Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги мирзо улуғбек номидаги ўзбекистон миллий университети ҳ. П. Абулқосимов, М.Ҳ. Абулқосимов иқтисодиёт қисқача изоҳли луғат «noshirlik yog‘dusi»



Download 2,5 Mb.
Pdf ko'rish
bet56/350
Sana20.06.2022
Hajmi2,5 Mb.
#680232
1   ...   52   53   54   55   56   57   58   59   ...   350
Bog'liq
IZOHLI LUGAT

Валюта курси – миллий валюталар ўртасидаги нисбат, 
бир мамлакат валютасининг хорижий пул бирликларида 
ифодаланиши.
Валюта муносабатлари – валюта ва пул бозорлари
-
да Халқаро ҳисоб-китоблар, кредит ва валюта харажатла
-
рини амалга ошириш йўлида давлат муассасалари, хусу
-
сий ташкилотлар, фирмалар, корхоналар ўртасидаги жо
-
рий алоқалар: мамлакатлар ўртасидаги турли хил хўжалик 
алоқаларига хизмат қиладиган иқтисодий муносабатлар
Валюта позицияси – банкнинг хорижий валютага 
бўлган талаби ва мажбуриятлари нисбати.
Валюта режими – валюта айирбошлаш курсини 
аниқлаш асосидаги механизм.
Валюта резервлари – хорижий валюта, олтин, СДР,
ХВФдаги резерв позиция кўринишидаги валюта-ликвид во
-
ситаларнинг жами.
Валюта риски – экс порт-импорт жараёнларида ва то
-
варларини қарзга сотган пайтларда, чет эл валюта курсининг 
миллий валюта курсига нисбатан ўзгарганида ёки савдо жа
-
раёнининг ёмонлашуви оқибатида валюта курсининг харид 
қобилияти тушиб кетганида вужудга келади. Валюта курси 
харид қобилиятининг ўзгариши баҳоларнинг ўзгаришига 
олиб келади. Унинг харид қобилиятининг кўтарилиши на
-
тижасида экспортчи тўлайдиган сумманинг миқдори юқори 
бўлса, валюта курси харид қобилиятининг тушиши билан у 
тўлайдиган сумма миқдори камаяди.


71
Валюта рискини суғурта қилиш – банк амалиётида 
чет эл валютасига нисбатан ўзаро талаб ва мажбуриятлар
-
ни тузиш (хежирлаш) йўли билан валюта рискини суғурта 
қилишнинг усуллари қўлланилади. Хежирлашнинг энг кўп 
тарқалган усулларидан бири зудлик билан валюта битимла
-
рини тузиш ёки форвард ҳаракатини ўтказишдир. Банк ёки 
савдо фирмаси форвард ҳаракатини ўтказаётган вақтда бир 
валютани “СПОТ” (мавжуд валюта битимларининг жорий 
даврдаги курсига тенг бўлган) курси бўйича сотиб олади ва 
шу вақтнинг ўзида бошқа валютани “Форвард” курси бўйи
-
ча, яъни “СПОТ” курсидан фарқ қиладиган курсда сотади. 
Агар биринчи курси иккинчисидан кичик бўлса, “СПОТ” 
курси “Фор вард” курсидан мукофот ҳажми бўйича фарқ 
қилади; агар катта бўлса, дисконти билан фарқ қилади. Ма
-
салан, Валюта рискини суғурта қилиш учун экспортчи банк
-
ка келгуси уч ой мобайнида доллар бўлиб тушадиган тушум
-
ларини хежирлашни илтимос қилади. Банк бу долларларни 
Швей цария франкига нисбатан “СПОТ” курсида сотади. 
Банк бир вақтнинг ўзида келгуси экспорт тушумлари сум
-
маси учун долларда қарз олади. Швейцария франки бўйича 
сотиб олган суммасини уч ойлик муддат билан депозитга 
қўяди. Банк шу тариқа ўзида мавжуд бўлган доллар талаб-
ларининг мувозанатини сақлаб туриш учун ўзаро қарши 
мажбуриятни вужудга келтиради. Доллар курси Швейцария 
франкига нисбатан тушадиган бўлса, кутиладиган зарар фор
-
вард битимидан олинадиган даромад ҳисобидан қопланади. 
Мазкур жараён қуйидагича ниҳоясига етади: доллар бўйича 
вужудга келган қарз экспортчидан унинг уч ой муддат ўтган
-
дан кейинги тушумини сотиб олиб қопланади; Швейцария 
франки эса ушбу франкдаги зудлик билан қўйилган депозит
-
нинг ҳаракат муддати тугаши билан ўтказиб берилади.

Download 2,5 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   52   53   54   55   56   57   58   59   ...   350




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish