боғлиқ самарадорлик ва таваккалчиликни миқдорий қиёслаш (буни амалга ошириш мумкин бўлган жойда) йўли билан, шунингдек, агар муқобил деб ҳисобланса, қўшимча муқобилларни таърифлаш орқали ҳаракат йўлини танлашда ёрдам беришдан иборатдир.
Бундан, биринчидан, тизимли таҳлил қарор қабул қилишга масъул бўлган шахсларнинг фаолиятига ёрдам бериш учун аниқ йўналтирилганлиги ва, иккинчидан, таҳлил методологиясининг мақсадларини аниқлаш, қайта кўриб чиқиш ва англаб етишни ҳисобга олган ҳолда мақсадга эришишга доир имкони борича кенг кўламдаги муқобил имкониятларни аниқлайдиган, таҳлил қиладиган ва баҳолайдиган қилиб қуриш кераклиги тўҚрисида хулоса келиб чиқади. Методологиянинг айнан ана шу қирралари илмий-таҳлилий методларнинг турли фаолият соҳаларида (шу жумладан таълим соҳасида ҳам) қарорлар қабул қилишга таъсири тўғрисида гапириш имконини беради.
Мамлакатимиз ва чет эллик етакчи олимларнинг инсон фаолияти турли соҳаларида тизимли таҳлил усулларидан фойдаланиш методологиясига ёндашувларини таҳлил қилган ҳолда, ҳар бир муаллиф ўзининг таҳлилини ўтказиш босқичларининг у ёки бу маънодаги ўзига хос таснифини таклиф этаётганига қарамай, қарашларда умумийлик мавжудлигига ишонч ҳосил қилиш мумкин.
Ижтимоий жараёнларни таҳлил қилиш асосига айнан ана шундай ёндашувлар қўйилган бўлиши керак.
Ижтимоий соҳада тизимли таҳлилни қўллаш имкониятлари муайян тарзда чекланган. Мутахассисларнинг фикрича, тизимли таҳлилга мураккаб вазиятларда қарор қабул қилиш тўғрисидаги фан сифатида қарамаслик лозим. Бу буткул амалий ёндашув бўлиб, унинг мақсади раҳбариятга муайян муддатда тақдим этилиши керак бўлган аниқ тавсияларни ишлаб чиқишдан иборатдир.
Таълимда моделлаштириш муаммолари ўзгарувчанлиги миқдорий ўлчашда вужудга келади. У ёки бу сифат кўрсаткичларини киритишдан олдин, жараёнларнинг қадрият табиати билан келишган ҳолда, уларни ўзгартиришга йўл қўйиш мумкинлиги ҳақидаги масалани ҳал қилиш зарур.
Фаолиятнинг аниқ турларини тузишдан олдин концептуал модел яратилади. У гўё кейинги ўзига хос барча моделларга замин яратиб, уларни шарҳлаш ва таққослашда ёрдам беради.
Концепция мазмуни моделда ўз аксини топади. Матнга оид таҳлилий тавсифда киритилган ҳар бир концепт турли талқинлар чегарасини бузмаса, бир-бирига яқинлаштирадиган контекст билан тўлдирилган бўлади. Қандайдир битта ўзгарувчаннинг (концептуал схема бўғинининг) нотўғри идрок этилиши бутун конструкциянинг нотўғри идрок этилишига олиб келади. Фақат ижодий изланиш, хилма-хил ёндашувлар орқали чуқур мазмунга эга бўлган самарали универсал моделни яратиш мумкин бўлади.
Do'stlaringiz bilan baham: |