Жамоавий хатти-ҳаракат харажатлари – Ж.Комманс
методологиясидан келиб чиққан ҳолда, институтларни таш
-
кил қилиш ва улар фаолиятини таъминлаш харажатлари.
Жамоат ишлари – ташкилотлар, хўжаликлар ва муас
-
сасаларда юқори малака талаб қилмайдиган ва мавсумий,
124
вақтинчалик, ҳақ тўланадиган ишлар; бозор иқтисодиёти
мамлакатларида ишсизларни тезкор тарзда ҳақ тўланади
-
ган иш билан таъминлаш усулларидан бири. Жамоат ишла
-
ри мавсумий, ҳудудий ёки аҳолининг алоҳида тоифаларини
қамраб олган ҳолда маҳаллий давлат ҳокимияти органлари
томонидан ташкил этилади. Одатда, жамоат ишларини ак
-
сарият ҳолларда кўпроқ жисмоний меҳнат талаб қилувчи
ишлар (қишлоқ инфратузилмасини ривожлантириш, майда
ирригация ишларини бажариш, арзон қурилиш ишларини
бажариш, ўрмончилик, шаҳардаги ободончилик ишлари ва
бошқалар) ва ижтимоий тавсифга эга ишлар (масалан, ноги
-
ронлар, беморлар, етим болаларга қараш ва бошқа хизмат
-
лар)га ажратилади. Ўзбекистонда жамоат ишларини ташкил
этиш Ўзбекистон Республикасининг “Аҳолини иш билан
таъминлаш тўғрисида”ги қонуни (1992 йил) қабул қилиниши
билан аҳолини иш билан таъминлашнинг чора-тадбири си
-
фатида амалга оширила бошланди. Республикада давлат
ҳокимияти органлари жамоат ишларини меҳнат органла
-
рининг таклифи ва бевосита иштироки билан ўз мулкида
-
ги корхона, ташкилот ва муассасаларда ҳамда шартномалар
асосида турли мулкчилик шаклидаги корхона, ташкилот ва
муассасаларда ташкил этади. Меҳнат органларида рўйхатга
олинган ва ишсиз деб эътироф қилинган фуқаролар икки ой
-
гача узайтириш ҳуқуқи билан муддатли шартномалар асоси
-
да жамоат ишларида иштирок этишлари мумкин.
Жамоат неъмати – истеъмол қилишда майда бирлик-
ларга ажратиш ҳамда унга рад этиш принципини тадбиқ
этиш мумкин бўлмаган маҳсулот. Иқтисодий адабиётлари
-
да жамоат ва ижтимоий аҳамиятли неъматлар тўғрисида
турли назарий концепциялар мавжуд. Жумладан, жамоат
неъмати концепцияси 1954 йилда П.Самуэльсон, ижтимо
-
ий аҳамиятли неъматлар концепцияси Р. Масгрейф томо
-
нидан илгари сурилган. Уларнинг аниқлашларича жамоат
неъматлари қуйидаги хусусиятларга эга: 1. Жамоат неъмати
рақобатдош эмас ва ундан воз кечилмас. Рақобатдошмаслиги
125
унинг бўлинмаслиги, доналаб сотилмаслиги, танлаш мум
-
кин эмаслиги ва биргаликда истеъмол қилиниши зарурлиги
билан белгиланади. 2. Жамоат неъматидан воз кечилмаслик.
Неъмат бўлинмас бўлганлиги сабабли ундан воз кечиб бўл
-
майди ва уни хамма биргаликда истеъмол қилади. Воз ке
-
чиш техник жиҳатдан мумкин эмас, иқтисодий жиҳатдан
мақсадга мувофиқ бўлмайди.
Жамоат неъматларини жамо
-
авий истеъмол қилишда ҳал қилиниши зарур бўлган қуйидаги
муаммолар мавжуд бўлади:
1) “билетсизлик муаммоси” – бу
жамоат неъматини ишлаб чиқаришда иштирок этмайдиган
кишиларнинг ҳамма қатори уларни истеъмол қилишда ишти
-
рок қилишида намоён бўлади; 2) ресурсларнинг чекланган
-
лиги шароитида қайси жамоат неъматини биринчи навбатда
ишлаб чиқариш кераклигини танлашга мажбур бўлишади.
Бундай ҳолда жамоавий танлаш механизми тақозо этила
-
ди; 3) жамият аъзолари ўртасида жамоат неъматини танла
-
шда ягона меъзоннинг мавжуд эмаслиги.
Жамоат неъмат
-
ларини танлаш бўйича қарор қабул қилиш ва уни амалга
ошириш учун сиёсий механизмга зарурият туғилади
. Сиё
-
сий механизм шахсий афзалликларни мувофиқлаштириш,
келиштириш учун ишлаб чиқилган норма, қоида, проце
-
дуралар тизими бўлиб, ижтимоий соҳани ривожлантириш
ва жамоат неъматини оқилона тақсимланишига эришиш
учун жамоавий танловни таьминлашга хизмат қилади.
Сиё
-
сий механизм
– бу кишиларнинг жамоат неъматларини иш
-
лаб чиқариш, тақсимлаш, истеъмол қилиш фаолиятларини
мувофиқлаштириш усули бўлиб, унинг асосида манфаат
-
ларни ифодалаш процедураларини қабул қилиш, манфа
-
атларни келиштириш ва бажарилиши мажбурий бўлган
қарорларни қабул қилиш ётади.
Ижтимоий соҳада сиёсий
механизмнинг асосий функциялари қуйидагилардан иборат:
1) аҳолининг жамоат неъматларини тақсимлашдаги афзал
-
лик, хоҳишларини ифодалаш, жамиятдаги турли гуруҳлар
манфаатларини артикуляциялаш; 2)манфаатларни агрега
-
циялаш, жамиятдаги хилма-хил афзаллик ва хоҳишларни
126
маълум даражада умумлаштирадиган жамоат неъматлари
-
ни тақсимлашни оқилоналик, адолатлилик тамойилларини
кўпроқ ифодалайдиган моделга келтириш; 3) ижтимоий соҳа
ривожланишининг устувор йўналишларини танлашни жамо
-
авий характерини таъминлаш; 4) ижтимоий танловни амал
-
га оширишга қаратилган қарорларни ишлаб чиқиш ва қабул
қилиш ҳамда ижтимоий соҳанинг барқарор ривожланишини
таьминлаш.
Do'stlaringiz bilan baham: |